← Назад
Решение #607393 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2204/46-сонли иш иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – У.Ҳомидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – К.Авезов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Р.Хайдаров ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакиллари К.Пўлатов (раҳбар), Э.Юсупов (2023 йил 30 январдаги 13-сонли
ишончнома), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Солиқ қўмитаси мутахассислари Ш.Мингишев, И.Севинчов,
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан мутахассис Т.Исломов иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Fidokor” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар
“Ozoda maxsuslashtirilgan rekonstruksiya va ta’mirlash” масъулияти чекланган
жамиятидан 164 356 126 сўм асосий қарз, 82 178 063 сўм пеня ундириш ҳамда
объект нархидан келиб чиққан қўшилган қиймат солиғини тўлаш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилояти ҳокимлиги Капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи
хизмати инжиниринг компанияси (бундан буён матнда “буюртмачи” деб деб
юритилади) ва “бош пудратчи” бўлган “Ozoda maxsuslashtirilgan rekonstruksiya
va ta’mirlash” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2018 йил 16 апрелда тузилган пудрат шартномасига
кўра, Тошкент вилояти, Паркент тумани Қорақалпоқ ҚФЙ ҳудудида жойлашган
оилавий поликлиника биноси (бундан буён матнда объект деб юритилади)да
2 297 087 188 сўмлик қурилиш ишларини олиб боришга келишилган.
Мазкур объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш
мақсадида жавобгар ва “Fidokor” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) яъни, “ёрдамчи пудратчи” ўртасида 2018 йил
28 апрелда қиймати 2 000 000 000 сўмлик, ишларни бажариш муддати 2018 йил
31 декабрга қадар бўлган 1-сонли ҳамда 2018 йил 2 майда қиймати
800 000 000 сўмлик (ҚҚС тўлови билан), ишларни бажариш муддати 2018 йил
май ойидан 2018 йил сентябрь ойига қадар бўлган 1-сонли ёрдамчи пудрат
шартномалари тузилган.
2018 йил 2 майдаги 1-сонли ёрдамчи пудрат шартномасига асосан
бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун жавобгар томонидан даъвогарга
жами 760 000 000 сўм, жумладан, 2018 йил 2 майда 160 000 000 сўм, 2018 йил
5 июнда 250 000 000 сўм, 2018 йил 12 июлда 50 000 000 сўм, 2018 йил
18 июлда 100 000 000 сўм, 2018 йил 6 августда 200 000 000 сўм пуллар ўтказиб
берилган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил декабрь ойида тузилган ҳисобварақфактурага кўра, объектда бажарилган ишлар қиймати 792 701 741 сўмни
ташкил этиши қайд этилган.
Объектда қурилиш ишлари якунланиб, 2018 йил декабрь ойида жавобгар
томонидан объект буюртмачига топширилган ва Паркент тумани ҳокимининг
2018 йил 18 декабрдаги 3052-сонли қарори билан фойдаланишга қабул
қилинган.
Даъвогар 2020 йил 5 июнда жавобгарга 11-сонли хат билан мурожаат
қилиб, объектда 924 356 126 сўмлик қурилиш ишларини бажарганлиги, шу
сабабли расмийлаштирилган Ф2, Ф3-далолатномаларини тасдиқлаб беришни
сўраган.
Жавобгарнинг 2020 йил 9 июлдаги 01/18-сонли жавоб хатида
924 356 126 сўмлик қурилиш ишлари бажарилганлигини тасдиқлаш учун
мутахассислар юбориш сўралган. Аммо, мазкур хат оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъво аризасида қўйилган талаб билан жавобгарга нисбатан судга
мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 164 356 126 сўм асосий қарз ва 23 009 857,64 сўм пеня
ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлатириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони
қисман қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан
даъвогар фойдасига 32 701 741 сўм асосий қарз ва 7 248 885 сўм пеня ундириш
белгиланган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Палата кассация
шикояти бериб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.
Даъвогарнинг вакили кассация шикоятини қувватлаб, даъвогар
ҚҚС тўловчиси бўлмаса-да, жавобгар бажарилган ишлар юзасидан
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурада асоссиз равишда ҚҚСни акс
эттирганлиги, бунинг оқибатида солиқнинг даъвосига кўра ушбу ҚҚС суммаси
суднинг қарорига биноан хусусий корхонадан ундириш белгиланганлиги,
ҳисобварақ-фактура
қалбаки
эканлиги
эксперт
хулосаси
билан
тасдиқланганлиги, уни далил сифатида қабул қилиб бўлмаслигини маълум
қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва палата суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни жавобгар ва палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган Солиқ қўмитаси мутахассислари, агар
хўжалик юритувчи субъект ҚҚС тўловчиси бўлмасдан ягона солиқ (айланмадан
олинадиган солиқ) тўловчиси бўлган бўлса, ҳисобварақ-фактурани тақдим
этганда ҚҚСсиз бериши, шунда иккинчи томон тўловни ҚҚСсиз амалга
ошириши лозимлиги, агар ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни ажратиб кўрсатиб, уни
иккинчи томонга тақдим этса ва шунга кўра, бу солиқ суммаси тўлаб
берилганда, кейинчалик бюджетга ундириб олиниши кераклиги ҳақида
тушунтириш берди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг ҳамда мутахасисларнинг
тушунтиришларини
тинглаб,
қуйидагиларга
асосан,
апелляция
инстанциясининг
қарорини
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида
2018 йил 16 апрелда тузилган пудрат шартномасига кўра, Тошкент вилояти,
Паркент тумани Қорақалпоқ ҚФЙ ҳудудида жойлашган оилавий поликлиника
биноси (бундан буён матнда объект деб юритилади)да 2 297 087 188 сўмлик
қурилиш ишларини олиб боришга келишилган.
ФК 634-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида
ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан
ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг
бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб
қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади.
Жавобгар ушбу объектда қурилиш таъмирлаш ишларини амалга ошириш
учун даъвогар билан 2018 йил 28 апрелда қиймати 2 000 000 000 сўмлик,
ишларни бажариш муддати 2018 йил 31 декабрга қадар бўлган 1-сонли ҳамда
2018 йил 2 майда қиймати 800 000 000 сўмлик (ҚҚС тўлови билан), ишларни
бажариш муддати 2018 йил май ойидан 2018 йил сентябрь ойига қадар бўлган
1-сонли ёрдамчи пудрат шартномалари тузилган.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур
ҳолатда
тарафлар
ўртасида
низо
ёрдамчи
пудрат
шартномасисидан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан объектда 792 701 741 сўмлик ишлар бажарилганлиги
иш ҳужжатларидаги 2018 йил декабрдаги ҳисобварақ-фактура билан ўз
тасдиғини топган.
Жавобгар томонидан эса, 2018 йил 2 майда тузилган 1-сонли ёрдамчи
пудрат шартномасига асосан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун деб
даъвогарга жами 760 000 000 сўм пуллар ўтказиб берилган.
Палатанинг даъво аризасида, даъвогар томонидан шартномага асосан
924 356 326 сўмлик ишлар бажарилганлиги, бу ҳақда тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганлиги, аммо жавобгар томонидан 792 701 174 сўмлик
бажарилган қурилиш ишлари қабул қилиниб, 134 813 221 сўм ҚҚС ҳисобланиб,
солиқ органига маълумот берилганлиги, шунга асосан ушбу ҚҚС суммаси суд
қарорига асосан ундириш белгиланганлиги, экспертиза хулосасига биноан
ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланганлиги, жавобгар томонидан
760 000 000 сўм тўланиб, қолган 164 356 326 сўм қарздорлик мавжудлиги қайд
этилиб, ушбу қарзни ва унга ҳисобланган 82 178 063 сўм пеняни ундириб
бериш ҳамда объект нархидан келиб чиққан ҚҚСни тўлаш мажбуриятини
юклаш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 2 майдаги шартномага асосан
объектда 792 701 741 сўмлик ишлар бажарилганлиги сабабли, Шахрисабз
шаҳар давлат солиқ инспекциясининг даъвосига асосан Шахрисабз
туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогардан солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган 134 813 221 сўм
(ҚҚС тўлови) қарздорлигини ундириш белгиланган.
Биринчи инстанция суди 2018 йил 28 апрелдаги шартнома бўйича
даъвогар томонидан 924 356 126 сўмлик ишлар бажарилган, шундан
760 000 000 сўм тўланган деб ҳисоблаб, жавобгардан 164 356 126 сўм асосий
қарздорлик ва 23 009 857,64 сўм пеня ундиришда нотўғри хулосага келган.
Даъвогар томонидан 924 356 326 сўмлик ишлар бажарилганлиги қайд
этилган бўлса-да, бироқ, объектда 924 356 126 сўмлик қурилиш ишлари
бажарганлиги муайян далиллар билан исботлаб берилмаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанция суди даъвогар
томонидан объектда 2018 йил 2 майдаги 1-сонли шартнома бўйича
792 701 741 сўмлик ишлар бажарилганлиги, мазкур ишлар учун 760 000 000 сўм
тўловлар амалга оширилганлиги, 792 701 741 сўмлик бажарилган ишлар
тўғрисида 2018 йил декабрь ойида тузилган ҳисобварақ-фактура далолатнома
корхона муҳри билан тасдиқланганлиги, шунга кўра, қарздорлик
32 701 741 сўмни ташкил этиши, шартноманинг 7.3-бандига кўра ҳар ойнинг
20 санасигача жорий ойда бажарилган ишлар жавобгарга тақдим қилиниши
белгиланганлиги, даъвогарнинг 924 356 126 сўмлик ишлар бажарганлиги
тўғрисида ҳисобварақ-фактура орадан 2 йил ўтиб тақдим қилинганлиги, мазкур
ишлар белгиланган тартибда қабул қилиб олинмаганлиги, 924 356 126 сўмлик
ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги муайян далиллар билан исботланмаганлиги
сабабли, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
32 701 741 сўм асосий қарз ва ушбу сумманинг 50 фоизи миқдорида
16 350 871 сўм пеня талаби асосли деб, ФКнинг 326-моддасини қўллаб, уни
7 248 885 сўмгача камайтириб асосли қарор қабул қилган.
Шунингдек, апелляция инстанция суди даъвонинг объект нархидан келиб
чиққан ҚҚС, яъни 134 813 221 сўмни тўлаш мажбуриятини юклаш талаби
бўйича шартнома қиймати ҚҚС билан 800 000 000 сўмни ташкил этиши,
2018 йил декабрдаги далолатномада ҚҚС тўлови акс эттирилганлиги сабабли
жавобгар 792 701 741 сўм тўлаганлиги, ҚҚС тўлаш даъвогарнинг мажбурияти
эканлиги, жавобгар 134 813 221 сўм ҚҚСни қўшган ҳолда ҳисоб-китобларни
амалга оширганлиги сабабли, даъвонинг ушбу қисмини рад қилиб, асосли
тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати, даъвогарнинг ҳисобварақ-фактура қалбаки эканлиги
эксперт хулосаси билан тасдиқланганлиги, уни далил сифатида қабул қилиб
бўлмаслиги ҳақидаги важлари билан келишмайди.
Чунки, Ўртачирчиқ туман ИИБ эксперт-кримниналистика бўлими
экспертининг 2019 йил 25 ноябрдаги 152-сонли хулосасида 2018 йил декабрь
ойида расмийлаштирилган бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобварақфактурасидаги ёрдамчи пудратчи ёзуви ва имзо К.А.Пулатов ҳамда
Г.Х.Рахмонов томонидан бажарилмаганлиги, бошқа шахс(лар) томонидан
бажарилганлиги кўрсатилган бўлса-да, бироқ, 153-сонли хулосасида 2018 йил
декабрь ойида расмийлаштирилган бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобварақфактурадаги “Fidokor” хусусий корхонаси муҳрининг изи ва намунадаги муҳр
излари айнан битта муҳр билан қўйилганлиги қайд этилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилганлиги сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса, қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, кассация шикояти учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, шунингдек даъвогардан
республика бюджетига 3 813 474 сўм давлат божи ва 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундириш лозим.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
6
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Fidokor” хусусий корхонасидан:
- республика бюджетига 3 813 474 сўм давлат божи;
-Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
Б.Исрайлов
7
4-1101-2204/46-сонли иш иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
(хулоса қисми)
2023 йил 7 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар Р.Ҳайдаров ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг
вакиллари К.Пўлатов (раҳбар), Э.Юсупов (2023 йил 30 январдаги 13-сонли
ишончнома), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Солиқ қўмитаси мутахассислари Ш.Мингишев, И.Севинчов,
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасидан мутахассис Т.Исломов иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Fidokor” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар
“Ozoda maxsuslashtirilgan rekonstruksiya va ta’mirlash” масъулияти чекланган
жамиятидан 164 356 126 сўм асосий қарз, 82 178 063 сўм пеня ундириш ҳамда
объект нархидан келиб чиққан қўшилган қиймат солиғини тўлаш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация
шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
кассация
шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Fidokor” хусусий корхонасидан:
- республика бюджетига 3 813 474 сўм давлат божи;
-Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
Р.Ҳайдаров
Б.Исрайлов