Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/355 Дата решения 07.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзагролизинг" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "AGROXIM KLASTER MMTP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079920 Claim ID 3148167 PDF Hash 76ddd8fae7fe4665... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2301/355-сонли иқтисодий иш КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 07 апрель Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Ғ.Игамов раислигида, С.Қудратовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ манфаатида жавобгар Миришкор тумани “AGROXIM KLASTER MMTP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартномаларни (жами 12 та) бекор қилиб, лизинг объекти бўлган техникаларни қайтаришни тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъво аризасини даъвогар вакилисиз, жавобгардан Д.Эшонқулов (2023 йил 1 февралдаги 1 –сонли ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро иқтисодий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Миришкор тумани “AGROXIM KLASTER MMTP” масъулияти чекланган жамияти билан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартномаларни (жами 12 та) бекор қилиб, лизинг объекти бўлган техникаларни қайтаришни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Усмон Юсупов Агросервис МТП” МЧЖ ва “Баҳористон Агросервис МТП” МЧЖ ни жалб этилган. Суд мажлисига иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини баён қилди. Суд мажлиси кейинга қолдирилганлиги ҳақида даъвогар тилхат орқали огоҳлантирилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан ишни даъвогар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тараф вакилининг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 31 мартда тузилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида мазкур низо юзасидан 2023 йил Медиатив келишув медиатор Ш.Мирзаев, даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ раҳбари С.М.Яхшибоев ҳамда жавобгар “AGROXIM KLASTER MMTP” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Т.Қултоев иштирокида қуйидаги шартлар асосида тузилган: даъвогар “Ўзагролизинг” АЖ томонидан киритилган даъво аризаси бўйича жавобгар “AGROXIM KLASTER MMTP” масъулияти чекланган жамияти билан келишувга кўра 2023 йил 30 июнга қадар тўланмасдан қолган тўловларни тўлаб бериш ҳамда даъвогар тўғридан тўғри жавобгарга жами берилган 12 дона ғалла ўриш комбайнини график бўйича 2023 йил 30 июнь кунига қадар қарз суммасини узиш мажбуриятини олади. Тарафлар мазкур медиатив келишув ихтиёрий равишда тузилганлигини тасдиқлайди. Медиатив келишувда белгиланган шартлар ўз вақтида амалга оширилмаса ёки бошқа ҳолатларда битим иштирокчиларининг ҳуқуқлари бузилса, бу бўйича тарафларнинг бири судга мурожаат қилиши мумкин. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунга қадар қўлланилиши мумкин. Мазкур Қонуннинг 17-моддаси 4-қисмига кўра суд муҳокамаси жараёнида ваколатли давлат органида кўриш жараёнида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида тарафлар томонидан эришилган медиация келишув тегишли иш қайси суд ёки ваколатли давлат органининг иш юритувида турган бўлса, дарҳол ўша судга ёки ваколатли давлат органига юборилади. Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси 5-қисмига асосан низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар томонидан тақдим этилган медиатив келишув шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу медиатив келишув шартлари ўзга шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини поймал қилмаслигини, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид эмаслигини инобатга олган ҳолда мазкур медиатив келишувни тасдиқлашни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, медиатив келишув тасдиқланганлиги сабабли тарафлардан давлат божи ундирмасликни, почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15,17-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 107,118,131,133, 194-195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: бошқармасининг “Ўзагролизинг” АЖ манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ғ.Р.Игамов