Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/789 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ZEBUZAR-CHAROS AGRO" фермер хўжалиги
Source ID 1081314 Claim ID 3252069 PDF Hash 979f9bc5a85817e0... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий Процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий Процессуал кодекси 131 code_article
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 10 апрель ****-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг "****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан 221.598.878 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили **** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида) жавобгар раҳбари ****лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг "****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар "****" фермер хўжалиги ҳисобидан 221.598.878 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини маълум қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 10 апрелда тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланиши белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ белгиланган шартномадаги миқдордан 75 фоиз кам пахта топширганлиги учун 25 фоиз миқдорида жарима қўллаш юзасидан ўзаро келишган. Жавобгар томонидан пахта ҳосили 75 фоиз кам топширилган ва натижада 221.598.878 сўм жарима қўлланилган. Мазкур жаримани ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Жавобгар вакили томонидан судга тарафлар ўртасида 2023 йил 10 апрелда тузилган медиатив келишув тақдим этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганда иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17- моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг "****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья ****