← Назад
Решение #606756 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекс | 184 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 9 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| лмаганлиги сабабли ЖПК | 83 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2102/2790-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни ўрган
судья – Х.Бойназаров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Мадаминов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Р.Сагатов ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўришда
кўмаклашаётган Фарғона вилоят суди ходими С.Каримов, “Greenvalley cargo
exim” масъулияти чекланган жамияти вакиллари А.Ҳусанов (раҳбар),
М.Ҳайдаров (2023 йил 14 мартдаги 4/01-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Навоий вилоят божхона бошқармасининг “Greenvalley cargo
exim” масъулияти чекланган жамиятидан 316 660 000 сўм утилизация
йиғимини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
16 январдаги қарори устидан “Greenvalley cargo exim” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш билан бирга Олий
суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Greenvalley cargo exim” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) Польша давлатидан 2020 йил 29 июндаги
шартнома ҳамда 2020 йил 27 ва 28 июлдаги инвойслар асосида олиб
келинаётган умумий қиймати 40 000 Еврога тенг бўлган “Автомобиль
грузовой седельный тягач” ва “Полуприцеп рефрежератор” товарларни
(бундан буён матнда товарлар деб юритилади) 12003/31.07.2020/0003210
ва 12003/31.07.2020/0003213-рақамли божхона юк декларациялари билан
“Дастлабки декларация” (ПР-40) божхона режимига расмийлаштирган.
Божхона расмийлаштирувига тақдим қилиниши лозим бўлган
ҳужжатлар божхона органи томонидан ўрганилганда, юқорида қайд этилган
товарларни “Дастлабки декларация” (ПР-40) божхона режимига
расмийлаштириш пайтида жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Экспорт-импорт операцияларини амалга
теширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган
ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2015 йил 20 июлдаги 197-сонли
қарори иккинчи қисмининг 3-бандида қайд этилган транспорт ҳужжатлари
тақдим қилинмаганлиги аниқланган.
Навоий вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) томонидан жавобгарга 316 660 000 сўм миқдоридаги утилизация
йиғимини ҳисоблаб, уни тўлаб бериши лозимлиги тўғрисида 2021 йил
26 апрелда талабнома берилган, бироқ ушбу талабнома бажарилмаган.
Шу сабабли даъвогар Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 12003/31.07.20/0003210
ва 12003/31.07.20/0003 – рақамли божхона юк декларациялари (БЮД) билан
ПР-40 дастлабки божхона декларация божхона режимига расмийлаштилган
товарлар учун ҳисобланган жами 316 660 000 сўм ўтилизация йиғимини
ундиришни сўраган.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 январдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилинган. Даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 316 600 000 сўм утилизация йиғими ундириш ҳақида
янги қарор қабул қилинган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, утилизация йиғими
ундирилмаслиги ҳолати юзасидан Навоий вилоят божхона бошқармаси
“Навоий индустриал” ТИФ божхона пости суриштирувчиси Н.Ахмедовнинг
2020 йил 17 октябрдаги қарори билан “Lenox Grop” МЧЖ директори
Ў.Мусаевнинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекс
184-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд
бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси
83-моддасининг 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад
қилинганлиги, ушбу қарор ҳозирги кунда қонуний кучда эканлигини, мазкур
қарорда жавобгар томонидан 2020 йил 30 июлда дастлабки божхона
декларацияси расмийлаштируви пайтида Низом талаблари асосида
товарларнинг транспорт ҳужжатлари тақдим қилинганлиги, бундай ҳолда
дастлабки божхона декларацияси бекор қилинмаганлиги, шунингдек
30 кунлик муддатда мазкур товарларни ИМ-40 “Эркин муомалага чиқариш”
божхона режимига расмийлаштириш учун божхона органига тақдим
қилинган БЮД дастлабки божхона декларациясининг ажралмас қисми
эканлиги қайд этилганлиги, товарлар дастлабки декларация (ПР-40) божхона
режимига расмийлаштирилган пайтда уларга тегишли бўлган техник паспорт
ва йўл юк ҳужжатларининг асл нусхаси Низом талаблари асосида тақдим
қилинганлиги, дастлабки декларация божхона ходимлари томонидан тўлиқ
ўрганилиб, камчиликлар аниқланмагандан сўнг қабул қилинганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги
347-сонли қарори билан утилизация йиғимини 2020 йил 1 августдан бошлаб
ундириш белгиланганлиги, шунинг учун апелляция инстанцияси судининг
қарори асоссиз эканлиги ҳақида важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятини қувватлаб, шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция
инстанцияси тўғри тўхтамга келганлигини билдириб, кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраган.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади:
Иш ҳужжатларига кўра, импорт қилувчи – жавобгар Польша
давлатидан 2020 йил 29 июндаги шартномага, 2020 йил 27 ва 28 июлдаги
инвойсларга асосан умумий қиймати 40 000 Еврога тенг бўлган товарларни
2020 йил 31 июль куни “Дастлабки декларация” (ПР-40) божхона режимига
расмийлаштирган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Экспорт-импорт
операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига
тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” 2015 йил
20 июлдаги 197-сонли қарори билан тасдиқланган “Экспорт-импорт
операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига
тақдим этиладиган ҳужжатлар” Рўйхатига кўра, “Эркин муомалага чиқариш
(импорт)” божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада
расмийлаштиришда транспорт ҳужжатлари тақдим қилиниши белгиланган.
Товарлар импорт қилинган пайтда амалда бўлган Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 30 январда 2418-сон билан
рўйхатга олинган “Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига
амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона
декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига
кўра, товарларни дастлабки божхона декларациялашда божхона органларига
товарларнинг расмийлаштируви давомида тақдим қилинадиган ҳужжатлар
рўйхатига асосан (мувофиқлик, гигиена, ветеринария сертификати ва
карантин рухсатномаси бундан мустасно) божхона постига ҳужжатларнинг
декларант томонидан тасдиқланган нусхалари ҳамда ушбу ҳужжатлардаги
маълумотларнинг электрон кўриниши тақдим этилади.
Ҳужжатлар божхона постига "Товарларни электрон декларациялаш"
автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ваколатли органлар ва божхона
расмийлаштируви мутахассиси томонидан электрон рақамли имзо билан
тасдиқланган ҳолда электрон кўринишда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 9-моддаси биринчи
ва учинчи қисмига кўра тижорат ва транспорт ҳужжатлари товарнинг кузатув
ҳужжатлари ҳисобланади.
Транспорт ҳужжатлари жумласига коносамент, юк хати ёки товарларни
ташиш шартномаси борлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб
борувчи бошқа ҳужжат киради.
Жавобгар томонидан товарларни дастлабки божхона декларациялашда
товарларнинг транспорт ҳужжатлари тақдим қилинмаган.
“Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
1
23 -моддасининг биринчи қисмига кўра, экологик хавфсизликни
таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли
транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз
истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган
чиқиндиларнинг
зарарли
таъсиридан
ҳимоя
қилиш
мақсадида
утилизация йиғими тўланади. Мазкур модданинг иккинчи қисми иккинчи
хатбошига кўра, утилизация йиғими Ўзбекистон Республикаси Давлат
божхона қўмитаси томонидан ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар
машиналар ва уларнинг тиркамалари “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимига жойлаштирилганда ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ғилдиракли
транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун
утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” 2020 йил 2 июндаги
347-қарори билан 2020 йил 1 августдан бошлаб, утилизация йиғими
ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт
воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва
тоифаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланган. Мазкур рўйхатга
жавобгар томонидан олиб келинган товарлар ҳам киритилган.
Жавобгар томонидан божхона расмийлаштиришда товарларнинг
транспорт ҳужжати тақдим этилмаган. Яъни, мазкур ҳолатда жавобгарнинг
барча ҳужжатлар даъвогарга тақдим этилганлиги ҳамда божхона
расмийлаштируви 2020 йил 31 июль куни амалга оширилганлиги
тўғрисидаги важи асоссиз ҳисобланади. Яъни, товарларнинг божхона
расмийлашируви 2020 йил 1 августдан кейин амалга оширилган. Бу эса,
даъвогар утилизация йиғими тўлаши лозим деган хулосани беради.
Биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолат тўлиқ ўрганилмаган
ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага
келинган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли
бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас.
Шу билан бирга апелляция интанцияси суди ўз хулосасини суд
қарорининг асослантирувчи қисмида баён этган.
5
Кассация шикоятидаги божхона расмийлаштирувини амалга оширган
“Lenox Grop” МЧЖ директори Ў.Мусаевнинг ҳаракатларида жиноят таркиби
бўлмаганлиги сабабли ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан жиноят иши
қўзғатиш рад этилганлиги тўғрисидаги важи даъвони қаноатлантиришни рад
этиш учун учун асос бўлмайди. Чунки, Ў.Мусаевнинг ҳаракатида жиноят
аломати мавжуд эмаслиги, шунингдек даъвогар ходимлари томонидан
божхона расмийлаштиришда товарларнинг транспорт ҳужжати талаб
қилинмаганлиги жавобгарни утилизация йиғимини тўлашдан озод қилмайди.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгарнинг
зиммасида қолдиришни, жавобгардан ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 январдаги қарори ўзгаришсиз,
“Greenvalley cargo exim” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Greenvalley cargo exim” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
В. Сатторова