← Назад
Решение #607596 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2202/2198-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Р.Эргашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Иномов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Р.Сагатов
ва
И.Таджиевдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Наманган вилоят судининг ходими А.Худойбердиев, аризачи вакили - бўлим
бошлиғи ўринбосари Ш.Утанов (2023 йил 26 январдаги 22-07477-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари – Р.Азимов (раҳбар), юрисконсульт Д.Исанов
(2023 йил 3 мартдаги 7-сонли ишончнома асосида) ва бош ҳисобчи Э.Қосимов
(2023 йил 3 мартдаги 14-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи
Наманган вилоят Солиқ бошқармасининг жавобгар “Tursunpo`lat Qo`ldoshevich
Azimov” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб
юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2022 йил 10 июнь куни тақдим қилинган 13-27/86-XDFU-сонли маълумотнома
ҳамда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги
маълумотлар таҳлил қилинганида, “Tursunpo`lat Qo`ldoshevich Azimov” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг 2022 йил
13 апрель ҳолатига импорт шартномаси бўйича қарздорлиги 426 956 АҚШ
долларини ташкил қилганлиги, яъни, жавобгар томонидан Хитой Республикасидаги
хорижий ҳамкори “Yiwu Around City Import and Export Cо. Limitad” компанияси
билан қиймати 495 000 АҚШ доллари миқдоридаги асбоб-ускуналарни сотиб олиш
бўйича 2021 йил 16 август куни 16/08-сонли (201411130303812284210200001 ИДН
рақамли) импорт контракти тузилганлиги, импорт контрактининг 10.4-бандида
контрактининг амал қилиш муддати 2022 йил 31 январга қадар деб
белгиланганлиги, ушбу импорт контракти бўйича жавобгар хорижий ҳамкорига
2021 йил 15 октябрь санасидаги тўлов топшириқномасига асосан жами
495 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб берганлиги, бироқ,
хорижий ҳамкор томонидан импорт контрактига асосан жавобгарга 426 956 АҚШ
доллари миқдоридаги товарлар келишилган муддатда етказиб берилмаганлиги
ва/ёки ўтказиб берилган пул маблағлари қайтарилмаганлиги аниқланган.
Шунинг учун, ДСБ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)га асосан
2022 йил 13 июль куни 22-40395-сонли ташқи савдо оперециялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки 233 123 953,38 сўм миқдордаги
жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномани солиқ тўловчини
шахсий кабинетига юборган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда аризачига
асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки ҳисобланган
жарима ихтиёрий тўланганлиги ёхуд асослантирилган бошқа тасдиқловчи
ҳужжатлар тақдим қилинмаган.
Шунинг учун ДСБ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
233 123 953,38 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган ва жавобгарга
233 123 953,38 сўм жарима қўлланилган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, судлар шартнома
бўйича олиб келинаётган товарлар асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар
эканлигига эътибор бермаганлиги, контрактнинг 10.4-бандида унинг амал қилиш
муддати 2022 йил 31 январга қадар деб белгиланганлиги, 2022 йил 27 январда
контрактга қўшимча имзоланиб, унинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга
қадар узайтирилганлиги, контракт ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига 18007/11.12.2021-сонли БЮД билан 50 000 АҚШ доллари,
18007/21.01.2022-сонли БЮД билан 18 044 АҚШ доллари, 18007/10.12.2022-сонли
БЮД билан 246 500 АҚШ доллари, 18007/23.12.2022-сонли БЮД билан
1 320 АҚШ доллари, жами 315 864 АҚШ доллари миқдоридаги юклар келиб
тушганлиги, Низом 27-бандининг иккинчи хатбошисида асбоб-ускуналар
ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида
асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни
узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига
хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса
хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги белгиланганлиги, судлар
контракт бўйича асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар харид қилиниши кўзда
тутилганлигига, контрактнинг амал қилиш муддати ўтмаганлигига эътибор
бермаганлигини кўрсатган.
3
Суднинг 2023 йил 27 мартдаги ажрими билан ДСБ унинг ҳуқуқи вориси
Наманган вилоят Солиқ бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига қўшимча тақдим қилди
ва шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, импорт контрактининг амал қилиш
муддати 2022 йил 31 январгача бўлганлиги, Низомнинг 23 ва 27-бандларига асосан
2022 йил 1 февралдан 180 кун ва жавобгар кичик тадбиркорлик субъекти
бўлганлиги учун яна 90 кун қўшганда жарима ҳисоблашни бошлаш куни 2022 йил
29 октябрь ҳисобланиши, ДСБ талабнома юборган кунга қадар, яъни 2022 йил
13 июлгача 107 кун ўтган бўлганлиги, шундай бўлса-да, судлар ДСБнинг аризасини
қаноатлантириб, жамиятга молиявий жарима қўллаганлиги, бундан ташқари
тарафлар ўртасида қўшимча келишув тузилиб, ускуна етказиб бериш муддати
2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
ДСБ вакили кассация шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
Низомнинг 23-бандига асосан 180 кунлик муддат пул маблағлари тўлаб берилган
кундан бошлаб ҳисобланиши, Низомда қўшимча келишув билан ускуна етказиб
бериш муддатини чўзиш мумкинлиги назарда тутилмаганлиги, МЧЖ томонидан
495 000 АҚШ доллари 2021 йил 15 октябрда тўлаб берилганлиги ва шу кундан
бошлаб 180 кун муддат ичида ускуна олиб келиниши лозим бўлганлиги, 180 кунлик
муддатга 90 кун қўшилганда ускуна 2022 йил 13 июлга қадар Ўзбекистон ҳудудига
олиб келиниши лозим бўлганлиги, шунинг учун 2022 йил 13 июлда жавобгарга
талабнома юборилганлиги ва талабнома юборилган кундан 10 кундан кейин, яъни
25 июлда судга ариза билан мурожаат қилинганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага олиб
кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд
улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари
бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги
керак.
Низом 27-бандининг биринчи хатбошига мувофиқ, ташқи савдо контрактлари
бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари
учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 10 июнь куни
тақдим қилинган 13-27/86-XDFU-сонли хати билан тақдим этилган маълумотда
жавобгарнинг 2022 йил 13 апрель ҳолатига импорт контракти бўйича муддати ўтган
426 956 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
2022 йил 12 июль ҳолатига 201411130303812284210200001 ИДН рақамли
контракт бўйича “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш учун белгиланган
муддатлар тугагандан кейин 180 кунгача кечикканлиги учун 233 123 953,38 сўм
жарима ҳисобланган (426 956 АҚШ доллари х 5 % = 21 347,80 АҚШ доллари,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича 1 долларнинг сўмдаги
эквиваленти 10 920,28 сўм).
Низомнинг 28-бандига асосан, ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган
хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима
қўллаш тўғрисида талабнома юборилади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ
хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги
маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган
ҳолда тақдим этиши шарт.
ДСБ 2022 йил 13 июль куни 22-40395-сонли ташқи савдо оперециялари
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки 233 123 953,38 сўм
миқдордаги жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномани солиқ
тўловчини шахсий кабинетига юборган.
Бироқ, жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда аризачига
асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки ҳисобланган
жарима ихтиёрий тўланганлигини ёхуд асослантирилган бошқа тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шунинг учун ДСБ судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан
233 123 953,38 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди ДСБнинг талабини қаноатлантириш ва жавобгарга
нисбатан 233 123 953,38 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақидаги тўғри
хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг импорт контрактининг амал қилиш муддати 2022 йил
31 январгача бўлганлиги, Низомнинг 23 ва 27-бандларига асосан 2022 йил
1 февралдан 180 кун ва жавобгар кичик тадбиркорлик субъекти бўлганлиги учун
яна 90 кун қўшганда жарима ҳисоблашни бошлаш куни 2022 йил 29 октябрь
ҳисобланиши, ДСБ талабнома юборган кунга қадар, яъни 2022 йил 13 июлгача
107 кун ўтган бўлганлиги, шунинг учун судлар ДСБнинг аризасини асоссиз
қаноатлантирилиб, жамиятга молиявий жарима қўллаганлиги ҳақидаги важи билан
судлов ҳайъати қўшилмайди. Чунки, Низомнинг 23-бандига асосан товарларни
республикага олиб кириш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш
муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб
180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан
495 000 АҚШ доллари 2021 йил 15 октябрда тўлаб берилган ва шу кундан бошлаб
180 кун муддат ичида ускуна олиб келиниши лозим бўлган. Ушбу 180 кунлик
муддатга Низом 27-бандининг биринчи хатбошида кичик тадбиркорлик
субъектлари учун белгиланган 90 кун қўшилганда, ускуна 2022 йил 13 июлга қадар
Ўзбекистон ҳудудига олиб келиниши лозим бўлган. Аммо, шу муддатга қадар
жавобгар номига фақат 68 044 АҚШ доллари миқдоридаги ускуна Ўзбекистон
ҳудудига кириб келинган.
Жавобгарнинг Низом 27-бандининг иккинчи хатбошисида асбоб-ускуналар
ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида
асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни
узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига
хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса
хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги белгиланганлиги ҳақидаги важи
судлов ҳайъати томонидан қабул қилинмайди. Чунки, биринчидан, дастлаб импорт
контрактининг 3.2-бандида ускуналарни етказиб бериш муддати тўлов амалга
оширилган кундан эътиборан 90 кун деб белгиланган. Агар ҳақиқатда ушбу
ускуналарнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослиги мавжуд бўлганида бундай
қисқа муддат белгиланмаган бўлар эди. Иккинчидан, етказиб берилиши назарда
тутилган ускуналарнинг техник хусусиятлари ва уларнинг хослиги нималарда
ифодаланиши контракт ва қўшимча келишувда баён қилинмаган. Учинчидан, иш
ҳужжатларидан кўринишича, Хитой давлатидан жавобгар номига Республикаси
ҳудудига 2021 йил 11 декабрда 50 000 АҚШ доллари, 2022 йил 21 январда
18 044 АҚШ доллари, 2022 йил 10 декабрда 246 500 АҚШ доллари, 2022 йил
23 декабрда 1 320 АҚШ доллари, жами 315 864 АҚШ долларидан иборат ускуналар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва улар ИМ-40 божхона режимига
расмийлаштирилган. Қолган 179 136 (495 000 – 315 864) АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағларини сотувчи (Хитой давлатининг компанияси) 2023 йил
11 январда жавобгарга қайтариб берган. Бу ҳолат ҳам импорт қилинган ускуналар
ўзига хос техник хусусиятларига эга эмаслигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
6
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни,
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади ва жавобгар томонидан кассация шикояти билан судга
мурожаат қилинганда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Шунингдек, жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“Tursunpo`lat Qo`ldoshevich Azimov” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 январдаги ҳал қилув
қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 октябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Tursunpo`lat Qo`ldoshevich Azimov” масъулияти чекланган жамиятидан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев