Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/779 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SHAMSHODBEK-MUSTAFOEV" фермер хўжалиги
Source ID 1081298 Claim ID 3252220 PDF Hash 10f19dff92cdaa61... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг ****** масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан 91.801.300 сўм аванс қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ишончли вакили ****** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ****** масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 91.801.300 сўм аванс қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида учинчи шахс томонидан тақдим этилган иш юзасидан ѐзма фикрномаси мавжуд. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими тарафларга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ****** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда "******" фермер хўжалиги (бундан буён матнда "Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 10 январда Пахта хомашѐси ва уруғлик пахта етказиб бериш ҳамда ҳарид қилиш бўйича 6-сонли фьючерс шартномаси (бундан буён матнда "шартнома" деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, "Хўжалик" 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан 48,6 гектар ер майдонида 136,2 тонна пахтахомашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, " Хўжалик " эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Жавобгар 114 тонна пахта хом ашѐсини даъвогарга топшириб, 22,2 тонна топширилмасдан қолишига олиб келган. Бундан ташқари, шартноманинг 2.1-бандида "Хўжалик" мазкур шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда "Хўжалик"га тўланган маблағлар бўйича қарздорлик 2022 йил 1 декабргача қоплаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 8.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шартнома 3 кун мабайнида "Буюртмачи" томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши ва шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланиши, имзо муҳр билан тасдиқланиши қайд этилган. Жавобгар томонидан даъвогардан олинган пахта ҳосилини етиштириш мақсадида олинган аванс маблағларини топширилган пахта хом ашѐси билан қопланмаган қисми 91.801.300 сўмни ташкил этган ва бу жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилмаган. Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг суддан берган кўрсатмалари ҳамда иш хужжатларига илова қилинган далиллар билан ўз исботини тўлиқ топган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-бандида Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайѐрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилаши кўрсатилган. Низомнинг 2-бандида амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимѐ, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайѐрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиѐжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилиши белгиланган. Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида моддий-техника ресурслари (эҳтиѐт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ѐнилғимойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ѐки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ѐки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши таъминланмаган. Бу ҳақда Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил пахта ҳосили учун ****** масъулияти чекланган жамияти ҳамда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, лекин рўйхатдан ўтказиш тўғрисда ****** масъулияти чекланган жамияти бир неча маротаба хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумот берган. Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги сўров хатига жавобан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 05/05/1466-сонли жавоб хатига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома белгиланган тартибда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши ҳақида маълум қилинган. Юқоридагиларга кўра, суд шартнома белгиланган тартибга риоя этган ҳолда тузилмаган бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга пахта ҳосили етиштириш учун берилган аванс маблағлари солиштирма далолатнома билан билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, аванс қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 91.801.300 сўм аванс қарздорлиги ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л Д И: масъулияти чекланган жамияти фойдасига 91.801.300 сўм асосий қарз, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 1.836.026 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ******