Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/2507 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси Давлат корхонаси Ответчик / Подсудимый “MOVIY CHO`QQI OMAD” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1081396 Claim ID 3194291 PDF Hash 26fa23a19f6204d3... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекснинг 26-моддаси кодекс 26 code_article
онунни 5-моддаси онунни 5 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 апрель 4-1501-2302/2507-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Н ва Н (2023 йил 23 март кунги 20/1-26050-сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Н, жавобгар вакили Н (2023 йи 31 март кунги 21-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан 131 637 558,15 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар НОМИ (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан 131 637 558,15 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгар даъво аризасида келтирилган контрагентлар ўртасида расмийлаштирилган шартномалар ва ҳисоб-фактуралар кўзбўямачилик учун тузилганини, шартномаларда товарга оид ва ким харидор бўлган қисмлари тўлдирилмаганини, фактураларга сохта маълумотлар киритилганини, контрагентларни аксарияти солиқларни тўламасдан банкрот деб тугатилганини, бу контрагентлар бошқа тадбиркорлар билан ҳам товар сотилгани ҳақидаги сохта ҳужжатлар расмийлаштиришганларини,олинган деган товарлар контрагентларида бўлмаганини, жавобгар томонидан судга тақдим этилган товар транспорт юк хатлари номигагина кўзбўямачилик учун тузилган ҳужжатлар эканлигини, уларда ким юкни жўнатувчи ва бошқа зарур реквизитлар тўлдирилмаганини, ҳужжатни жавобгар ўзи тўлдирганини, жавобгар жами 131 637 558,15 сўм ҚҚС асоссиз равишда ҳисобга олганини тушунтириб ўтишди. Жавобгар вакили судга ёзма фикрномани тақдим этиб ва уни қувватлаб, жамият етказилган товар моддий бойликлар учун ҚҚС сотиб олинганини, “Dilbar Nasafiy” МЧЖ, “Kesh-Hamkor Savdo”, “The Best Investing Trade” МЧЖ, “Make Нome Class” МЧЖ ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси амалда бўлганини, улар солиқларни тўламаган бўлса, жамият улар учун солиқни тўламаслиги кераклигини ҳар ким ўз қилмиши учун жавоб бериши кераклигини, айб бўлмаса солиқ ундирилмаслиги лозимлигини, солиқ органи контрагентлардан солиқни ундириш ва гувоҳномаларни бекор қилиш чораларини кўрмаганини, сотиб олинган товарлар кимёвий моддалар бўлиб бевосита ишлаб чиқарувчидан сотиб олинишини, контрагентида омбор ва транспорт бор-йўқлигини аниқлаш имкониятлари йўқлигини, шартномалар ҳақиқий эмас деб топилмаганини, улар бўйича тўланган ҚҚС инобатга олинмаслиги асоссиз эканлигини, юк хатини расмийлаш шарт эмаслигини тушунтириб ўтиб, даъвони рад қилишни сўради. Жавобгар раҳбари даъвони рад этишни сўраБ 2020 йил 10 август куни юк ташувчи “Muhammad Mustafo Export Import Trans” МЧЖ билан тузилган 214-сонли шартнома бўйича юк ташувчи юкларни ташиб берганини, шунинг учун юк хати расмийлаштирилмаганини тушунтириб ўтди. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 26-моддасига асосан солиқ хизмати органларига, жумладан, солиқ тўловчи ҳисоб ҳужжатларини йўқотган ёки йўқ қилган ҳолларда солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2022 йил 6 майдаги 20/100019-kt-сонли буйруғига асосан "НОМИ" МЧЖда 2020 йил январь-2021 декабрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчи вакилига ёзма равишда топширилган. Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2022 йил 31 май кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-33120-сонли талабнома юборилган. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда етказиб берувчи “Dilbar Nasafiy” МЧЖ, “Kesh-Hamkor Savdo” МЧЖ, “The Best Investing Trade” МЧЖ, “Make Home Class” МЧЖ ўртасида расмийлаштирилган шартномалар бланкасида товар номи, миқдори, нархи, ким уни сотиб олаётгани келтирилмаган, яъни шартномалар кўзбўямачилик учун расмийлаштирилган, ҳисобфактураларда келтирилган товарлар аслида етказиб берувчиларда мавжуд бўлмаган. Бундан ташқари, шубҳали деб топилган контрагентларни балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ва етарли ишчи-ходимлар сони бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситаларини ижара олинмаган. Жавобгар юқорида келтирилган контрагентлар билан тузилган шартномаларда ҳамда расмийлаштирган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар олинганини тасдиқловчи биронта далил судга тақдим этилмади. Суд жавобгар вакилининг товар олингани шартномалар, ҳисоб-фактуралар, транспорт хизматларини кўрсатиш ҳақидаги шартнома ва товар транспорт юк хатлари билан тасдиқланиши ҳақидаги важини инкор этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари” Қоидаларда белгиланишича, “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида юкларни ташишнинг бошқа шартшароитларини белгилайди. Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши фуқароларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини қўллаган ҳолда шахсий эҳтиёжлар учун улар томонидан бажариладиган юкларни ташишга татбиқ этилмайди, холос. Қоиданинг 5-бандида ташиш шартномаси деб ташувчи унга юкни жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни бориш пунктига етказиб бериш ва уни юкни олишга вакил қилинган шахсга (юкни олувчига) топшириш мажбуриятини олган, юкни жўнатувчи эса юк ташилганлиги учун белгиланган тўловни тўлаш мажбуриятини олган битим тушунилиши; юкни жўнатувчи — юкнинг мулкдори номидан иш кўрувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг мулкдори ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс; юкни олувчи — юкни олишга ваколат берилган ва юкка доир илова ҳужжатларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик шахс; юк — юкни олувчига бериш учун юкни жўнатувчидан ташишга қабул қилиб олинган моддий бойликлар; йўл варақаси — автотранспорт воситасининг ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат; товар-транспорт юкхати — транспорт жараёнининг қатнашчилари учун ягона бўлган, товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, уларни йўлда ҳисобга олишга, кирим қилишга, омбор, тезкор ва бухгалтерия ҳисоби учун, шунингдек юк ташилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишнинг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланиши, деган тушунтиришлар берилган. Ушбу Қоиданинг 7-бандига мувофиқ автомобиль транспортида юкларни ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилиши лозим. Қоиданинг 47-бандида “Товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни ташиш товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши керак”; 48-бандида “Юк ортиладиган автотранспорт воситасининг товар-транспорт юкхатлари ва йўл варақалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, матбаа усулида тайёрланади, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади”; 49-бандида “Товар-транспорт юкхати белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар бир боришга ҳар бир юкни олувчининг номига алоҳида тўрт нусхада тузилади, улардан: биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришни (зарарни) ҳисобга олиш учун мўлжалланади; иккинчи нусха юкни олувчига берилади ва у томонидан моддий бойликлар кирим қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади; учинчи ва тўртинчи нусхалар ташувчига берилади ҳамда ташувчининг мижоз билан ҳисоб-китоб қилиши ва автотранспорт ишини ҳисобга олиш учун хизмат қилади”, деб белгиланган. Келтирилган меъёрий хужжатни талаби бўйича жавобгарда омборига кирим қилган қурилиш моллари унга олиб келинганини тасдиқловчи транспорт юк хатини нусхаси бўлиши шарт эди. Жавобгар судга тақдим этган транспорт юк хати талабга жавоб бермайди, унда товарни жўнатаётган шахс ва бошқа реквизитлар тўлдирилмаган, ушбу хужжат судни чалғитиш учун жавобгар томонидан расмийлаштирилган. Ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар аслида контрагентларда бўлмагани учун юк хати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқнома” талабларига риоя этилиб расмийлаштирилмаган. СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СК 15-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4 февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. 5 Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар берилган. Шу сабабли, суд жавобгар вакилининг даъвогар судга битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат этиши ўрнига солиқни ундириш талаби билан нотўғри мурожаат этгани ҳақидаги важлари амалдаги солиқ қонунчилигида асосланмаган деб ҳисоблайди. Даъвогарнинг жавобгардан 131 637 558,15 сўм ҚҚС ундириш талабин қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 30 000 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 2 632 751,16 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "НОМИ" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 131 637 558,15 сўм қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 2 632 751,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Судья Д.С. Акрамова