Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/781 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "XAMROYEV SHEROZBEK AGRO" фермер хўжалиги
Source ID 1081308 Claim ID 3252135 PDF Hash 93030275bfc9ffb6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
тисодий процессуал кодекси 132-моддаси тисодий процессуал кодекси 132 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 370 202 56 08. АЖРИМ (Келишув битимини тасдиқлаш ҳамда иш юритишни тугатиш тўғрисида) Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 10 апрель ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "******" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан 482.081.300 сўм аванс ҳамда 458.955.315 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан даъвогар ишончли вакили ****** (ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "******" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 482.081.300 сўм аванс ҳамда 458.955.315 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелда келишув битими тузилганлиги сабабли мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлиси ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳолатларига баҳо бериб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, унинг шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаганлигини, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор эмаслиги, шартли асосида тузилмаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелда тузилган келишув битимини тасдиқлашни, ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 январда 5-сонли Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш бўйича фьючерс шартнома тузилган. Шартномага асосан жавобгар 2022 йил ҳосили учун 80,2 гектар ер майдонида пахта етиштириб, 232,5 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан 8,4 тонна пахта етиштирилиб, 224,2 тонна пахта хом ашёсини топширилишини таъминламаган. Шартномага асосан 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш мақсадида берилган аванс маблағларни топширилган пахта хом ашёси билан қопланмаган қисмини 2022 йил 1 декабрь кунига қадар қайтариши белгиланган. Жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёси қиймати билан қопланмаган қисми 482.081.300 сўмни ташкил этган ва бу тўлаб берилмаган. Шартноманинг 5.2-бандида шартноманинг 1.1, 1.2-бандларидаги белгиланган нав, сифат ва миқдордаги маҳсулотни 75 фоизидан кам топширишда маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. шундан келиб чиқиб жавобгардан 458.955.315 сўм жарима ҳисобланган. Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 482.081.300 сўм аванс маблағларидан қарздорлик ва 458.955.315 сўм жарима ундиришни сўраган. Аниқланишича, даъвогар вакили суд мажлисида низо келишув йўли билан ҳал этилганлиги муносабати билан, судга келишув битимини тақдим этиб, 2023 йил 6 апрелда томонлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг: 1.1-бандига мувофиқ: "******" масъулияти чекланган жамияти ва "******" фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил пахта ҳосили учун тузилган фьючерс шартномасига асосан пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган аванс маблағининг тпоширилган пахта хом ашёси билан қопланмаган қисмини ҳосил йилининг 1 декабригача тўлаш белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда, “Тўловчи” 2022 йил пахта ҳосили учун берилган аванс маблағининг топширилган пахта хом ашёси билан қопланмаган қисми 482.081.300 сўм аванс маблағларини ҳамда шартномасининг 5.2-бандига асосан етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоиз 458.955.315 сўм миқдорида жарима тўлаш белгиланган. 1.2-бандига мувофиқ: “Тўловчи”нинг мурожаати бўйича фермер хўжалигида жорий йилнинг 20 июнь куни об-ҳаво ноқулай келиши оқибатида кучли шамол, ёмғир ҳамда дўл ёқиши оқибатида, хўжалик шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги юзасидан қўлланилган 25 фоиз жаримани форс-мажор деб ҳисоблаши, 2022 йил пахта ҳосили учун берилган 482.081.300 сўм миқдордаги аванс маблағини 2023 йил 1 август кунига қадар тўлаш мажбуриятини олади; 1.3-бандига мувофиқ: “Ундирувчи” “Тўловчи”нинг таклифини қабул қилиб, 482.081.300 сўм миқдоридаги аванс маблағини 2023 йил 1 август кунига қадар тўлаш таклифини қабул қилади ва шартноманинг 5.2-банди бўйича қўлланилиши лозим бўлган 25 фоиз жарима 458.955.315 сўм миқдоридаги жаримадан воз кечади; 1.4-бандига мувофиқ: барча суд харажатлари жавобгар томонидан қопланиши; 1.5-бандига мувофиқ: ушбу битим уч нусхада тузилган ва томонлар имзо қуйиб мухрлари билан тасдиқланган кундан бошлаб қонуний кучга кириши; 1.6-бандига мувофиқ: ушбу битимда назарда тутилмаган барча ҳолатлар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонун ҳужжатларига амал қилишлари; 1.7-бандига мувофиқ келишув битимини тасдиқлаш учун Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим қилиниши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелда тузилган келишув битими, ИПКнинг 132-моддаси талабига мос ҳолда расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда у бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. Бундан ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими ҳамда ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелда тузилган келишув битими қонун хужжатларига зид эмаслигини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 132-моддаси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилганлигини инобатга олган ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни, ИПКнинг 118моддасига асосан давлат божини жавогардан ундиришни, почта харажатларини даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни, мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 7-банди, 118, 131, 132, 133-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "******" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан 482.081.300 сўм аванс ҳамда 458.955.315 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан: Тарафлар ўртасида 2023 йил 6 апрелда тузилган келишув битимининг 1.1-бандига мувофиқ: "******" масъулияти чекланган жамияти ва "******" фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил пахта ҳосили учун тузилган фьючерс шартномасига асосан пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган аванс маблағининг тпоширилган пахта хом ашёси билан қопланмаган қисмини ҳосил йилининг 1 декабригача тўлаш белгиланган. Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда, “Тўловчи” 2022 йил пахта ҳосили учун берилган аванс маблағининг топширилган пахта хом ашёси билан қопланмаган қисми 482.081.300 сўм аванс маблағларини ҳамда шартномасининг 5.2-бандига асосан етказиб берилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоиз 458.955.315 сўм миқдорида жарима тўлаш белгиланган. 1.2-бандига мувофиқ: “Тўловчи”нинг мурожаати бўйича фермер хўжалигида жорий йилнинг 20 июнь куни об-ҳаво ноқулай келиши оқибатида кучли шамол, ёмғир ҳамда дўл ёқиши оқибатида, хўжалик шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги юзасидан қўлланилган 25 фоиз жаримани форс-мажор деб ҳисоблаши, 2022 йил пахта ҳосили учун берилган 482.081.300 сўм миқдордаги аванс маблағини 2023 йил 1 август кунига қадар тўлаш мажбуриятини олади; 1.3-бандига мувофиқ: “Ундирувчи” “Тўловчи”нинг таклифини қабул қилиб, 482.081.300 сўм миқдоридаги аванс маблағини 2023 йил 1 август кунига қадар тўлаш таклифини қабул қилади ва шартноманинг 5.2-банди бўйича қўлланилиши лозим бўлган 25 фоиз жарима 458.955.315 сўм миқдоридаги жаримадан воз кечади; 1.4-бандига мувофиқ: барча суд харажатлари жавобгар томонидан қопланиши; 1.5-бандига мувофиқ: ушбу битим уч нусхада тузилган ва томонлар имзо қуйиб мухрлари билан тасдиқланган кундан бошлаб қонуний кучга кириши; 1.6-бандига мувофиқ: ушбу битимда назарда тутилмаган барча ҳолатлар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонун ҳужжатларига амал қилишлари; 1.7-бандига мувофиқ келишув битимини тасдиқлаш учун Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судига тақдим қилиниши юзасидан тузилган келишув битими тасдиқлансин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган ******-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар "******" фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 18.820.732,3 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати давъогар томонидан олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ажрим устидан шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Судья ******