← Назад
Решение #607000 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 383 | — | law | |
| шартнома ФК | 383 | — | law | |
| илиши ФК | 383 | — | law | |
| зида ФК | 383 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1904-2202/103-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Холмуминов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Хомидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, жавобгар
вакили Д.Убайдуллаев (2022 йил 6 декабрдаги 01-12/215-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Қизириқ пахта тозалаш” АЖнинг жавобгар
“Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида тузилган
2019 йил 1 октябрдаги кўчмас мулкни сотиш шартномасини бекор қилиш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қумқўрғон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Сурхондарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
22 декабрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Қизириқ пахта тозалаш” АЖ (бундан буён матнда АЖ ёки сотувчи деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Сурхондарё
Агрохизмат” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ ёки сотиб олувчи деб
юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 1 октябрь
кунидаги кўчмас мулкни сотиш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) МЧЖнинг
манфаатида АЖга нисбатан қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 1 октябрь кунидаги кўчмас мулкни сотиш
шартномасини вазият жиддий ўзгарганлиги асосида бекор қилиш ҳамда АЖдан
МЧЖ фойдасига 4 092 165 000,40 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 14 февралдаги ажрими билан қарши даъво аризаси иш
юритувга қабул қилинган.
Палатанинг
МЧЖ
манфаатида
берган
даъво
миқдорини
4 092 165 000,40 сўмдан 2 119 723 543,4 сўмга камайтириш тўғрисидаги аризаси
суднинг 2022 йил 15 февралдаги ажрими билан иш юритувга қабул қилинган.
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралда қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан АЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилган, АЖ томонидан тўлаб чиқилган 2 700 000 сўм давлат божи
ва 21 600 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилган, Палатанинг
МЧЖ манфаатида берган қарши даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган,
тарафлар ўртасида 2019 йил 1 октябрь кунида тузилган 1-сонли
“Кўчмас мулкни сотиш” шартномаси вазият жиддий ўзгарганлиги сабабли
бекор қилинган. АЖдан МЧЖ фойдасига шартнома бўйича тўланган
2 119 723 543,4 сўм ундирилган ҳамда АЖ ҳисобидан республика бюджетига
22 547 235,43 сўм давлат божи, МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
22 547 235,43 сўм давлат божи ундирилган. АЖдан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 33 750 сўм суд харажати ундирилган, МЧЖдан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 33 750 сўм суд харажати ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Даъво талаби
бўйича иш юритиш тугатилган. Қарши даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 декабрдаги қароридан
норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда
апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 22 декабрдаги қарорининг
МЧЖнинг тарафлар ихтиёрига кўра бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини рад
қилиш қисмига ўзгартириш киритиб, МЧЖнинг шартномани тарафлар
ихтиёрига боғлиқ бўлмаган асосларга кўра бекор қилиш ҳақидаги даъво
талабини қаноатлантириши сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида баён
этилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Палата ва даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини
таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанция суди қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг
“Пахта-тўқимачилик
ишлаб
чиқаришларини
янада
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил
19 сентябрдаги 744-сонли қарорининг 7-бандида “Ўзпахтасаноат” АЖ,
“Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш
давлат қўмитасининг ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ пахта тозалаш
корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта тўқимачилик”
ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг
2-бандида назарда тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб
чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда 5 йил муддатда
бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш
қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши белгиланган.
Қарорнинг 2-иловасида АЖга тегишли объект МЧЖга сотилиши белгиланган.
Мазкур қарор асосида тарафлар ўртасида 2019 йил 1 октябрь кунида 1-сонли
“Кўчмас мулкни сотиш” шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади) тузилган, шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ юқорида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 сентябрдаги
“Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сонли Қарорига асосан “Сотувчи”
АЖ, Қизириқ тумани, Рабатак МФЙда жойлашган АЖнинг ва унга қарашли
2 та пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар
(асбоб ускуналар)ни мулкий мажмуа сифатида “Сотиб олувчи” МЧЖга мулк
қилиб топширишлиги (сотиш), “Сотиб олувчи” эса ушбу объектларни қабул
қилиб олишлиги ва шартномада кўрсатилган объектнинг баҳосини белгиланган
тартибда ва муддатларда “Сотувчи”га бозор қийматида тўлашлиги белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан, объектнинг умумий баҳоси
13 904 567 573,1 сўмни ташкил қилиб, ҳукумат қарори талабларидан келиб
чиқиб эса шартнома бўйича 3 йил муддат учун шартноманинг 1.3-бандига
мувофиқ объектнинг 30 фоизи чегириб ташланганида, тўланадиган сумма
9 733 197 301,17 сўмни ташкил этишлиги ва таснифи ўзгармаслиги баён
этилган.
Тарафлар ўртасидаги келишувга кўра, “Сотиб олувчи” объект қиймати
бўлган 9 733 197 301,7 сўмни 3 йил давомида, яъни 2020 йил 1 октябрга қадар
33,3 фоиз (3 244 399 100,39 сўм) миқдорида, 2021 йил 1 октябрга қадар
33,3 фоиз (3 244 399 100,39 сўм) миқдорида ва 2022 йил 1 октябрга қадар
33,3 фоиз (3 244 399 100,39 сўм) миқдорида тўлаб бориши лозим бўлган.
Лекин, “Сотиб олувчи” томонидан шартноманинг 2-иловасига асосан
тўлов графиги бўйича тўлов муддатлари бузилган ва тарафлар ўртасида бир
неча бор низо келиб чиққан.
Шу сабабли Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил
28 август кунидаги 4-1904-2001/2176-сонли иқтисодий иш доирасида қабул
қилинган ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг ҳисобидан даъвогарнинг
фойдасига шартнома бўйича тўловлардан юзага келган муддати ўтган
3 594 461 007 сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Суднинг 2021 йил 17 майдаги 4-1904-2101/1149-сонли иқтисодий иш
бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан эса, жавобгарнинг ҳисобидан
даъвогарнинг фойдасига шартнома бўйича тўловлардан юзага келган муддати
ўтган 2 433 299 325 сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
АЖ ушбу ҳолатларни МЧЖ томонидан шартнома шартларини жиддий
равишда бузиш деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддаси талабига
кўра тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилишни сўраган.
Аниқланишича,
Қумқўрғон
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1904-2201/1434-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 17 августдаги ҳал
қилув қарори билан Палатанинг АЖ манфаатида айни шу асос билан судга
киритган даъво ариза талаби қаноатлантирилиб, АЖ ва МЧЖ ўртасида
2019 йил 1 октябрда тузилган 1-сонли кўчмас мулкни сотиш шартномаси бекор
қилинган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 ноябрдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 110-моддаси, биринчи қисмининг, 2-бандига мувофиқ, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг
айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд
бўлса суд иш юритишни тугатиши кўрсатилган.
Шунга асосан апелляция инстанция суди АЖнинг шартномани бекор
қилиш талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблаган. Бу билан
суд асосли хулосага келган.
Мазкур иқтисодий иш доирасида, қарши даъво талаби ҳам мавжуд бўлиб,
унда Палата (МЧЖ манфаатида) тарафлар ўртасида тузилган шартномани
вазиятнинг жиддий ўзгарганлиги асоси билан бекор қилишни ҳамда АЖдан
МЧЖ фойдасига дастлаб 4 092 165 000,40 сўм ундиришни, кейинчалик эса
даъво миқдорини камайтирган ҳолда 2 119 723 543,4 сўм ундиришни сўраган.
ФКнинг 383-моддасига мувофиқ, шартнома тузишда тарафлар учун асос
бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда
тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман
тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин
бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади.
Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш
ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор
тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг
бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра эса – ўзгартирилиши
мумкин, агар айни вақтда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса:
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз
бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар;
2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо
бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала
шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва
эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса;
3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар
мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва
манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар;
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг
ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса.
Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг
ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган
ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида
бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар
келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 20-бандида, вазият
жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилишга доир низоларни кўриб чиқишда, агар тарафлар шартномани жиддий
ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша
олмаган бўлсалар, шартнома ФК 383-моддаси учинчи қисмининг
1-4-бандларида санаб ўтилган барча шартлар бир вақтда мавжуд бўлган
ҳолдагина бекор қилиниши (ўзгартирилиши) мумкинлиги, мазкур низоларнинг
судлар томонидан кўриб чиқилиши ФК 383-моддасининг бешинчи қисми
талаблари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда бир вақтнинг ўзида ФК 383-моддаси учинчи қисмининг
1-4-бандларида санаб ўтилган барча шартлар, бундан ташқари мазкур
модданинг бешинчи қисмида келтирилган ҳолат мавжуд эмас.
Қолаверса, шартноманинг 7.1-бандида кўрсатилган форс-мажор ҳолати
юзага келмаган.
Бундай ҳолатда, вазиятнинг жиддий ўзгарганлиги асоси билан
шартномани бекор қилиш ҳамда АЖдан МЧЖ фойдасига 2 119 723 543,4 сўм
ундиришга асос йўқ.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди томонидан
қарши даъво талабини қаноатлантириб барвақт хулосага келган деб ҳисоблаб,
Палатанинг МЧЖ манфаатидаги қарши даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиб тўғри хулосага келган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал
қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор
қабул қилган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб
чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан,
апелляция
инстанцияси
қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ҳамда 25 000 сўм
почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни, тўланмаган 5 000 сўм почта
харажати ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм харажатларни жавобгардан ундириш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Сурхондарё
Агрохизмат”
МЧЖнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Сурхондарё Агрохизмат” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суд
ҳисобига 80 000 (75 000 + 5 000) сўм ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А. Абдуллаев
Р. Хайдаров