← Назад
Решение #607392 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 18 | — | law | |
| онун | 23 | — | law | |
| онун | 60 | — | law | |
| онун | 146 | — | law | |
| онун | 149 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуннинг | 27 | — | law | |
| аролик кодекси | 280 | — | code_article | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| онуннинг | 156 | — | law | |
| онуннинг | 22 | — | law | |
| онун | 57 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2101/611-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Хусанов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Арипов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, судьялар Р.Сагатов
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, қарздор
вакили С.Шарипов, “Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ вакили А.Омонов (2022 йил
21 ноябдаги 03-05/37-сонли ишончнома асосида), “NBU Invest group” АЖ
вакили А.Саидмурадов (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, “Jo’rabek agroinvest qo’shuv” масъулияти чекланган жамиятига оид
юритилаётган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича аризачи “Oltin
taqa qo’shuv” масъулияти чекланган жамиятининг “Jo’rabek agroinvest qo’shuv”
кредиторлари талаблари реестридан “NBU Invest group” акциядорлик
жамиятини чиқариш, тугатиш бошқарувчиси Шарипов Санжар Толибовични
вазифасидан озод қилиш ҳамда тугатиш бошқарувчиси зиммасига қарздорнинг
кредитори ҳисобланган Тошкент вилоят солиқ бошқармасининг талаби асосида
қарздор фаолиятини тиклаш чораларини кўриб, банкротлик ишини тугатиш
чораларини кўриш вазифасини юклаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул
қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023
йил
2 февралдаги қарори устидан “Jo’rabek agroinvest qo’shuv” масъулияти
чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси С.Шарипов ва “NBU Invest
group” МЧЖнинг кассация шикоятини Олий суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилоят Давлат солиқ инспекцияси Зангиота туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Jo’rabek agroinvest qo’shuv”
МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни
сўраган.
Суднинг 2021 йил 12 июлдаги 4-1101-2101/611-сонли ҳал қилув қарори
билан қарздор банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Қарздорни тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздор таъсисчиси
“Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, қарздор кредиторлари талаблари реестридан “NBU Invest
group” МЧЖни чиқариш, тугатиш бошқарувчиси Шарипов Санжар
Толибовични вазифасидан озод қилиш, шунингдек тугатиш бошқарувчиси
зиммасига қарздор кредитори ҳисобланган аризачининг талаби асосида қарздор
фаолиятини тиклаш чораларини кўриб, банкротлик ишини тугатиш вазифасини
юклашни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 декабрдаги
ажрими билан арз қилинган талабларни қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори билан Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ўзгартирилиб, “NBU Invest group”
МЧЖ қарздорнинг кредиторлар талаблари реестридан чиқарилиши
белгиланган.
Ушбу қарордан норози бўлиб, қарздор тугатиш бошқарувчиси ва
“NBU Invest group” МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Тошкент
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
2 февралдаги қарорининг бекор қилишни, Зангиота туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 22 декабрдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, “NBU Invest group” МЧЖ қарздорнинг
кредиторлари талаблари реестрига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонун талаблари асосида киритилганлиги, судлов ҳайъати томонидан
билдирилган асос, яъни гаров нарсасининг тугатиш массасига киритилмаслиги
туфайли “NBU Invest group” МЧЖ қарздорнинг кредиторлари талаблари
реестрига киритилиши нотўғри амалга оширилган деб баҳоланиши асоссиз ва
ноқонунийлиги қайд қилинган.
Суд мажлисида қарздор тугатиш бошқарувчиси ва “NBU Invest group”
МЧЖ вакили кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ажрими ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
“Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ вакили 4-1001-2310/3434-сонли иқтисодий иш
бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси “NBU
INVEST GROUP” АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “O’zbegim otlari” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Jo’rabek Agroinvest
Qo’shuv” МЧЖ (қарздор) ҳисобидан солидар тартибда 5 002 000 000 сўм асосий
қарздорлик, 340 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Лекин, ундирувни
амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда қарздор томонидан гаровга
қўйилган мол-мулкига қаратиш даъво талаби билдирилмаганлигини баён
қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, кассация
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “NBU Invest group” МЧЖ, “O’zbegim
otlari” МЧЖ ва қарздор ўртасида 2019 йил 27 декабрда 3-сонли молиявий ёрдам
шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандида “NBU Invest group” МЧЖ “O’zbegim
otlari” МЧЖга 5 000 000 000 сўм молиявий ёрдам тақдим этиши,
1.3-бандида эса ажратилган пул маблағлари 2020 йил март ойидан бошлаб ҳар
ойда “O’zbegim otlari” МЧЖга 500 000 000 сўмдан қайтарилиши белгиланган.
Бундан ташқари, “NBU Invest group” МЧЖ, “O’zbegim otlari” МЧЖ ва
қарздор ўртасида 2020 йил 15 январда ипотека шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2-бандида молиявий ёрдам шартномасида
кўрсатилган мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида ипотекага
қўювчи қарздор ўз балансидаги Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ҳалқабод
ҚФЙ, Боғбон МФЙ, Тинчлик кўчаси 2-уй манзилидаги 30 526 кв.метр умумий
ер майдонида жойлашган бино-иншоотларини бириктирилган ер майдонидан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга ипотекага қўйилиши белгиланган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 июлдаги ҳал
қилув қарори билан қарздор солиқ органининг аризасига асосан банкрот деб
топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси
этиб Ж.Санжаров тайинланган.
Суднинг 2021 йил 18 августдаги ажрими билан Ж.Санжаров тугатиш
бошқарувчиси вазифасидан озод қилиниб, “Jo’rabek agroinvest qo’shuv”
масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб С.Шарипов
тайинланган.
2021 йил 19 ноябрда “NBU Invest group” МЧЖ қарздорнинг тугатиш
бошқарувчиси С.Шариповнинг аризасига асосан кредиторлар 2022 йил
20 январдаги мажлисида “NBU Invest group” МЧЖ 5 173 000 000 сўм
миқдоридаги қарздорлиги билан 2-навбатда кредиторлар талаблари реестрига
киритилганлиги тасдиқланган.
Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2022 йил
20 декабрда берилган маълумотномада қарздорнинг давлат бюджети олдидаги
солиқ қарзи тўлиқ тўланганлиги сабабли жамиятга қўзғатилган банкротликнинг
тугатиш тамойилини бекор қилиб, жамиятнинг фаолиятини тиклаш сўралган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 18-моддасида,
кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул
мажбуриятлари ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар
юзасидан кредитор талабларининг аниқланган миқдори, унинг ҳар бир
талабининг қаноатлантириш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши
белгиланган.
Қонун 23-моддасининг иккинчи қисмида суд бошқарувчиси
қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги
белгиланган.
Суд
бошқарувчиси,
кредиторларнинг
талаблари
реестрини
шакллантириши ва юритиши, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиши,
суд ҳужжатлари билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши
шартлиги ва бошқа ҳуқуқларга эга эканлиги назарда тутилган.
“Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ томонидан суд бошқарувчисига банкротлик
иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан вужудга келган
қарздорликлар бекор қилинганлиги сабабли қарздор корхонани фаолиятини
тиклаш чораларини кўриб, банкротлик ишини тугатиш, қарздор кредиторлари
талаблари реестридан “NBU Invest group” МЧЖни чиқариш ҳамда қарздорга
тегишли Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ҳалқабод ҚФЙ, Тинчлик-2
манзилидаги мулкий мажмуани “е-аукцион” савдосини тўхтатиш чораларини
кўриш тўғрисида мурожаат қилинган.
Бироқ, суд бошқарувчиси томонидан юқоридаги мурожаатлар
қаноатлантирилмаган.
Шу боис, қарздорга оид юритилаётган тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича қарздорнинг таъсисчиси “Oltin taqa qo’shuv” МЧЖ
судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор кредиторлари талаблари
реестридан “NBU Invest group” МЧЖни чиқаришни, тугатиш бошқарувчиси
Шарипов Санжар Толибовични вазифасидан озод қилишни, шунингдек
тугатиш бошқарувчиси зиммасига қарздорнинг кредитори ҳисобланган
Тошкент вилоят солиқ бошқармасининг талаби асосида қарздор фаолиятини
тиклаш ва банкротлик ишини тугатиш чораларини кўриш вазифасини юклашни
сўраган.
Қонун 60-моддасининг биринчи қисмида кузатув, суд санацияси, ташқи
бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомиллари жараёнида суд
бошқарувчиси берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида,
ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида ушбу
Қонунга мувофиқ берилган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва
қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари олинган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатдан кечиктирмай суд томонидан кўриб
чиқилиши белгиланган. Суд бошқарувчисининг аризасига, кредиторнинг
шикоятига мазкур аризани ёки шикоятни кўриб чиқишда иштирок этаётган
бошқа шахсларга уларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигига оид далиллар
илова қилиниши керак. Мазкур аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш
натижалари юзасидан суд ажрим чиқаради. Бу ажрим устидан қонунда
белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят берилиши мумкин.
Қонун 146-моддасининг иккинчи қисмида тугатиш массасига қарздор
ходимларига
хусусий
мулк
ҳуқуқи
асосида
тегишли
бўлган
мол-мулк, ишончли бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида
фойдаланаётган
мол-мулк,
гаров
нарсаси
(бундан
ушбу
Қонун
149-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно),
қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар, қонунчиликка
мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк кирмаслиги
белгиланган.
“Гаров
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
26-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу Қонуннинг 27-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилади.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
280-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига
мувофиқ қондирилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда 5 000 000 000 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни
гаров мулкига қаратиш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори мавжуд бўлмаса-да,
биринчи инстанция суди ариза талабларини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида барвақт ҳулосага келган.
Шунингдек, апелляция инстанцияси суди суднинг тегишли қарори
мавжуд бўлмаса-да, “NBU Invest group” МЧЖни шартнома бўйича гаровга
қўювчи қарздорнинг кредиторлар реестрига киритилишини ноқонуний деб
ҳисоблаб, “NBU Invest group” МЧЖни қарздор кредиторлари талаблари
реестридан чиқариб тўғри тўхтамга келган.
Шу билан бирга, апелляция судлов ҳайъати аризачининг тугатиш
бошқарувчиси Шарипов Санжар Толибовични вазифасидан озод қилиш,
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига қарздорнинг кредитори ҳисобланган
Тошкент вилоят солиқ бошқармасининг талаби асосида қарздор фаолиятини
тиклаш чораларини кўриб, банкротлик ишини тугатиш чораларини кўриш
вазифасини юклаш тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз деб ҳисоблаб, тўғри
тўхтамга келган.
Чунки, Қонуннинг 17-моддасига биноан суд бошқарувчисини тайинлаш,
алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан
судга мурожаат этиш ҳақида қарор қабул қилиш кредиторлар йиғилишининг
ваколатлари сирасига киради. Шунингдек, Қонуннинг 156-моддасига мувофиқ,
тугатиш бошқарувчиси ўз аризасига биноан, зиммасига юклатилган
вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кредиторлар йиғилишининг қарори асосида, ваколатли давлат органининг
аризаси асосида ҳамда ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ тугатиш
бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган
тақдирда ўз вазифасини бажаришдан суд томонидан озод этилиши мумкин.
Бундан ташқари, Қонун 57-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни қуйидаги ҳолларда
тугатади:
суд санацияси тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти
тикланганда;
ташқи бошқарув тартиб-таомили жараёнида қарздорнинг тўлов
қобилияти тикланганда;
келишув битими тузилганда;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча
кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда;
кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча
талаблари ҳар қандай тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили жараёнида
қаноатлантирилганда.
Юқоридагилардаан кўринадики, биринчи инстанция суди иш
ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, ариза талабни қаноатлантиришни рад этиб
нотўғри хулосага келганлиги, апелляция судлов ҳайъати эса апелляция
шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгартириб, “NBU Invest group” МЧЖни қарздор кредиторлари реестридан
чиқариб тўғри хулосага келган.
ИПК 299-моддасига асосан суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида
биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанция суди томонидан моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ва ушбу қарорни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг биринчи қисмига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича: ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, қарздор ва “NBU Invest group” МЧЖнинг кассация шикоятларини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, “NBU Invest group” МЧЖ томонидан
кассация шикояти учун тўланган 450 000 сўм давлат божини қайтаришни,
почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“Jo’rabek agroinvest qo’shuv” МЧЖ ва “NBU Invest group” МЧЖнинг
кассация шикоятларини қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“NBU Invest group” МЧЖ томонидан кассация инстанцияси учун
тўланган 450 000 сўм давлат божини қонунда белгиланган тартибда
қайтарилсин.
Маълумотнома берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
В.Сатторова