Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2301/370 Дата решения 07.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyati adliya boshqarmasi Ответчик / Подсудимый “Sa’dulla invest” xususiy korxonasi хусусий корхонаси
Source ID 1086268 Claim ID 3173678 PDF Hash 9d158ebf5280790f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 631-моддаси аролик кодекси 631 code_article
аролик кодекси 342-моддасининг 3-қисми аролик кодекси 342 3 code_article
бандида ФК 642-моддаси бандида ФК 642 law
асига ва шартноманинг 6-моддаси асига ва шартнома 6 law
аролик кодексининг 325-моддаси аролик кодекси 325 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандида судларга ФКнинг 326-моддаси бандида судларга ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекснинг 68-моддаси тисодий процессуал кодекс 68 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 72-моддаси тисодий процессуал кодекс 72 code_article
тисодий протсессуал кодекснинг 74-моддаси тисодий протсессуал кодекс 74 code_article
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения 16 608 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2023 йил 6 апрель 4-1806-2301/370-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, даъвогар – Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг жавобгар – «Саъдулла инвест» хусусий корхонасига нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Д.Худойқулов, Ф.Қурбонов ва И.Жумаевлар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди кўмагида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди кўмагида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар – Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси жавобгар «Саъдулла инвест» хусусий корхонасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Саъдулла инвест» хусусий корхонаси билан 2021 йил 14 июлда 1-сонли “Муборак туман Давлат хизматлари маркази биносини реконструкция қилиш” бўйича 876 725 883 сўмлик шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгар ишлар 138 кунда, яъни 2021 йил 30 ноябрга қадар тўлиқ бажарилиши кераклигини, шунингдек 2022 йил 29 мартда қўшимча келишувга кўра, жавобгар ишларни 2022 йил 30 апрелида фойдаланишга топширишга келишилганлигини, лекин жавобгар ишларни белгиланган муддатда топширмаганлиги, шунингдек ишлар жуда сифатсиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиб бажарилганлигини, бу тўғрисида Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг техник хулосаси олинганлигини, жавобгарга олдиндан шартномага асосан аванс тариқасида 263 017 764 сўм ўтказиб берилганлигини, шунингдек ишлар жавобгар томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли, шартноманинг 15.2-бандига асосан, ҳшартнома умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида 438 362 941 сўм пеня ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар 27 139 536 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор хабардор қилинган жаовбгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд ишни жаовбгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлашиб, жавобгар томонидан ишлар лойиҳа-смета ҳужжатларидан ташқари чиқиб бажарилганлигини, давлат хизматлари маркази биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатида бинони ичик қисмидаги устунлар бўлмаслиги кераклиги, лекин бинони ўртасида бетон устунлар қолиб кетганлигини, шунингдек бинонинг четидаги устунлар остига бетон (стакан) қўйилиши кераклигини, лекин бетон устунлар остига бетон қоплама (стакан) ётқизилмаганлигини, умуман бажаорилган ишлар экспертизадан ўтган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида бажарилмаганлигини, ишлар вақтида бажариб топширилмаганлиги сабабли, Муборак туман Давлат хизматлари маркази бошқа бинога жойлашганлигини, ишларнинг сифати бўйича Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг техник хулосаси олинганлигини, Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг техник хулосаси ишлар лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиб бажарилганлиги маълум қилинганлигини, ишлар чала бажарилганлигини, ишларни ушбу ҳолатида давом эттириб бажариладиган бўлса ишларни фойдаланишга қабул қилиб бўлмаслигини, Давлат хизматлари маркази биноси одамлар кўп ташриф буюрадиган ташкилот бўлганлиги сабабли, бетон устунлар остига бетон қоплама (стакан) ётқизилмаганлиги ва бошқа камчиликлар одамлар ҳаётига хавф солиши маълум қилиб, даъво аризасида ундириш сўралган суммаларни ундиришни сўради. Суд даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. ЎзР 17.03.2022 йилдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармонига кўра, нинг 1-бандига кўра, 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказларини вазифа, функция ва ваколатларини Адлия вазирлигига ўтказган ҳолда қўшиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган ва Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси мазкур шартноманинг бажарилиши бўйича жаввобгарга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи тавакал қилади. Фуқаролик кодекси 342-моддасининг 3-қисмига кўра, агар ишни бажариш вақтида унинг тегишли даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи пудратчига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгилашга ва бу талабни пудратчи белгиланган муддатда бажармаган тақдирда пудрат шартномасидан воз кечишга ёхуд бу камчиликларни пудратчи ҳисобидан тузатишни бошқа шахсга топширишга, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306сонли қарорининг 7.2-бандида ФК 642-моддаси учинчи қисмининг мазмунига кўра, агар ишни бажариш вақтида унинг тегишли даражада бажарилмаслиги аниқ бўлиб қолса, буюртмачи шартномадан воз кечиш ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳолатда буюртмачи пудратчига камчиликларни йўқотиш учун оқилона муддат белгиланганлиги ва пудратчи белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаганлигини исботлаши лозим. ФК 650-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар ишдаги пудрат шартномаси шартларидан четга чиқишлар ёки бошқа хил камчиликлар жиддий ва бартараф этиб бўлмайдиган даражада бўлса ёхуд аниқланган камчиликлар буюртмачи томонидан белгиланган оқилона муддатда бартараф этилмаган бўлса, буюртмачи шартномани бажаришдан бош тортишга ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Судларга тушунтирилсинки, агар ишдаги пудрат шартномаси шартларидан четга чиқишлар ёки бошқа хил камчиликлар жиддий ва бартараф этиб бўлмайдиган даражада бўлса, буюртмачи шартномани бажаришдан бош тортишга ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Агар ишдаги пудрат шартномаси шартларидан четга чиқишлар ёки бошқа хил камчиликларни бартараф этиш мумкин бўлса ва буюртмачи пудратчидан белгиланган оқилона муддатда уларни бартараф этишни талаб қилган бўлса, бироқ улар пудратчи томонидан бартараф этилмаган ҳоллардагина буюртмачи шартномани бажаришдан бош тортишга ва келтирилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақлилиги. 2021 йил 14 июль куни Давлат хизматлари маркази Қашқадарё вилоят бошқармаси (буюртмачи) ва “Саъдлула инвест” хусусий корхонаси (Пудратчи) ўртасида “Муборак туман Давлат хизматлари маркази биносини реконструкция қилиш” бўйича қисмати 876 725 883 сўмлик шартнома имзоланган. Шартномага кўра, пудратчи ишларни 138 кунда, яъни 2021 йил 30 ноябрга қадар тўлиқ бажариб топшириишга келишилган, шунингдек 2022 йил 29 мартда қўшимча келишувга кўра, жавобгар ишларни 2022 йил 30 апрелида фойдаланишга топширишга келишилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандига асосан бажариладиган ишлар қиймати 876 725 883 сўмни ташкил этиши, 7.2-бандига кўра, олдиндан бериладиган аванс миқдори 263 017 765 сўмни ташкил этиши, 8.5-бандида пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва шартноманинг 6-моддасида кўрстаилган муддатлар билан мувофиқлаштирган ўз режаси ва жавдвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этиши, 8.6-бандида пудратчи объектда ишларни олиб бориш тартибини давлат архитектура қурилиш назорати органлиги билан келишиши ва унга риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб бериши, 8.14-бандида агарда буюртмачи томонидан ишлар сифатсиз бажарилганлиги аниқланса, пудратчи ўз кучи билан ва қурилишнинг умумий қийматини кўпайтирмасдан, белгиланган муддатда бу ишларни тегишли сифатини таъминлаган ҳолда қайтадан бажаришга мажбурлиги, агарда пудратчи қисқа муддатда сифатсиз ишни тиклай олмаса, буюртмачи пудратчи томонидан сифатсиз бажарилган ишни тегишли ҳақ тўлаш эвазига тиклаш учун бошқа шахсларни жалб этишга ҳақлилиги, бу ишларни бошқа шахслар томонидан тузатиш билан боғлиқ ҳаражатлар пудратчининг зиммасига юклатилиши, 14.2-бандида ишларни тугатишнинг шартномада белгиланган муддати пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда, шунингдек 14.3-бандида пудратчи томонидан лойиҳада кўзда тутилган шартноманинг шарти бузилганда ва оқибатда иш сифатининг пасайиб кетишига олиб келганда буюртмачи пудратчидан шартномни бекор қилишга ҳақлилиги, шунингдек 15.2-бандининг 7-хатбошисида пудратчи қурилиш ишларини бажариш “календар жадвали”га кўра ёки объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги ҳамда ҚМИни асоссиз тўхтатиб қўйганлиги учун буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. 2023 йил 3 февралда Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 19-сонли техник хулосаси олинган бўлиб, мазкур хулосада қурилиш ишлари, яъни бинонинг қуйма темир-бетон устун ва ригеллари лойиҳасмета ҳужжатлари асосида қурилмаганлиги, пўлат конструкцияларнинг лойиҳадаги ҳолатидан четга чиқилганлиги, бинонинг асосий юк кўтарувчи элементларининг техник ҳолати шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3-боб 9-банди талаби бўйича ишчи қобилияти чекланган ҳолатда деб баҳоланган, шунингдек бинонинг лентасимон пойдевор бетони, қуйма темир бетон устун в аригелларнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги лойиҳа-смета ҳужжатларидаги бетон синфига мос келмаслиги баён қилинган. Фуқаролик кодексининг 325-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. Даъво аризасида шунингдек, “шуҳрат қурилиш лойиҳа” хусусий корхонасига лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун 21 431 000 сўм, “Маржон универсал файз” хусусий корхонасига лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси учун 1 540 358 сўм, Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига қурилиш назорати учун 1 694 157 сўм, Қашқадарё вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан техник хулоса олиш учун 2 474 021 сўм, жами 27 139 536 сўм зарар суммасини ундиришни сўраган. Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида судларга ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шу сабабли, суд жавобгарнинг мулкий аҳволини, жавобгар томонидан объектда ишлар сифатсиз бажарилган бўлсада, ишларни бажариш учун ҳаражат қилганлигини инобатга олиб, талаб қилинган пенянинг 61 370 811 сўмини қанотлантиришни, пенянинг 376 992 130 сўм қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво талабида даъвогар томонидан қилинган қилинган 27 139 536 сўм ҳаражатларни кўрилган зарар сифатида ундиришни сўраган. Аммо, суд ФКнинг 325 моддаси талабига кўра, кўрилган зарар миқдори ундирилиши белгиланган пеня билан қопланганлиги сабабли, даъвонинг 27 139 536 сўм зарар ундириш талабини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътрозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 72-моддасида, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодекснинг 74-моддасини биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормалари талабларига асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, яъни жавобгардан даъвогар фойдасига аванс тариқасида ўтказиб берилган 263 017 764 сўм асосий қарз, 61 370 811 сўм пеня ва апочта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 14 027 614,10 сўм давлат божи, даъвогардан республика бюджетига даъвонинг рад этилган қисми 27 139 536 сўм қисмига мутаносиб равишда 542 790,72 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 74, 118, 176, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар – Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – «Саъдулла инвест» хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар – Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси фойдасига 263 017 764 сўм асосий қарз, 61 370 811 сўм пеня ва почта ҳаражати учун тўланган 30 000 сўм суд ҳаражати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: - Жавобгардан 14 027 614,10 сўм давлат божи; - Даъвогардан 542 790,72 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «Саъдулла инвест» хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм ишни видеоконференалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарор устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Турсунов