Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/867 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SAYFULLA BEXRUZBEK фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "ZERNOFF" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081357 Claim ID 3191332 PDF Hash 4160e23bdc61f508... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 356-моддаси аролик кодекси 356 code_article
аролик кодекси 418-моддаси аролик кодекси 418 code_article
ини ушбу Кодекснинг 356-моддаси ини ушбу Кодекс 356 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель 4-1104-2301/867-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакиллари Р.Жамолов (судга тақдим этган ишончномаси асосида), Н.Базаров (“ХХХ” фермер хўжалиги раҳбари, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) ва жавобгар вакили Д.Садиков (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 30 326 998 сўм асосий қарз, 15 163 499 сўм пеня ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” МЧЖ ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 30 326 998 сўм асосий қарз, 15 163 499 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, томонлар ўртасида тузилган “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” бўйича “ХХХ” МЧЖга топширилган 69 082 кг., буғдойга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириш учун 30 326 998 сўм асосий қарздорлик юзага келганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили суд муҳокамасида, даъвогарнинг даъво аризасидаги томонлар ўртасида тузилган шартнома бўйича “ХХХ” МЧЖга топширилган 69 082 кг., буғдойга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли қарорининг 5-бандига асосланиб, қарздорликни юзага келганлигига ўз эътирози борлигини билдириб, мазкур ҳужжатларда давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар назарда тутилганлигини таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. 1 “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” АЖ ва Ўртачирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қармасдан, суд мажлисида ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида ушбу шахсларларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд. Шу боис, суд ишни мазкур шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар ўзининг даъво аризасидаги талабига асословчи, яъни “ХХХ” МЧЖ ва “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 11 мартда №60-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартнома тузилганлигини, шартноманинг 1.1бандига кўра, даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик” 2021 йил ҳосилидан ўзига тегишли ер майдонидан давлат стандарти бўйича Шартноманинг 1.2., 1.3-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар-“Тайёрловчи”, “ХХХ” фермер хўжалигини“Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлигини асослаб кўрсатган. Бироқ, суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, “ХХХ” МЧЖ ва “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 6 сентябрда №65-сонли “Бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” шартнома тузилган (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар-“ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик” 2022 йил ҳосилидан ўзига тегишли 80 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган 272 тонна миқдорда буғдой маҳсулотини топшириш мажбуриятини, жавобгар-“Тайёрловчи”, “ХХХ” фермер хўжалигини“Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 2 томонлар ўртасида 2022 йил 30 июнда электрон кўриинишда тузилиб, тасдиқланган 2-сонли ҳисоб-варақ-фактурага асосан даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдойдан ташқари, жавобгар – “ХХХ” МЧЖга 69 082 кг., 207 246 000 сўмлик (ҚҚС билан) 3-синф товар буғдой топширганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Даъвогар ушбу топширилган буғдой учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклигини, бунда жавобгар – “ХХХ” МЧЖга топширилган 69 082 кг. буғдойнинг ҳар бир килограмми учун қўшимча равишда 439 сўмдан қўшимча равишда тўловни амалга ошириши, яъни жами 30 326 998 сўм асосий қарздорлик юзага келганлигини билдирган. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорининг 2-банди, “б” кичик бандига кўра, давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилиши белгиланган, яъни: - дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; - кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284-сонли “2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 5-бандига кўра, давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда 2-иловага мувофиқ нархларда буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 майдаги ПФ-141-сон Фармони талаблари асосида рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилиши ҳамда 2022 йилнинг июль-август ойларида биржада буғдой синфлари учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировка) келиб чиқиб, 2022 йил сентябрь ойида тўлиқ қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд ушбу иккита ҳужжатда ҳам давлат ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар назарда тутилганлигини инобатга олинганлиги боис, даъвогарнинг жавобгарга топширган буғдой учун тўловларни шартнома ва томонлар ўртасида электрон равишда тузилиб, тасдиқланган ҳисобварақ-фактурадаги нархлар ҳисоб-китоб қилиниши керак деб ҳисоблайди. Бироқ, Шартноманинг, 3.1-бандига асосан, етказиб берилган бир тонна маҳсулот учун ҳақ шартноманинг 1.2-бандига асосан бозор баҳосидан келиб чиқиб, томонлар ўртасида келишилган харид нархда тўланишига томонлар 3 ўзаро келишишган бўлсада, аммо, шартноманинг 1.2-бандида маҳсулотнинг шартномавий харид нархи кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 356-моддасига асосан, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 418-моддасига асосан, сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонунчилик, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 363моддасига асосан, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда ЭҲФ деб аталади) — товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги белиганган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илова “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. 4 Ушбулардан келиб чиқиб, суд маҳсулотни реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, томонлар ўртасида ихтиёрий равишда электрон кўринишда тузилиб тасдиқланган 2022 йил 30 июндаги 2-сонли ҳисобварақфактурада кўрсатилган нарх бўйича низони ҳал қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сонли қарорининг 2-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги 284сонли қарорининг 5-бандига асосан тўлиқ қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши керак деган важи билан келишмайди. Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорликни ва унга ҳисобланган пеняни ундириш талабини суд муҳокамасида ўз исботини топмади деб ҳисоблайди ҳамда даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини даъвогар фермер хўжалиги зиммасига юклатилиши лозим эди. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-бандига асосан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд ушбу иқтисодийшни кўриб чиқиш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган давлат божини ҳеч бир трафдан ундирмасликни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333, 356, 363, 418-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 522-сон қарори талабларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарори талабларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби рад қилинсин. 5 Даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ундирилиши лозим бўлган давлат божини суд томонидан ундирилмаслигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 3-банди талаби инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 6