Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/773 Дата решения 07.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлоқ туманлараро иқтисодий суди Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ургут тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "DONIEV TOJIKUL OBOD SAXOVATLI DALALARI" фермер хўжалиги
Source ID 1072333 Claim ID 3254296 PDF Hash 8a9e3bf7f749d2fa... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения 6 373 символов
4-1405-2302/773-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 7 апрель Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, аризачи ДДДнинг жавобгар – ЖЖЖга нисбатан берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига ДДД ариза билан мурожаат қилиб, унда ЖЖЖ мансабдор шахслари аризачи томонидан юборилган солиқ текшируви натижаси бўйича талабномасига тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги, сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли ДДДнинг 2023 йил 02 мартдаги қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлигини билдириб, ЖЖЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни даъвогар ва жавобгарлар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ДДД томонидан жавобгарга 2022 йил 22 февралда солиқ текшируви натижаси бўйича ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида талабнома юборилган. Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатларда жавоб берилмаган ва жавобгар мансабдор шахслари томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига кўра, солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади. Солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатларини, тақдим этилган солиқ ҳисоботига ва ҳисобга олиш ҳужжатларига доир тушунтиришларни, шунингдек солиқ ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда сўраб олиши мумкин. Сўралган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига тегишли сўров олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Сўралган ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин. ДДДнинг 02 мартдаги қарорига асосан солиқ тўловчи мансабдор шахслари томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли, солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар томонидан ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими ҳисобига 30 000 сўм почта унидришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи ДДДнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖ томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. жавобгар ЖЖЖ ҳисобидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими ҳисобига 30 000 сўм почта унидришни лозим деб топди. Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи ДДД зиммасига юклатилсин. Аризачи ДДД зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Аризачи ДДДнинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.Юлдашев