← Назад
Решение #607594 Экономические
Определения (об утверждении мирового соглашения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ушбу кодекс | 133 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юришни тугатиш
тўғрисида)
2301/532-сонли иш
2023 йил 06 апрель
4-1107-
Оҳангарон
туманлараро
иқтисодий
суди
судья
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов
котиблигида, даъвогар Оҳангарон шаҳар Адлия бўлими
даъвогар “MMM-Biznes Stroy” МЧЖ манфаатида жавобгар
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан
210
918 010 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлар вакиллари иштирокисиз очиқ суд
мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “MMM-Biznes Stroy” МЧЖ (пудратчи) ва
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги (буюртмачи) ўртасида 2021 йил
24 май куни 1-сонли, 2021 йил 26 август куни 3-сонли пудрат
шартномалари ва 2021 йил
29 октябрь куни 1сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган бўлиб, уларга
кўра даъвогар томонидан жавобгарга шартноманинг 2.1бандида назарда тутилган “Илоқ” ва “Ватан” МФЙ
биноларини қуриб битказиши, жавобгар эса кўрсатилган
пудрат ишлари ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномалар бўйича даъвогар томонидан ўз
мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 1 109 508 648 сўмлик
бажарилган ишлар топширилганлиги, лекин жавобгар
томонидан кўрсатилган пудрат ишлари бўйича тўловни тўлиқ
тўлаб берилмаганлиги важлари билан судга даъво аризаси
тақдим этиб, жавобгар Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги
ҳисобидан 210 918 010 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, бироқ
судга тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тақдим
қилиб, суддан уни иш юритишга қабул қилишни ва иқтисодий
иш бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Бироқ олдинги суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар низо
юзасидан
ўзаро
келишувга
келишиш
чораларини
кўраётганлигини таъкидлаб, судга тарафлар ўртасида
тузилган келишув битимини тақдим қилишини маълум
қилган.
Суд иш ҳужжатларини ҳамда судга тақдим қилинган
2023 йил
03 апрелдаги келишув битимини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра келишув битимини
тасдиқлашни ҳамда иқтисодий иш бўйича иш юритишни
тугатишни лозим деб топди:
Тарафлар ўртасида 2023 йил 03 апрелда тузилган ушбу
келишув битимида даъвогар “MMM-Biznes Stroy” МЧЖ ва
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ўртасида қуйидаги шартлар
асосида келишувга келинган:
- Жавобгар Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги 210 918 010
сўм асосий қарздорликни тан олади ва ушбу 210 918 010
сўмни 2023 йил 01 май кунига қадар тўлаб беради;
Жавобгар
Оҳангарон
шаҳар
ҳокимлиги
суд
харажатларини тўлашни зиммасига олади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 131моддасининг 3-қисмига кўра, келишув битими иқтисодий суд
ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
ИПКнинг 132-моддасига кўра, тарафларнинг келишув
битимига
эришиши
улар
томонидан
ёзма
тарзда
расмийлаштирилиши, ушбу кодекснинг 133-моддасига кўра
келишув битими иқтисодий суд томонидан тасдиқланиши ва
бу ҳақда ажрим чиқарилиб, унда иш юритиш тугатилганлиги
кўрсатилиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий
судлар
томонидан
келишув
битимини
тасдиқлашда
процессуал қонун нормаларининг қўлланишига оид айрим
масалалар тўғрисида”ги 204-сонли Қарорининг 4-бандида:
ИПКнинг 16-боби, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини
ижро
этиш
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд
тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса суднинг ҳар
қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда
ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 7-бандига мувофиқ,
келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган
бўлса, бу иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгилаб
қўйилган.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув
битими шартлари билан танишиб чиқиб, ушбу келишув
битими шартлари ўзга шахсларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини
поймол
этмаслигини,
амалдаги
қонунларга
ҳилоф
эмаслигини инобатга олган ҳолда ушбу келишув битимини
тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 110-моддаси 1-қисми 7-банди, 133,
151-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар “MMM-Biznes Stroy” МЧЖ ва Оҳангарон
шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2023 йил 03 апрелда тузилган
келишув битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин :
- Жавобгар Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги 210 918 010
сўм асосий қарздорликни тан олади ва ушбу 210 918 010
сўмни 2023 йил 01 май кунига қадар тўлаб беради;
Жавобгар
Оҳангарон
шаҳар
ҳокимлиги
суд
харажатларини тўлашни зиммасига олади.
Жавобгар Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан:
- Даъвогар “MMM-Biznes Stroy” МЧЖ ҳисобига 30 000
сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 4 218 360 сўм давлат божи
ундирилсин.
Иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция шикояти бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев