← Назад
Решение #606500 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 апрель
Чирчиқ шаҳри
4-1102-2301/1102-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - “Plast Tech
Solution” МЧЖнинг жавобгар - “My Printer” хусусий корхонаси ҳисобидан
6.000.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“Plast Tech Solution” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) ва
“My Printer” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади)
ўртасида 2022 йил 27 июлда 14-сонли шартнома тузилган.
Жавобгар шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган мажбуриятни ўз
зиммасига олган.
Даъвогар шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ, 2022 йил 29 июлдаги
261-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарга 6.000.000 сўм ўтказиб
берган.
Бироқ, жавобгар шартномада назарда тутилган мажбуриятини
бажармаганлиги оқибатида даъвогар олдида 6.000.000 сўм қарздор бўлиб қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома
юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Шундан сўнг, даъвогар - “Plast Tech Solution” МЧЖ иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “My Printer” хусусий корхонаси
ҳисобидан 6.000.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади.
Бироқ, даъвогар судга 2023 йил 10 апрелда 35-сонли ариза йўллаб, унда
ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни ҳамда даъвони қаноатлантиришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг
суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги далил мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
1
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мазкур қонун нормасини қўллаган ҳолда ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра, даъво
талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига
мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича
зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда
бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 июлда
14-сонли шартнома тузилган. Даъвогар шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ,
2022 йил 29 июлдаги 261-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарга
6.000.000 сўм ўтказиб берган.
Бироқ, жавобгар шартномада назарда тутилган мажбуриятини
бажармаганлиги оқибатида даъвогар олдида 6.000.000 сўм қарздор бўлиб қолган.
Мазкур қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар жавобгарга талабнома
юборган. Бироқ, жавобгар талабномани оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўлаш
чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
2
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогарнинг судга йўллаган аризасидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги 6.000.000 сўм қарздорлиги юзасидан қисман
бўлса-да тўловларни амалга оширмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
237, 263, 326, 333, 437, 449-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 75, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “My Printer” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Plast Tech Solution” МЧЖ ҳисобига 6.000.000 сўм асосий қарз, 300.000 сўм
давлат божи, 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят
беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья
А.О.Хаитбоев
3