Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/791 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "RUXSHONA RUXSORA" фермер хўжалиги
Source ID 1081186 Claim ID 3252057 PDF Hash 7923e64b3181e5c3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "******" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан 930.560.300 сўм аванс қарздорлиги ҳамда 103.210.380 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ишончли вакили ****** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "******" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 930.560.300 сўм аванс қарздорлиги ҳамда 103.210.380 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан ****** ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида учинчи шахс томонидан тақдим этилган иш юзасидан ѐзма фикрномаси мавжуд. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими тарафларга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "******" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда "******" фермер хўжалиги (бундан буён матнда "Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 10 январда Пахта хомашѐси ва уруғлик пахта етказиб бериш ҳамда ҳарид қилиш бўйича 15-сонли фьючерс шартномаси (бундан буён матнда "шартнома" деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, "Хўжалик" 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан 31,4 гектар ер майдонида 89,9 тонна пахта-хомашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Хўжалик" эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Жавобгар 39,5 тонна пахта хом ашѐсини даъвогарга топшириб, 50,4 тонна топширилмасдан қолишига олиб келган. Бундан ташқари, шартноманинг 2.1-бандида "Хўжалик" мазкур шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда "Хўжалик"га тўланган маблағлар бўйича қарздорлик 2022 йил 1 декабргача қоплаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 8.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шартнома 3 кун мабайнида "Буюртмачи" томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши ва шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланиши, имзо муҳр билан тасдиқланиши қайд этилган. Жавобгар томонидан даъвогардан олинган пахта ҳосилини етиштириш мақсадида олинган аванс маблағларини топширилган пахта хом ашѐси билан қопланмаган қисми 930.560.300 сўмни ташкил этган ва бу жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилмаган. Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг суддан берган кўрсатмалари ҳамда иш хужжатларига илова қилинган далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-бандида Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайѐрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилаши кўрсатилган. Низомнинг 2-бандида амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимѐ, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайѐрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиѐжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилиши белгиланган. Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида моддий-техника ресурслари (эҳтиѐт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ѐнилғимойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ѐки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ѐки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши таъминланмаган. Бу ҳақда ****** томонидан 2022 йил пахта ҳосили учун "******" масъулияти чекланган жамияти ҳамда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, лекин рўйхатдан ўтказиш тўғрисда "******" масъулияти чекланган жамияти бир неча маротаба хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумот берган. Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги сўров хатига жавобан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 05/05/1466-сонли жавоб хатига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома белгиланган тартибда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши ҳақида маълум қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд шартнома белгиланган тартибга риоя этган ҳолда тузилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга пахта ҳосили етиштириш учун берилган аванс маблағлари солиштирма далолатнома билан билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аванс қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 930.560.300 сўм аванс қарздорлиги ундиришни лозим топади. Даъво аризасида 103.210.380 сўм жарима ундириш ҳам сўралган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Шартноманинг 5.2-бандида шартноманинг 1.1, 1.2-бандалридаги белгиланган нав, сифат ва миқдордаги маҳсулотни 75 фоизидан кам топширишда “Хўжалик” асоссиз бош тортганлиги учун топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 05/05/1466-сонли хатига кўра қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлганлиги, шартнома тузилишида ушбу тартибга риоя этилмаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда қонунчилик ҳужжатлари ѐки шартномада назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллаш мумкин эмаслиги, бундай ҳолатда жарима ундириш тўғрисидаги даъво талаби асоссизлигини инобатга олиб, жарима ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 930.560.300 сўм аванс қарздорлиги ва 30 000 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан даъво талабининг рад этилган қисмига мутаносиб равишда Республика бюджетига 2.064.207,6 сўм давлат божи ундиришни, жавобгардан эса Республика бюджетига эса 18.611.206 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "******" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 930.560.300 сўм аванс қарздорлиги, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 18.611.206 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2.064.207,6 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ******