Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2301-2204/420 Дата решения 07.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сув таъминоти ва окова сув объектлари курилиши буйича инжиниринг компанияси УК КР худудий бошкармаси Ответчик / Подсудимый Замин курилиш транс сервис МЧЖ
Source ID 1069634 Claim ID 3091590 PDF Hash d30cb75b32305b5a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 666-моддаси нинг 666 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2301-2204/420-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Баймуратов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Сабиров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 7 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Б.Исрайлов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Казиев (2022 йил 30 сентябрдаги 530-01/07-сонли ишоннома асосида) жавобгар вакиллари Э.Нурниязов (2023 йил 20 февралдаги И-4-сонли ишончнома асосида), Д.Караев (2023 йил 20 февралдаги И-5-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “O`zsuvta’minoti” AЖнинг сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Zamin qurilish trans servis” МЧЖдан 1 327 889 000 сўм асосий қарз ҳамда 1 194 038 944 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “O`zsuvta’minoti” AЖнинг сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Zamin qurilish trans servis” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар)дан 1 327 889 000 сўм асосий қарз ҳамда 1 194 038 944 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 августдаги ажрими билан “Taza suv” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 майда тузилган шартнома бекор қилинган, жавобгардан даъвогар фойдасига 750 086 147 сўм асосий қарз, 470 825 771 сўм зарар, 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йл 10 ноябрдаги қарори билан 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда иш ҳолатларига тўлиқ баҳо берилмаганлиги каби важларини келтирилиб, Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йл 10 ноябрдаги қарорини бекор қилиб, 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган, жавобгар ҳисобидан 470 825 771 сўм келтирилган зарарни даъвогар фойдасига ундириш қисмини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида баён этилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд қарорларини қонуний ва асосли чиқарилганлиги сабабли уларни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахс тегишли тортибда суд мажлиси куни ва вақти тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 10 май куни 37-сонли пудрат шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 2-бандига кўра жавобгар (пудратчи) Бўзатов тумани ҳудудидаги “Қазанкеткен” сув тозалаш иншоотини 2-босқич реконструкция ишларини бажариш, даъвогар (буюртмачи) эса қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)нинг 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар жавобгарга олдиндан тўлов сифатида жами 6 528 116 000 сўм тўлаб берилган. Ушбу холат ишдаги тўлов топшириқномалари билан тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан қурилиш ишларини тўлиқ бажармасдан, қисман 5 778 029 853 сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 750 086 147 (6 528 116 000-5 778 029 853) сўм қарздорлиги юзага келган. Даъво талабида даъвогар жавобгардан 1 327 889 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан ундирувни сўраган 1 327 889 000 сўмнинг 750 086 147 сўм қисми даъвогар томонидан жавобгарга ўтказиб берилган жами 6 528 116 000 сўм билан жавобгар томонидан амалда бажарилган 5 778 029 853 сўмлик қурилиш ўлчовидан 750 086 147 (6 528 116 000 -5 778 029 853) сўм, қолган 577 802 853 сўм 10 фоиз кафиллик суммасидан келиб чиққан. Шартноманинг 49-бандига мувофиқ, объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолат муддати томонлар қурилиши тугалланган объектнинг қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзоланган кундан бошлаб камида кафиллик муддати қурилиш якунлангандан кейин объектни қабул килиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб камида 12 ой, объектнинг томининг кафолат муддати камида 18 ой этиб белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилмаган 577 802 853 сўм қисмини жавобгардан ундиришни сўраган талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қолган даъво талабининг яъни 750 086 147 сўм қисмини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 194 038 944 сўм зарар ундиришни сўраган. ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига асосан, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Даъвогар жавобгар томонидан бажарилган 5 778 029 853 сўмлик қурилиш ишлари ўлчови танлаб олиш йўли билан назорат ўлчови ўтказилиб, 2022 йил февраль кунги далолатномага мувофиқ жами 1 194 038 944 сўмлик камчиликлар аниқланган. Кейинчалик, даъвогар вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси қурилишни назорат қилиш инспекцияси инспектори ҳамда учинчи шахс мутахассиси иштирокида жавобгар томонидан бажарилган жами 5 778 029 853 сўмлик қурилиш ишлари ўлчови танлаб олиш йўли билан назорат ўлчови ўтказилиб, 2022 йил 8 сентябрь күнги далолатномасига мувофиқ жами 470 825 771 сўмлик камчиликлар аниқлангани қайд этилган. Шу сабабли биринчи инстанция суди 1 194 038 944 сўм зарарни ундириш талабини 470 825 771 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, даъвогар жавобгар билан 2021 йил 10 май күни тузилган 37-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган. Шартноманинг 52-бандида шартнома шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганда, даъвогар қонунда белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга деб келишилган. ФКнинг 382-моддаси иккинчи кисми 1-бандига мувофиқ, иккинчи тараф шартномани қўпол равишда бузса, тарафларнинг бирининг талаби билан суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Даъвогар томонидан шартномани бекор қилиш ҳақидаги жавобгарга берилган 2022 йил 7 март кунги 142-1-01/07-сонли таклифи жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига асосан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Шу сабабли, судлов хайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг ушбу талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун жиддий асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 4 708 258 сўм давлат божи ҳамда 24 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни, тўланмаган 6 000 сўм почта 5 харажати ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатларни жавобгардан ундириш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 10 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Zamin qurilish trans servis” МЧЖнинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “Zamin qurilish trans servis” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳисобига жами 81 000 (75 000 + 6 000) сўм ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов Р.Хайдаров