← Назад
Решение #607573 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 350 | — | law | |
| ФКнинг | 337 | — | law | |
| Даъво аризасида фоиз ундириш учун ФК | 327 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида ФК | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФК | 327 | — | law | |
| адар ФК | 327 | — | law | |
| даъво аризасида фоиз ундириш учун асос сифатида ФК | 327 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2005/1318-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Ж.Мамитов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Абдурахманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, “Jоmi mebel” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
Ж.Зуриддинов раҳбар, А.Мирзамахмудов (таъсисчи), “Асакабанк” АЖ
вакиллари М.Носиров (2023 йил 21 февралдаги 20-05/186-сонли ишончнома
асосида), Н.Мирзаев (2023 йил 4 январдаги 20-05/52-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармасининг “Асакабанк” АЖ манфаатида жавобгар
“Jоmi mebel” масъулияти чекланган жамиятидан 102 670 324,33 сўм зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Андижон вилоят
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 27 октябрдаги қарори устидан “Jоmi mebel” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Асакабанк” АЖ
(бундан буён матнда даъвогар ёки Банк деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Jоmi
mebel” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки
МЧЖ деб юритилади)дан 102 670 324,33 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2020 йил 28 августдаги ажрими билан
даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризаси асосида
“зарар” жумласи “банк фоизи” деб ўзгартирилган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 3 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан
банк фойдасига ажратилган кредит бўйича ҳисобланган 102 670 324,33 сўм
фоиз ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2020 йил 27 октябрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори, кассация инстанцияси судининг 2021 йил
2 февралдаги қарори билан эса суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 июндаги ажрими билан
жавобгарнинг ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб
чиқиш тўғрисида аризаси қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори бекор
қилинган ва иш янгидан кўриш учун тайинланган.
Даъвогар жавобгардан даъво аризаси киритилган сана 2019 йил
10 июндан ҳал қилув қарори кучга киргунга, яъни 2019 йил 3 сентябрга қадар
кредит шартномаси асосида ҳамда 2019 йил сентябрдан 2020 йил 27 майга
қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банк қайта молиялаш ставкаси
бўйича жами 201 401 402,99 сўм фоиз ундиришни сўраб, судга қўшимча
даъво аризаси киритган.
Суднинг 2022 йил 1 августдаги ажрими билан қўшимча даъво аризаси
иш юритувга қабул қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ҳамда
27 сентябрдаги ажрими билан 102 670 324,33 сўмлик ижро варақасига
қайтарма ижро варақаси берилган.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори билан ҳал қилув
қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилинган. Даъво қисман
қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 102 670 324,33 сўм
банк фоизи ундирилган. Даъвонинг 61 581 260 сўм ундириш қисми бўйича
иш юритиш тугатилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
МЧЖнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, янги қарор чиқариш сўралган. Бунга асос қилиб,
даъво аризасида фоиз эмас, зарар ундириш сўралганлиги, бироқ суд
томонидан фоиз ундирилганлиги, даъво аризасида 102 670 324,233 сўмлик
фоизлар Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг
2-1701-0909/14568-сонли иши бўйича қабул қилинган 2019 йил 12 августдаги
ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан 2020 йил 27 майга қадар бўлган
давр учун ҳисобланганлиги, ФИБ суднинг ҳал қилув қарори асосида
берилган ижро варақалари бўйича ижро органи томонидан ижро ҳаракатлари
олиб борилганлиги, ушбу суднинг қарори билан кедит шартномаси бекор
қилинган бўлса-да, ижро варақаси қонунда белгиланган вақтларда ижрога
қаратилмаганлиги, банк томонидан ижро ҳаракатлари 2019 йил 12 августга
қадар чўзиб юборилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 350-моддасига асосан битим
бекор қилинганида мажбуриятлар ҳам бекор бўлиши белгиланганлиги,
кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда кредит фоизи
ҳисобланиши тўхтатилиши (аслида ушбу моддада мажбуриятнинг давлат
органи ҳужжати асосида бекор бўлиши асослари кўрсатилган), ижро
ҳаракатлари кечиктириб юборилишида жамиятнинг мутлақо айби йўқлиги
инобатга олинса, банк ходимларининг нотўғри ҳаракати-ҳаракатсизлиги
натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай фоизларни жамият
томонидан тўлашни талаб қилиш мутлақо нотўғри ҳисобланиши, ФКнинг
337-моддасининг учинчи қисмида агар кредитор қарздор томонидан таклиф
қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки
ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз
мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор
муддатни кечиктириб юборган ҳисобланиши, 328-моддасида кредиторнинг
шартнома бўйича ўзига тегишли нарсани қабул қилишни кечиктириб
юбориш, қарздорга кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарарни
ундириб олиш ҳуқуқини бериши ва кейинчалик мажбуриятни ижро этиш
мумкин бўлмай қолса, уни жавобгарликдан озод қилиши, қарздорнинг
қасддан иш тутиши ёки қўпол эҳтиётсизлик қилиш ҳоллари бундан мустасно
эканлиги, пул мажбурияти бўйича кредитор ижрони кечиктириб юборган
вақт учун қарздор фоиз тўлашга мажбур эмаслиги белгиланганлиги, жамият
банк томонидан ажратилган кредит ва унинг фоизларини тўлашдан бош
тортмаганлиги, банк томонидан ҳисобланган фоизларни ҳисоблашда унинг
ҳисоб-китоби тақдим этилиши, унда фоиз қайси даврни ўз ичига олиши
кўрсатилган бўлиши кераклиги, банкнинг Андижон вилоят филиали
томонидан берилган 2022 йил 22 июлдаги 08/2463-сонли хатда банк филиали
томонидан МЧЖ ҳисобидан 2019 йил 10 июндан шу кунга қадар
377 967 189,30 сўм маблағ фоиз учун ундириб олинганлиги кўрсатилганлиги,
бу маблағ Фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2019 йил 12 августдаги
қарорида кўрсатилган фоизлардан деярли 300 млн. сўмга кўплиги, банк
томонидан қўшимча мажбурият юзага келганлиги ҳақида МЧЖга бирор
марта огоҳлантириш ҳати берилмаганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган МЧЖ вакиллари шикоятни қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакиллари шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрашди.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палатадан вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Палата вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция инстанцияси суди қарорини
ўзгартиришни лозим топади.
Аниқланишича, банк ҳамда МЧЖ ўртасида 2018 йил 3 апрелда
тузилган ёпиқ линияли 171-сонли кредит шартномасига асосан банк
томонидан МЧЖга мебель ишлаб чиқариш дастгоҳларини сотиб олиш учун
1 500 000 000 (бир миллиард беш юз миллион) сўм миқдорида узоқ муддатли
кредит маблағи ажратилган.
Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида фуқаро Насердинова
Озодахон Парохидиновнага тегишли бўлган Андижон тумани, Оқ-ёр
қишлоғи, А.Хакимов кўчаси ҳудудида жойлашган “Маиший хизмат
кўрсатиш” шаҳобчаси 2018 йил 4 апрелда гаровга олиниб,
875 000 000 (саккиз юз етмиш беш миллион) сўмга баҳоланган ва гаровга
қабул қилинган.
ФИБ Андижон туманлараро судининг 2019 йил 12 августдаги ҳал
қилув қарорига асосан банк ҳамда МЧЖ ўртасида тузилган кредит
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган ҳамда жавобгардан
1 531 230 897,95 сўм миқдоридаги кредит қарздорлик ундирилиб, ундирув
гаровга қўйилган фуқаро Насердинова Озодахон Парохидиновнага тегишли
бўлган Андижон тумани, Оқ-ёр қишлоғи, А.Хакимов кўчасида жойлашган
“Маиший хизмат кўрсатиш” шахобчаси ва кредит ҳисобига сотиб олинган
мебель ишлаб чиқариш дастгоҳларига қаратилган.
Ижро ҳаракатлари давомида гаровда бўлган фуқаро Насердинова
Озодахон
Парохидиновнага
тегишли
бўлган
“Маиший
хизмат
кўрсатиш” шахобчаси хатланиб, 2020 йил 5 февралда аукцион савдоларига
қўйилган. Мулк сотилмаганлиги сабабли 2020 йил 30 майда МИБ Андижон
туман бўлими томонидан 10 фоиз арзонлаштирилган нархда, яъни
900 000 000 сўмга олиш бўйича таклиф хати берилган ва ушбу мулк
2020 йил 30 июнда банк балансига олинган ва кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилган. Шунингдек, гаровга қўйилган “мебель маҳсулотларини
ишлаб чиқариш дастгоҳлари” ҳам 2020 йил 15 майда электрон онлайнаукцион савдолари орқали сотилмагач, 2020 йил 26 июнда МИБ Андижон
туман бўлими томонидан 10 фоиз арзонлаштирилган нархда банк балансига
топширилган.
Палатанинг даъво аризасида кредит шартномаси бекор қилинган
санадан 2020 йил 27 майга қадар кредит маблағлари тўланмаган кунлар учун
102 670 324,33 сўм фоиз ҳисобланганлиги важ қилиниб, ушбу суммани зарар
сифатида ундириб бериш сўралган.
Кейинчалик, Палата судга 2020 йил 25 августдаги 0083-сонли ариза
тақдим этиб, даъво талабига аниқлик киритган ва МЧЖдан
102 670 324,33 сўм зарар ундириш қисмини 102 670 324,33 сўм фоиз
ундириш деб инобатга олишни сўраган. Даъво аризасида фоиз ундириш учун
ФКнинг 327-моддаси ҳам асос қилиб келтирилган. Ушбу ариза суднинг
2020 йил 25 августдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган.
Шунинг учун жавобгарнинг банк томонидан зарарни ундириш сўралганлиги,
суд эса фоиз ундирганлиги тўғрисидаги важи асоссиз ҳисобланади.
ФК 736-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан
ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
Қарори 10-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида ФКнинг
736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз
қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига
қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи
ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши
кераклиги, кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши
кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб
қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун
ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум
қилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси Фуқаролик ишлари
бўйича суднинг 2019 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан бекор
қилинган. Шунинг учун банкда шартнома бекор қилинган пайтдан бошлаб,
қарз қайтарилган кунга қадар ФКнинг 327-моддасига асосан фоиз ундириш
ҳуқуқи мавжуд бўлган.
ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда
кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор
юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки
унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг
ҳисоб ставкаси билан белгиланади.
Банк томонидан ундириш талаб қилинган фоизларни ҳисоб-китобига
аниқлик киритиш мақсадида банкдан тегишли ҳисоб-китоблар талаб қилиб
олинди. Тақдим этилган ҳисоб-китоблардан кўринишича, Фуқаролик
судининг 2019 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори 20 кундан кейин кучга
кириши инобатга олиниб, МЧЖга август ойи учун асосли равишда
тўланмаган қарз миқдорига 20 фоиз, сентябрь ойидан 2020 йил май ойига
қадар эса банк фоизи ставкаси (йиллик 16 ва 15 фоиздан) миқдорида фоиз
ҳисобланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг кредит шартномаси бекор
қилинганда, кредит фоизи ҳисобланиши тўхтатилиши, даъвогар кейин ушбу
шартнома бўйича фоиз талаб қилинганлиги тўғрисидаги важи асоссиз
ҳисобланади. Чунки, банк томонидан 102 670 324,33 сўм миқдоридаги фоиз
(ФИБ суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмаган давр, яъни 2019 йил
август ойидан ташқари) шартнома бўйича эмас, балки банк фоизи ставкаси
миқдорида ҳисобланган. Юқорида қайд этилганидек, даъво аризасида фоиз
ундириш учун асос сифатида ФКнинг 327-моддаси келдирилган.
МЧЖ ушбу фоизлар нотўғри ҳисобланганлиги, яъни ушбу даврда қарз
тўлаб берилганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади. Шунинг
учун апелляция инстанцияси суди банкнинг талабини асосли эканлиги
ҳақида тўғри хулосага келган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди Андижон
туманлараро иқтисодий суднинг 7-1701-2103/1967-сонли иши бўйича қабул
қилинган апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 7 октябрдаги қарорида
даъвогар томонидан ҳисобланган 102 670 324,33 сўм миқдоридаги фоиз
ҳисобидан 35 384 707,86 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари амалга
оширилганлиги қайд этилганлигига эътибор бермаган. Шунинг учун судлов
ҳайъати даъвогарнинг 102 670 324,33 сўм миқдоридаги фоиз ундириш
ҳақидаги талаби 67 286 616,47 сўм миқдорида қаноатлантирилиши ва
апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгартирилиши лозим бўлади, деган
хулосага келди.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг банкнинг Андижон вилоят филиали
томонидан берилган 2022 йил 22 июлдаги 08/2463-сонли хатда банк филиали
томонидан МЧЖ ҳисобидан 2019 йил 10 июндан шу кунга қадар
377 967 189,30 сўм маблағ фоиз учун ундириб олинганлиги кўрсатилганлиги
тўғрисидаги важи даъвони қаноатлантиришни тўлиқ рад этиш учун асос бўла
олмайди. Чунки, ушбу хатда 377 967 189,30 сўм фоиз 2019 йил 10 июндан
2022 йил 21 июнга қадар бўлган давр учун ҳисобланганлиги кўрсатилган.
Даъво аризасида эса, фоизлар юқорида қайд этилган даврни ҳам ўз ичига
олган 2019 йил августдан 2020 йил июнь ойига қадар ҳисобланган.
Шунингдек, жавобгарнинг ФИБ суднинг ҳал қилув қарори банк
томонидан ўз вақтида ижрога қаратилмаганлиги, ижро ҳаракатлари
кечиктириб юборилишида жамиятнинг мутлақо айби йўқлиги инобатга
олинса, банк ходимларининг нотўғри ҳаракати-ҳаракатсизлиги натижасида
юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай фоизларни жамият томонидан
тўлашни талаб қилиш мутлақо нотўғри ҳисобланиши тўғрисидаги важини
ҳам инобатга олиб бўлмайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, ФК 736моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи
назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз
берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг
327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда
фоизлар тўланиши керак. Қолаверса, кредит шартномаси бўйича мажбурият
жавобгарнинг ўзи томонидан лозим даражада бажарилмаган ва шунинг учун
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими билан кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган.
Апелляция инстанцияси суди даъво талабидаги 61 581 260 сўм фоиз
ундириш тўғрисидаги қисми бўйича иқтисодий судда алоҳида даъво
қўзғатилганлиги сабабли иш юритишни тўғри тугатган.
ИПК 301-моддасининг 2-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди апелляция
инстанцияси судининг қарорини банк фойдасига 102 670 234,33 сўм фоиз
ундириш қисмини, 67 285 616,47 сўмга ўзгартиришни лозим топади. Банк
томонидан 102 670 234,33 сўм фоиз ундириб олинганлиги сабабли банкдан
35 384 707,86 сўмни қайтариш ҳақида ижро варақаси берилади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафлар ўртасида
қуйидагича тақсимланади. Банкнинг 35 384 707,86 сўм ундириш талабини
қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли банкдан ушбу сумма ҳисобидан
учта инстанция суди учун 1 415 388 (35 384 707,86 х 4 %) сўм давлат божи
ундирилиши лозим.
Даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича учта инстанция суди учун
МЧЖдан 2 691 424 (67 286 616,47х4%) сўм давлат божи ундирилиши лозим.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 3 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан МЧЖдан ундириш белгиланган 2 053 763 сўм давлат
божи амалда ундириб бўлинган. МЧЖ томонидан ишни апелляция ва
кассация инстанцияси судида кўриш 2 064 270 сўм (дастлабки кўриш
босқичларида), кейинчалик кассация инстанцияси суди учун 1 027 000 сўм,
жами 3 091 270 сўм давлат божи тўланган. Яъни, ишни ҳар учала инстанция
судида кўриш билан боғлиқ 4 106 812,98 (102 670 324,33 х 4 %) давлат божи
бюджетга тўлиқ тўлаб бўлинган.
Шу муносабат билан МЧЖ томонидан олдиндан тўланган
3 091 270 сўм давлат божининг 637 661 сўмлик қисми унинг зиммасида
қолдирилади. Шунда МЧЖдан жами 2 691 424 (2 053 763+637 661) сўм
8
давлат божи тўлиқ ундирилган ҳисобланади. Шунингдек, банкдан
ундирилиши лозим бўлган 1 415 388,32 сўмни банкдан МЧЖ фойдасига
ундириш, ортиқча тўланган 1 038 221 (3 091 270-637 661-1 415 388) сўм
давлат божини МЧЖга қайтарилади.
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари МЧЖдан ундирилади. Ишда иштирок этувчи
шахслар томонидан олдиндан тўланган почта харажатлари уларнинг
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301–303, 343-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Jоmi mebel” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори ўзгартирилсин.
Қарорнинг
“Jоmi
mebel” масъулияти
чекланган
жамиятидан
“Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига 192 670 324,33 сўм фоиз
ундириш қисми 67 285 616, 47 сўмга ўзгартирилсин.
“Асакабанк” АЖнинг “Jоmi mebel” масъулияти чекланган жамиятидан
35 384 707,86 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад
этилсин.
“Асакабанк” акциядорлик жамиятидан “Jоmi mebel” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 35 384 707,86 сўм ҳамда 1 415 388,32 сўм
олдиндан тўланган давлат божи, жами 36 800 096 сўм ундирилсин.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 октябрдаги қарорининг суд
харажатларини ундиришга оид қисми бекор қилинсин.
“Jоmi mebel” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“Jоmi mebel” масъулияти чекланган жамиятига 1 038 221 сўм давлат
божи қайтарилсин. Маълумотнома берилсин.
Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 октябрдаги қарори бўйича ундирув
бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов