Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/784 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ABC OQQO`RG`ON AGRO CLASSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый PAXTA SELEKSIYASI, URUG`CHILIGI VA YETISHTIRISH AGROTEXNOLOGIYALARI ILMIY-TADQIQOT INSTITUTINING OQQO`RG`ON ILMIY-TAJRIBA STANSIYASI
Source ID 1081313 Claim ID 3252110 PDF Hash 65be1bd0a4efead4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 10 апрель *****-сонли иш раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар ***** ҳисобидан 314.746.400 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (2023 йил 5 январдаги 01-05/01-сонли ишончнома асосида) жавобгар ишончли вакили ***** (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 314.746.400 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги ажрими билан Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакил иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвода кўрсатилган қарздорлик янглишиш натижасида келиб чиққанлигини, аслида жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги аѐн бўлганлигини, буни тасдиқловчи солиштирма далолатнома судга тақдим этилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қилиб, суддан даъво талабини рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида учинчи шахс томонидан тақдим этилган иш юзасидан ѐзма фикрномаси мавжуд. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими тарафларга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128- моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда "Буюртмачи" деб юритилади) ҳамда ***** (бундан буён матнда "Хўжалик" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 23 январда Пахта хомашѐси ва уруғлик пахта етказиб бериш ҳамда ҳарид қилиш бўйича 58-сонли фьючерс шартномаси (бундан буён матнда "шартнома" деб юритилади) тузилган. Мазкур шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ, "Хўжалик" 2022 йилнинг бизнес-режасига асосан 56,6 гектар ер майдонида 169,1 тонна пахтахомашѐсини "Буюртмачи"га етказиб бериш, "Хўжалик " эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 5.2-бандида шартноманинг 1.1, 1.2-бандалридаги белгиланган нав, сифат ва миқдордаги маҳсулотни 75 фоизидан кам топширишда “Хўжалик” асоссиз бош тортганлиги учун топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Шунга кўра даъвогар жавобгардан шартноманинг 1.1, 1.2-бандалридаги белгиланган нав, сифат ва миқдордаги маҳсулотни 75 фоизидан кам топширганлиги учун 314.746.400 сўм жарима ҳисоблаб, уни ундириш юзасидан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Шартноманинг 8.1-бандида шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шартнома 3 кун мабайнида "Буюртмачи" томонидан туман қишлоқ хўжалиги бўлимига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилиши ва шартноманинг барча нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан имзоланиши, имзо муҳр билан тасдиқланиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-бандида Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайѐрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади, шунингдек уларни туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартибини белгилаши кўрсатилган. Низомнинг 2-бандида амал қилиши қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайѐрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимѐ, агротехника хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайѐрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда давлат эҳтиѐжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар), моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилиши белгиланган. Низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисида моддий-техника ресурслари (эҳтиѐт қисмлар, уруғлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ѐнилғимойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқалар) етказиб бериш юзасидан тузилган шартнома бўйича етказиб берувчи ташкилот хўжаликка ўзи ишлаб чиқарадиган ѐки харид қиладиган моддий-техника ресурсларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фойдаланиш учун келишилган муддатда етказиб бериш мажбуриятини олади, хўжалик эса моддий-техника ресурсларини қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ѐки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилиши таъминланмаган. Бу ҳақда Оққўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими томонидан 2022 йил пахта ҳосили учун "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, лекин рўйхатдан ўтказиш тўғрисда "*****" масъулияти чекланган жамияти бир неча маротаба хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумот берган. Суднинг 2023 йил 4 апрелдаги сўров хатига жавобан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 5 апрелдаги 05/05/1466-сонли жавоб хатига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома белгиланган тартибда туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши ҳақида маълум қилинган. Бироқ, суд муҳокамаси жараѐнида тақдим этилган солиштирма далолатномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум бўлди. ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги ҳолати тасдиқланмаганлиги сабабли, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ѐки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Демак, суд харажатлари даъво талаби рад этилганлиги сабабли манфаати кўзланган шахс зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 6.294.928 сўм давлат божи ундирилсин, олдиндан тўланган почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****