← Назад
Решение #606573 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 апрель
4-1104-2201/1148-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогарнинг ишончли вакили
Х.Шакиров (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжати
асосида) иштирокида, даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 33 840 000 сўм асосий қарз, 16 920 000 сўм пеня ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – ХХХ Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 33 840 000 сўм асосий қарз, 16 920 000 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги
талабини тушунтириб, томонлар ўртасида тузилган 12-сонли “Махсус контингент
таркибидан ишчи кучини тақдим этиш тўғрисида”ги шартноманинг тўлов
шартларини жавобгар томонидан бажарилмаганлигини айтиб, жавобгар – “ХХХ”
масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар олдида 33 840 000 сўм асосий
қарздорлик вужудга келганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини
таъминламади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига
асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига
қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
1
Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу
боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафларнинг вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикасининг Фуқаролик кодекси
236-моддасида
мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд мажлисида тараф вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар – ХХХ ва жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 25 мартда 12-сонли шартнома (кейинги
ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-1.4-бандига
кўра, “Муассаса” – “ХХХ” “Хўжалик ташкилоти”га – “ХХХ” масъулияти чекланган
жамиятига жами 100 нафар маъсус контингент ҳисобидан ишчи кучини
(паррандачилик хўжалиги) ишларини “Хўжалик ташкилоти” объектида амалга
ошириш, “Хўжалик ташкилоти” “Муассаса” томонидан тақдим этилган ишчи
кучини шартноманинг амал қилиш даврида иш ҳажми билан тўлиқ равишда
таъминлаб, уларнинг иш ҳақини тўлашга томонлар ўзаро келишишган.
Шартноманинг 5.4-бандига кўра, “Муассаса” томонидан бир ойда бажарилган
ишлар учун тўлов, “Хўжалик ташкилоти” томонидан кейинги ойнинг 10 санасига
қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши шарт бўлган.
Суд муҳокамаси давомида, даъвогар – ХХХ ва жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида тузилиб тасдиқланган 2021 йилнинг март ойи учун
(2 040 000 сўмлик) ва 2021 йилнинг апрель ойи учун (31 800 000 сўмлик) ойлари
учун иш вақтини тасдиқловчи табелга кўра, ҳисоб далолатномаларига кўра, 2022
йил 1 апрель ҳолатига икки томонлама тузилиб, тасдиқланган ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасига асосан “Муассаса” – “ХХХ”нинг
“Хўжалик ташкилоти”га – “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига маъсус
контингент ҳисобидан ишчи кучини ишлари учун, “ХХХ” масъулияти чекланган
жамияти ўз вақтида тўловларни шартномаиннг шартларига кўра, ўз вақтида
амалга оширмаганлиги натижасида “ХХХ”нинг олдида 33 840 000 сўмлик асосий
қарздорликка йўл қўйганлиги суд муҳокамасидаги ҳисоб-китобларга, тақдим
этилган маълумотлар ва ҳужжатлар асосида анқланди ва ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
2
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – ХХХ жавобгар – “ХХХ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 33 840 000 сўм асосий қарздорликни ундириш
талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига
асосан, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар, даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз
вақтида бажарилмаганлиги учун шартноманинг 6.2-бандига асосан, яъни
Контингент томонидан бажарилган иш ҳажми учун “Хўжалик ташкилоти”
томонидан ўз вақтида тўловларни амалга оширмаса, тўловни ўтказиб юборилган
ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлашлигига ўзаро келишувидан келиб чиқиб, жавобгардан 16 920 000 сўм пеня
ундириш талаби қўйилган.
Жавобгар томонидан шартномавий тўлов мажбуриятини ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2-бандида шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда
тутилган. Бунда неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлигини
эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеняни 5 200 000
сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
3
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, мазкур
иқтисодий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунчилик талабларини ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179,
186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар – “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар –
ХХХнинг фойдасига 33 840 000 сўм асосий қарз, 5 200 000 сўм пеня, 1 015 200 сўм
давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогарнинг қолган даъво талаби рад қилинсин
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач,
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Равшанов
4