← Назад
Решение #606474 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 апрель
4-1104-2301/1149-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили
О.Ҳайдаров (ХХХнинг ишончли вакили, судга тақдим этган ишончномаси
асосида) ва жавобгар вакили Д.Норматов (судга тақдим этган ишончномаси
ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ
“ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси
ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1 421 363 413 сўм асосий қарз
ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ “ХХХ” фермер хўжалиги манфаатида Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий суди даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
– “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1
421 363 413 сўм асосий қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабларини қўллаб, даъвогар судга даъво ариза киритгандан сўнг,
жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар асосий қарздорликни тўлиқ
равишда бартараф этмаганлиги боис, яъни жавобгар – “ХХХ” унитар
корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги олдида 1 421 363 413 сўм асосий
қарздорлиги қолганлигини айтиб, даъво талабидаги асосий қарздорликни
тўлиқ, пеняни эса амалдаги қонунчилик талаблари доирасида ундириб
беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан
танишиб чиқиб, даъво аризасидаги талабларига эътирози йўқлигини
айтиб, жавобгар – “ХХХ” унитар корхонасининг “ХХХ” фермер хўжалиги
олдида 1 382 296 691 сўм асосий қарздорлиги борлигини тан олиб, асосий
қарздорликни тўлаб беришлигини айтиб қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд,
тарафларнинг
вакилларини
тушунтиришлари
ҳамда
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни
1
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш
бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги
мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар ўртасида, яъни “ХХХ” фермер
хўжалиги ва “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида 2021 йил 16 ноябрда №17сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид
қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган (кейинги ўринларда
Шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар
“ХХХ” фермер хўжалиги-“Хўжалик” мазкур шартноманинг тегишли
бандларида кўрсатилган миқдордаги 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан
пахта хом ашёсини “ХХХ” унитар корхонасига-“Буюртмачи”га етказиб
бериш, “Буюртмачи” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда
келишилган нарх бўйича маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, “ХХХ” унитар корхонаси томонидан
“ХХХ” фермер хўжалигининг-“Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом
ашёси қийматининг якуний ҳисоб-китоблари терим учун ўтказилган
пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисмини ҳосил
йилининг 31 декабрь санасига қадар тўлаб берилишига келишилган.
Иш ҳужжатларига тақдим этилган маълумотлар ҳамда даъвогар – “ХХХ”
фермер хўжалиги ва жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ўртасида электрон
равишда тузилиб тасдиқланган 2022 йил 30 сентябрдаги №П-5-сонли, 2022
йилнинг 10 октябридаги П-6-сонли, яна 2022 йилнинг 22 октябридаги П-7сонли, 2022 йилнинг 31 октябридаги П-8-сонли ҳисобварақ-фактураларига,
шунингдек, томонлар ўртасида 2022 йил 1 декабрь ва 2023 йил 24 март
ҳолатига икки томонлама тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни
солиштириш далолатномасига кўра, “Хўжалик” томонидан “буюртмачи”га
топширган 3 436 188 709 сўмлик пахта хом ашёси учун, жавобгар-“ХХХ”
унитар корхонасининг 2 053 892 018 сўмлик сарф-харажатлари
(шартномага асосан жавобгарга берилган минерал ўғитлар, тўловлар ва
бошқа моддий ресурслар) чегирилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида
топширилган пахта хом ашёсидан 1 382 296 691 сўм асосий қарздорликка
йўл қўйган.
2
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, пахта хом ашёсини қуритиштозалашга қилинадиган харажатларни “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан
амалга оширилиши керак бўлган. Аммо, “ХХХ” унитар корхонаси даъвогар
фермер хўжалиги томонидан топширилган маҳсулотдан қуритиш
харажатига деб 13 655 272 сўмни ва тозалаш харажатига деб 25 411 450
сўмни шартноманинг 2.4-бандидаги мажбуриятини бузган ҳолда амалга
оширган.
Ушбу ҳолатда, суд “ХХХ” унитар корхонаси томонидан 2.4-бандидаги
мажбуриятини бузган деб ҳисоблаб, қуритиш ва тозалашга деб ушлаб
қолинган суммаларни “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига ундиришни лозим
деб топади.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган электрон ҳисоб-фактуралар
ҳамда иш ҳужжатларидаги маълумотлар, бир томонлама тарафлар ўртасида
тузилиб тасдиқланган ўзаро солиштирма далолатномасида ўз аксини
топган. Суд муҳокамасида тарафларнинг вакиллари иштирокида ҳисобкитобларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 1 421 363
413 сўм (1 382 296 691 сўм асосий қарздорлик + 13 655 272 сўм қуритиш
харажати+ 25 411 450 сўм тозалаш харажати) миқдорида эканлиги суд
муҳокамасида ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 1 421 363
413 сўм асосий қарзни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган
ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини
топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 1 421 363 413
сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим деб
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
3
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “ХХХ” унитар корхонаси ҳисобидан:
- даъвогар – “ХХХ” фермер хўжалиги фойдасига 1 421 363 413 сўм
асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин;
- Республика бюджетига 28 427 268,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Х.Н.Равшанов
4