Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/1420 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Иброхимжон Содиқжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TEMIRYO`L-SUG`URTA акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Фармир Агро масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068716 Claim ID 3230513 PDF Hash b0292f5ea1718987... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
Чунки ИПКнинг 3-моддаси Чунки ИПК 3 law
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
даъво аризаси ушбу кодекснинг 149-моддаси даъво аризаси ушбу кодекс 149 code_article
ИПКнинг 3-моддаси ИПКнинг 3 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2301/1420-сонли иқтисодий иши Биринчи инстанцияда ажрим қабул қилган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья И.Турсунов ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва И.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари О.А. ва Ў.Н. (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни суд биносида, видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ХХХ” акциядорлик жамияти Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни ва тугатишга доир иш очишни ҳамда банкротлик таомилларини амалга ошириш учун суд бошқарувчисини тайинлашни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан “ХХХ” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 25 январь кунги 01/77-сонли даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб “ХХХ” акциядорлик жамияти томонидан Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти тақдим қилиниб, унда биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъво аризани мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил келмади. Шу боис судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида “ХХХ” акциядорлик жамияти вакили кўргазма бериб, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан жамият фойдасига жами 589 708 782 сўм ундирилиши белгиланганлиги, бу ҳақдаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюросига юборилганлиги, бироқ жавобгарнинг ҳисоб рақамида маблағлар етишмаслиги сабабли суд қарори ижросини таъминлашнинг имкони бўлмаётганлиги, шу сабабли жамият томонидан жавобгарни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганлиги, бироқ биринчи инстанция суди томонидан тугатиш бошқарувчисига базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баробари миқдорида ҳақ тўланмаганлиги важи билан даъво аризаси қайтарилганлиги, ваҳоланки даъво аризасида жавобгарни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш сўралмаганлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан биринчи инстанция судида суднинг бошқа таркибида кўриб чиқиш учун юборишни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Гарчанд “ХХХ” акциядорлик жамияти апелляция шикоятида 2022 йил 8 апрель кунги Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 4-1501-2201/978сонли ҳал қилув қарори ва 2022 йил 10 май кунги ижро варақасига асосан ундирилиши белгиланган 589 708 782 сўм қарздорлик 2022 йил 8 июнь кунидан эътиборан қарздорнинг банк ҳисобварақларида пул маблағларини йўқлиги ва мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Қувасой шаҳар бўлими томонидан ундирилмасдан келинаётганлиги, қарздорни ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, тўловга қобилиятсизлик аломатлари сифатида далилий ҳужжатлар судга даъво аризаси иловасида тақдим қилинган бўлса-да, суд даъво аризасининг шакли ва мазмунига риоя қилинмаган деган хулосага келиб, барвақт ноқонуний қарор қабул қилганлигини важ қилиб келтирса-да, судлов ҳайъати унинг бу важларини қабул қилмайди. Чунки ИПКнинг 3-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли. Судга мурожаат қилиш, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан юзага келадиган низолар бўйича — даъво аризаси шаклида, буйруқ тартибида иш юритиш, алоҳида тоифадаги ишлар бўйича ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда — ариза шаклида амалга оширилади. ИПКнинг 211-моддасига кўра, банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қонуннинг 37-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида ишни юритиш кредиторларнинг, қарздорнинг ва ушбу Қонун билан ваколат берилган шахсларнинг аризаси асосида жорий этилади. Қонуннинг 41-моддасига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда берилади. Кредитор юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Қонуннинг 46-моддасига кўра, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилиш ҳақидаги масалани ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш тўғрисидаги масалани судья ариза тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал этади. Судья қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси ва ушбу Қонун талабларига риоя этган ҳолда берилган аризани ўз иш юритувига қабул қилади. Бироқ, “ХХХ” акциядорлик жамияти судга қарздор “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ҳақида ариза шаклида эмас, балки даъво тартибида ариза киритиб юқоридаги қонун нормасига амал қилмаган. ИПКнинг 155-моддаси 1-қисми 1-бандига мувофиқ, даъво аризаси ушбу кодекснинг 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса, ариза қайтарилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 2-бандида, ИПКнинг 3-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодий судга ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақлилиги, судга мурожаат қилишда ИПКда белгиланган шаклга риоя қилмаслик даъво аризаси (ариза) ва шикоятни қайтариш учун асос бўлишлиги юзасидан тушунтириш берилган. “ХХХ” акциядорлик жамияти иқтисодий судга аризанинг шакл ва мазмунига риоя қилиб тегишли талаб билан янгидан даъво ариза тақдим этиши мумкин. Юқорида баён қилинганларга асосан, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида ва тушунтиришида келтирган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга асос бўлмайди, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 281-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ва 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3, 68, 149, 211, 278-281-моддаларини қўллаб, акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февраль кунги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “ХХХ” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ва 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор эълон қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова И.Турсунов