← Назад
Решение #606416 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 20 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 10 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 апрель
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг
"****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "****" фермер
хўжалиги ҳисобидан 319.341.155 сўм аванс қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар
ишончли вакили **** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида,
суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси "****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "****" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 319.341.155 сўм аванс қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан Оққўрғон туман Қишлоқ
хўжалик бўлими ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси вакил иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб,
даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Иш ҳужжатларида учинчи шахс томонидан тақдим этилган иш
юзасидан ѐзма фикрномаси мавжуд.
Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими тарафларга
гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "****" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда "****" фермер
хўжалиги (бундан буён матнда "Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил
10 январда Пахта хомашѐси ва уруғлик пахта етказиб бериш ҳамда ҳарид
қилиш бўйича 1-сонли фьючерс шартномаси (бундан буён матнда "шартнома"
деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, "Хўжалик" 2022 йилнинг
бизнес-режасига асосан 27,6 гектар ер майдонида 77,2 тонна пахта-хомашѐсини
"Буюртмачи"га етказиб бериш, " Хўжалик " эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Жавобгар 51,3 тонна пахта хом ашѐсини даъвогарга топшириб, 25,9 тонна
топширилмасдан қолишига олиб келган.
Бундан ташқари, шартноманинг 2.1-бандида "Хўжалик" мазкур
шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда "Хўжалик"га тўланган
маблағлар бўйича қарздорлик 2022 йил 1 декабргача қоплаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 8.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзоланиб,
туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин
кучга кириши, шартнома 3 кун мабайнида "Буюртмачи" томонидан туман
қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши ва
шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими
томонидан имзоланиши, имзо муҳр билан тасдиқланиши қайд этилган.
Жавобгар томонидан даъвогардан олинган пахта ҳосилини етиштириш
мақсадида олинган аванс маблағларини топширилган пахта хом ашѐси билан
қопланмаган қисми 319.341.155 сўмни ташкил этган ва бу жавобгар томонидан
даъвогарга тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг суддан берган кўрсатмалари ҳамда
иш хужжатларига илова қилинган далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши назарда тутилган.
сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-бандида
Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайѐрлов ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда
пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман
қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг
бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилаши кўрсатилган.
Низомнинг 2-бандида амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб
юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш, қайта ишлаш,
моддий-техника
ресурслари
етказиб
бериш
билан
шуғулланувчи,
механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимѐ,
агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайѐрлов, хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига
(уларда давлат эҳтиѐжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар),
моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни
бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилиши белгиланган.
Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида моддий-техника ресурслари
(эҳтиѐт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ѐнилғимойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан
тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб
чиқарадиган ѐки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда
етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника
ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ѐки келишилган
нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши таъминланмаган.
Бу ҳақда Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил
пахта ҳосили учун "****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда фермер ва
бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги шартномалар туман қишлоқ
хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, лекин рўйхатдан ўтказиш
тўғрисда "****" масъулияти чекланган жамияти бир неча маротаба хабардор
қилинганлиги тўғрисида маълумот берган.
Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги сўров хатига жавобан Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 апрелдаги
05/05/1466-сонли жавоб хатига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома
белгиланган тартибда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан
ўтказилиши ҳақида маълум қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд шартнома белгиланган тартибга риоя этган
ҳолда тузилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга пахта ҳосили
етиштириш учун берилган аванс маблағлари солиштирма далолатнома билан
билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аванс қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
319.341.155 сўм аванс қарздорлиги ундиришни, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
Қ А Р ОР Қ И Л Д И:
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 319.341.155 сўм асосий қарз, 30 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
6.386.823,1 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 10 апрель
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг "****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
"****" фермер хўжалиги ҳисобидан 319.341.155 сўм аванс қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан
даъвогар ишончли вакили **** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда очиқ суд
мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар "****"
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 319.341.155 сўм асосий қарз, 30 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
6.386.823,1 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья:
****
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
_____________________________________________________________________
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 10 апрель
****-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг "****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
"****" фермер хўжалиги ҳисобидан 319.341.155 сўм аванс қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини иш ҳужжатлари билан биргаликда очиқ
суд мажлисида суд биносида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон
қилди.
Судья ѐрдамчиси, суд мажлисига таклиф қилинган тарафлардан:
Даъвогар: "****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили
**** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида);
Жавобгар: "****" фермер хўжалиги бугунги суд мажлисида иштирок
этмаѐтганлиги юзасидан раислик этувчига ахборот берди.
Учинчи шахс ҳам бугунги суд мажлисида иштирок этмаѐтганлиги
ҳақида раислик этувчига ахборот берди.
Раислик этувчи жавобгар ва учинчи шахснинг белгиланган тартибда
хабардор қилинганлиги ҳолатини ўрганди.
Раислик этувчи ишда иштирок этувчи тараф вакилига суд таркибини, суд
мажлиси котибини маълум қилди, суд таркибига, суд мажлиси котибига
раддиялар бор йўқлигини сўради хамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42-моддасида назарда тутилган тарафларнинг
процессуал хукук ва мажбуриятларини, суд мажлисини олиб бориш тартибини
тушунтирди.
Ишда иштирок этувчи шахслар вакили томонидан Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 20-моддасига кўра суд
таркибига, суд мажлиси котибига раддия билдирилмади, шунингдек суд
мажлисини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
10-моддасига кўра давлат тилида олиб борилишига келишиб олинди.
Раислик этувчи ишда иштирок этувчи шахслардан суд текширувига
қўшимча хужжатлар ва илтимосномалар бор-йўқлигини сўради.
Ишда иштирок этувчи шахслардан қўшимча ҳужжат ва илтимосномалар
тақдим этилмади.
Раислик этувчи суд мажлисини олиб бориш ва далилларни текшириш
тартибини белгилади.
Раислик этувчи иш бўйича далилларни текширишга ўтди.
Раислик этувчи сўзни даъвогар: "****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ****га берди.
Суд муҳокамасида сўралган даъвогар "****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ****:
- даъвони тўлиқ қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни
сўради.
Саволлар ва қўшимчалар бўлмади.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд далиллар билан танишиб, суд музокарасини
Қўшимча ҳужжатлар ва(ѐки) илтимосномалар бўлмади.
Раислик этувчи суд муҳокамасида музокарага ўтиб, музокара учун сўзни
тарафларга берди.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили:
- даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Раислик этувчи маслаҳатхонада қолди.
Орадан маълум вакт ўтгач, раислик этувчи маслаҳатхонадан чиқиб, қабул
қилинган ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмини ўқиб эшиттирди ҳамда суд
мажлиси баѐнномаси билан танишиш, қабул қилинган ҳал қилув қароридан
норози тарафлар бир ой муддат ичида Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест)
келтириши мумкинлигини тушунтирди.
Шунингдек раислик қилувчи томонидан ишда иштирок этаѐтган
шахсларга қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ѐпиқ деб эълон қилди.
Баѐннома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
201-моддаси талаблари асосида тузилди.
Раислик этувчи:
****
Судья ѐрдамчиси:
****