← Назад
Решение #607525 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 936 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2219/6560-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 13 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “O’zyengilulgurjisavdo” МЧЖ вакили Б.Ишанходжаев (раис),
“O’zbekinvest eksport-import sug’urta kompaniyasi” АЖ вакиллари Б.Юсупов
(2023 йил 4 январдаги 01/18-сонли ишончнома асосида) ва Т.Имомалиев
(2023 йил 8 февралдаги 01/37-сонли ишончнома асосида), АТИБ “Ипак йўли”
вакили М.Мавлонов (2023 йил 4 январдаги 03/28-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
“O’zyengilulgurjisavdo” МЧЖ манфаатида, “O’zbekinvest eksport-import sug’urta
kompaniyasi” АЖдан 6 951 094 500 сўм суғурта товони ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги
қарори устидан “O’zbekinvest eksport-import sug’urta kompaniyasi” АЖ томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “O’zyengilulgurjisavdo” МЧЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “O’zbekinvest eksport-import sug’urta kompaniyasi” АЖ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 6 951 094 500 сўм суғурта
товони ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 25 мартдаги ажрими билан ишга АТИБ “Ипак йўли”,
“Baxmal juice master” МЧЖ ва “RENTAL CAR-SERVIS” МЧЖлар низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 122 055 722 сўм суғурта пули ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 122 055 722 сўм суғурта пули ундириш қисми
1 332 560 174,25 сўмга ва жавобгардан республика бюджетига 62 441 114 сўм
давлат божи ундириш қисми 26 651 203,48 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида иш юзасидан қабул қилинган
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 332 560 174,25 сўм ундириш қисмини 111 217 426,65 сўмга
ўзгартириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили шикоятни
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини қисман ўзгартиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили апелляция инстанцияси
суди томонидан қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган АТИБ “Ипак йўли” вакили суд
қарорларини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Аниқланишича, АИТБ “Ипак Йули” Бош офиси (бундан буён матнда Банк
деб юритилади) ҳамда “BAXMAL JUICE MASTER” МЧЖ (бундан буён матнда
учинчи шахс деб юритилади) ўртасидаги 2018 йил 10 май кунги
32/1-2018-МВ-сонли кредит шартномасига асосан, мевали шарбат концентрати
ишлаб чиқарувчи технологик ускуналарни сотиб олиш мақсадида, 2021 йил
10 майга қадар йиллик 10 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 1 150 000 АҚШ
доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиш белгиланган.
Кредит таъминоти сифатида Банк, учинчи шахс ва даъвогар ўртасида
2018 йил 4 июнда Яккасарой тумани, 2-сонли Давлат нотариал идораси
томонидан расмийлаштирилиб, давлат реестрига 3Г-312-сон билан қайд этилган
ипотека шартномасига кўра, гаров сифатида даъвогарга тегишли бўлган
7 402,0 м2 ер майдонида жойлашган, умумий майдони 4 444,0 м2ни ташкил
этган, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 18-уй манзилидаги
Литер 0001 рақами билан белгиланган умумий майдони 602,0 м2 бўлган
маъмурий идора биноси, Литер 0002 рақами билан белгиланган, умумий
майдони 1297,0 м2 бўлган Омборхона биноси, Литер 0003 рақами билан
белгиланган умумий майдони 480,0 м2 бўлган Омборхона қурилмаси, Блок “Д”
Литер 0004 рақами билан белгиланган умумий майдони 1749,0 м2 бўлган бир
қаватли Омборхона биноси, Литер 0005 рақами билан белгиланган умумий
майдони 307,0 м2 бўлган Омборхона қурилмаси, Литер 0006 рақами билан
белгиланган умумий майдони 9,0 м2 бўлган бир қаватли бинодан иборат кўчмас
мулк тақдим этилган. Ушбу мол-мулклар тарафлар ўртасида 2018 йил 10 майда
имзоланган гаров мулки баҳосини келишиш далолатномасига асосан жами
862 500 АҚШ доллари миқдорида қабул қилинган.
2018 йил 31 майда жавобгар (суғурталовчи), Банк (наф олувчи), учинчи
шахс (Суғурта қилдирувчи) ҳамда даъвогар (гаровга қўювчи) ўртасида гаровга
қўйилган мол-мулкларни суғурталаш бўйича №12/000112611771-сонли
шартнома тузилган.
Суғурта шартномасининг 1.1-бандида жавобгар ушбу шартномада назарда
тутилган шартларга ва (ёки) қўшимча равишда келишилган шартларга, ушбу
шартноманинг ажралмас қисми бўлган истиснолар ва иловаларга мувофиқ
суғурта ходисаси юз берган тақдирда даъвогарга ёки банк муассасасига
етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади. Суғурта қилдирувчи учинчи
шахс томонидан суғурта мукофотини тўлаш учун шартномада кўрсатилган
тартибда ва миқдорда амалга ошириш белгиланган.
Шартноманинг 3-бўлимга мувофиқ, жавобгар ушбу шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган суғурталанган мол-мулкни қуйидаги хавфлардан
бўрон, ёмғир, дўл, кучли қор ёғиши, қулаш, кўчки, сел, чақмоқ уриши, зилзила,
ёнғин, портлаш, ўғирлик ва учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари
натижасида бевосита юзага келган суғурта ходисаси бўлган тақдирда суғурта
қопламасини таъминлаши назарда тутилган.
Шартноманинг 5.1-бандида ушбу шартнома бўйича суғурта суммаси
11 585 157 500 сўм ёки 1 437 500 АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши
белгиланган.
Шартноманинг 5.2-бандида ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти
17 076 204,75 сўмни ташкил этиши, 5.3-бандида эса суғурта мукофоти суғурта
шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан ушбу суғурта шартнмасини
барча томонлар имзоланганидан сўнг 5 банк куни ичида тўланиши белгиланган.
Шартноманинг 6.1-бандига биноан, жавобгарнинг ушбу шартнома бўйича
мажбуриятлари суғурта мукофоти ёки биринчи бадал тўланганидан кейин
кучга кириши ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати давомида,
яъни 2021 йил 10 майга қадар амал қилиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур шартномага 1-илова ҳам тасдиқланган бўлиб, унга кўра
суғурта қилинган мол-мулклар рўйҳати тасдиқланган ва суғурта объекти суғурта
суммасининг (11 585 157 500 сўм) 60,8 фоизи, яъни 6 951 094 500 сўмга суғурта
қилинган.
Шартномага мувофиқ даъвогар томонидан 17 076 204,75 сўм миқдорида
суғурта мукофоти тўлаб берилган, шунга кўра, жавобгар томонидан 2018 йил
1 июнда суғурта полиси тақдим этилган.
2021 йил 2 аперль куни дъавогарга тегишли омборхоналарда ижара
шартномасига асосан фаолият юритаётган “RENTAL CAR-SERVIS” МЧЖга
қарашли омборхона қисмида S-310 м2 майдонда бутунлай ҳамда “PRODI MAX
PLUS” МЧЖга қарашли омборхона қисмида S-25 м2 майдонда ёнғин содир
бўлган.
Ёнғин
“RENTAL
CAR-SERVIS”
МЧЖнинг
маҳсулот
сақлаш
омборхонасининг электр тармоғида вужудга келган носозликлардан (юқори
ўтувчи қаршилик симларининг қизиб ёниши) келиб чиққанлиги аниқланган.
Тошкент шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармаси Яккасарой туман
Фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан 2021 йил 28 майда ёнғин хавсизлиги
қоидалари бузилганлиги юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб “RENTAL
CAR-SERVIS” МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида
баённома тузилиб, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 8 июндаги
қарори билан “RENTAL CAR-SERVIS” МЧЖнинг раҳбарига нисбатан
ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилиб, жарима жазоси қўлланилган.
Биринчи инстация судига тақдим қилинган “LOYIHA-NUR-GEO”
МЧЖнинг 2022 йил 16 августдаги 2022-80АС сонли хулосасига асосланиб,
жавобгардан 3 122 055 722 сўм ундириш ҳақида асоссиз хулосага келган.
Чунки, “LOYIHA-NUR-GEO” МЧЖнинг 2022 йил 16 августдаги 2022-80АС
сонли хулосасида даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яккасарой
тумани, Қушбеги кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган омборхона объектини
қайта қуриш қиймати 3 122 055 722 сўмни ташкил этиши ҳақида лойиҳа-смета
ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, омборхона биносининг ёнғин содир бўлган
қисмига етказилган зарар миқдори аниқланмаган.
Апелляция инстанцияси суди томонидан инобатга олинган “ART-ARX
BAHOLASH” МЧЖнинг 2022 йил 11 ноябрдаги 68-сонли баҳолаш ҳисоботида
эса даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги
кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган умумий майдони 1297,0 кв.мдан иборат
бўлган омборхона биносининг ёнғин оқибатида зарар етган 310 м 2 қисмини
тиклаш харажати 2 217 976 322 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Х.Сулайманова номидаги Республика суд экспертизаси Марказининг
2023 йил 17 февралдаги мутахассис фикрида “ART-ARX BAHOLASH”
МЧЖнинг тайёрлаган смтеа ҳужжатлари илмий асосланган ҳисобланиши қайд
этилган.
ФКнинг 936-моддаси кўра, агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини
суғурталаш шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб
белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта
қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта
қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шарт.
Суғурта шартномасининг 1-иловасида суғурталанган мулк қиймати
11 570 279 067 сўм, суғурта суммаси эса суғурталанган мулкнинг 60,08 фоизига
яъни, 6 951 094 500 сўм этиб белгиланган.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини ўзгартириш, ёнғин оқибатида етказилган зарар қиймати суммасининг
60,08 фоизи миқдорида, яъни даъво талабини 1 332 560 174,25 сўм қисмини
асосли, қолган қисмини эса асоссиз деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантириш, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
5
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 9 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун
тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 9 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.Мазкур қарор
қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б.Убайдуллаев
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
Т.Аннаева