Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2301/1967 Дата решения 10.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Самаркандский городской экономический суд Судья Тухтаев Камалиддин Ибрагимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JAVLONBEK UZ SAM STROY" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый AMIRJON PLUS GRAND SUPER оилавий корхонаси
Source ID 1075693 Claim ID 3253163 PDF Hash 515fa4d68e2d6f8a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
1401-2301/1967-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Самарқанд шаҳри 2023 йил 10 апрель Самарканд шаҳар иқтисодий судининг судьяси К.И.Тухтаев, ушбу кун даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан соддалаштирилган иш юритиш тартибида берган даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб қуйидагиларни-, Самарканд шаҳар иқтисодий судига даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилганлиги, банкрот деб топилган корхонани тугатиш жараёни бошланганлиги, тугатиш жараёнида корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганда 30.03.2022 йилда 4 000 000 сўм пул маблағи жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятига молиявий ёрдам учун тўланганлиги, жавобгар томонидан 4 000 000 сўм тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 000 000 сўм асосий карзни ундиришни сўраган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даьвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 16.09.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, тугатиш бошқарувчиси этиб О.Рахмонов тайинланган, банкрот деб топилган корхонада тугатиш жараёни бошланган. «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси О.Рахмонов томонидан банкрот деб топилган корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган. Банкдан олинган маълумотнома асосида корхонанинг молиявий аҳволи ўрганилганда «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти томонидан 30.03.2022 йилда 4 000 000 сўм пул маблағи жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятига молиявий ёрдам учун тўланганлиги, жавобгар томонидан 4 000 000 сўм тўлаб берилмаганлиги аниқланган. Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти томонидан талабнома билан мурожаат қилиниб, жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятига 4 000 000 сўмни тўлаб бериш сўралган. Талабноманинг ижроси таъминланмаган. Шунинг учун даъво аризаси билан мурожаат қилиниб, жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд, даъвогар томонидан жавобгарга 4 000 000 сўм пул маблағини молиявий ёрдам учун тўлаб берганлигини, молиявий ёрдам суммаси қайтарилмаслиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 000 000 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 300 000 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажатини жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топади. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186, 2035-моддаларига асосланиб, суд-, Жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 000 000 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар «Amirjon Plyus Grand Super» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи, даъвогар «Javlonbek Uz Sam Story» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ўн кунлик муддат ичида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди орқали Самарканд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья К.И.Тухтаев