← Назад
Решение #606934 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 85 | — | law | |
| мазкур Кодекс | 22 | — | code_article | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| олда ушбу Кодекс | 111 | — | code_article | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
7 867 символов
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шахар, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2302/1049-сонли иш
2023 йил 07 апрель
4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединовнинг
котиблигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар "ALEX ENGINEERING" МЧЖнинг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили
Б.Зоиров (2023 йил 09 январдаги 23-08165-сонли ишончнома
асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза (электрон
шакилда) билан мурожаат қилиб, унда жавобгар "ALEX
ENGINEERING" МЧЖ томонидан 2023 йил январь ойи учун
қўшилган қиймат солиқ хисоботи белгиланган муддатида
солиқ оргонига тақдим этмаганлигини баён қилиб, "ALEX
ENGINEERING" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза
судга ариза тақдим қилингандан кейин жавобгар томонидан
аризадаги важлар бартараф этилганлигини, 2023 йил январь
ойи учун қўшилган қиймат солиқ хисоботи тақдим
этилганлигини таъкидлаб, бу ҳақдаги маълумотномани судга
тақдим қилиб, суддан аризани рад этишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан
хабардорлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд аризачи вакилининг важларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда “СК” деб юритилади)нинг 85-моддасига биноан, солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг
зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри
ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти
уларнинг солиқ мажбуриятидир.
Солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ тўловчи
ушбу Кодексда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати
органларида ҳисобга туриши, мазкур Кодекс 22-моддасидаги
мажбуриятларини бажариши, молиявий ва солиқ ҳисоботини
тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига
белгиланган муддатларда тақдим этиши, солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда
тўлаши шарт.
СКнинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ
тўловчи
ҳисобга
олинган
жойдаги
солиқ
органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Ушбу модданинг 2-бандида солиқ тўловчи ушбу
Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли
эканлиги, 3-бандида эса йирик солиқ тўловчилар, жойлашган
еридан қатъий назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ
тўловчилар бўйича худудлараро давлат солиқ инспекциясига
тақдим этиши белгиланган.
Шунингдек, СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар
солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги
солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг
йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим
этишлари шарт.
Ишдаги ҳужжатларга кўра "ALEX ENGINEERING" МЧЖ
томонидан
юқоридаги
қонун
нормалари
талаблари
бажарилмай, 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат
солиқ хисоботи белгиланган муддатида солиқ оргонига
тақдим этмаган.
Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига
Солиқ
кодексида
белгиланган
муддатларда
солиқ
ҳисоботларини тақдим этиши лозимлиги, акс ҳолда ушбу
Кодекс 111-моддасига асосан банкдаги ҳисобварақлари
бўйича
операциялар
тўхтатиб
турилиши
мумкинлиги
тўғрисида электрон шаклда, хабарнома юборилган. Аммо,
жавобгар хабарнома юборилгандан кейин ҳам ҳисоботни
топширмаган.
Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг қарори
қабул
қилиниб,
унга
кўра
жавобгарнинг
барча
ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга
тўхтатиб қўйилган.
Шунингдек аризачи жавобгарга ҳолат юзасидан
хабарнома юборилган бўлиб, хабарномада белгиланган ўн
кунлик муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши
таъминланмаса,
яъни
ҳисобот
тақдим
этилмаса,
ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари суд томонидан
тўхтатиб турилиши маълум қилинган. Бироқ, ушбу хабарнома
ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, аризачи ушбу ариза билан судга мурожаат
қилган.
СКнинг
111-моддаси
биринчи
қисмида
солиқ
тўловчининг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн
кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги,
солиқ
тўловчининг
банкдаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига
асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда
солиқ
тўловчининг
банк
ҳисобварақлари
бўйича
операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар
тўхтатиб турилиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банки
бошқарувининг
2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори
билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2009 йил
27 апрелда №1948-сон
рўйхатга
олинган
“Ўзбекистон
Республикаси
банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги
Йўриқноманинг 46-бандига биноан тадбиркорлик фаолияти
субъектларининг
банклардаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга
оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан
мустасно.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат
чиқим қисмида тўхтатилади, бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун
маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиш
тўғрисидаги
суд
ҳужжати
тадбиркорлик
субъектининг ҳисобварағи мавжуд бўлган барча банклар
учун мажбурийдир.
Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган
ҳисобварақларни бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу
ҳисобварақ эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл
қўйилмайди.
Суд жараёнида жавобгар "ALEX ENGINEERING" МЧЖ
томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиқ
хисоботи белгиланган муддатида солиқ оргонига тақдим
этмаганлиги, бироқ судга ариза киритилгандан кейин МЧЖ
томонидан 2023 йил январь ойи учун қўшилган қиймат солиқ
хисоботи белгиланган муддатида солиқ оргонига тақдим
этилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топди.
Қайд
этилганларга
кўра,
ариза
талабини
қаноатлантириш рад этилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган
даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва
жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинган.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб, ИПКнинг 118,
128, 129, 170, 176, 186, 222-моддалари ҳамда СКнинг 111моддасини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза талаби рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат
ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Б.Б.Тўраев