← Назад
Решение #607597 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 2511 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 2511 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| аракатларида ЖК | 167 | — | law | |
| исми ЖПК | 84 | — | law | |
| унда ЖК | 251-1 | — | law | |
| исоблаб ЖПК | 83 | — | law | |
| ФКнинг | 401 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2202/78-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ш.Тўхтабоев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Қ.Ходжаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
даъвогар вакили И.Орифжанов (ишончнома билан), жавобгар вакили
З.Джуманов (2023 йил 14 февралдаги 1-29/351-сонли ишончнома билан)
иштирокида, даъвогар “Сhartak perfeсt service group” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини
ва ҳимояси агентлигидан 467 840 000 сўм асосий қарз, 70 176 000 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш
бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
15 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги қарори устидан
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ
суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида
Наманган вилоят судининг кўмаклашувида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Сhartak perfeсt service group” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2021 йил 6 сентябрда махсус ахборот порталида
ўтказилган электрон давлат харидлари натижаси бўйича 4996554-сонли
шартнома имзоланган. Шартнома шу куни ғазначилик бошқармасидан
рўйхатдан ўтган.
Жавобгарнинг ходимлари: ишлар бошқармаси бошлиғи Б.Хашимов,
бош мутахассис А.Ташбаев ва слесарь-сантехник А.Шокировлар томонидан
имзоланган 2021 йил 9, 16 ва 27 сентябрдаги далолатномаларга кўра,
даъвогардан 2021 йил 6 сентябрдаги 4996554-сонли шартномага асосан
740 кг “Квикфос 57%” ва 1 260 кг “Квикфос 56%” қабул қилиб олинган.
Даъвогар томонидан юборилган электрон ҳисобварақ-фактуралар
жавобгар томонидан рад этилган ва тўлов амалга оширилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома билан қарздорликни тўлаб
бериш ёки товарларни қайтариб бериш сўралган. Жавобгар томонидан
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги важи билан даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 467 840 000 сўм асосий қарз,
70 176 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳри
бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 467 840 000
сўм асосий қарз, 4 678 400 сўм давлат божи, 67 500 сўм ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат ва 21 600 сўм
почта харажати, жами 472 607 500 сўм ундирилган. Даъво талабининг пеня
ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Даъвогар томонидан
тўланган 701 760 сўм давлат божи зиммасида қолдирилган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 11 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлган жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 2 декабрдаги 765-сонли қарори билан
тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда рўйхатга
олинмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қўллаш
таъқиқланади деб кўрсатилганлиги, низолашилаётган 2 000 кг квикфос
фумигантларини тергов органи иҳтиёрида эканлигини апелляция
инстанцияси суди инобатга олмаганлиги, шартноманинг шартларига кўра
товарни қабул қилиб олганлиги тасдиқловчи ҳисоб-фактура ва топширишқабул қилиш далолатномаси тасдиқланиши лозимлиги, маҳсулотнинг
сифати бўйича сертификати мавжуд эмаслиги, квикфос 57% фумигант
инсон ва тирик мавжудотлар ҳаёти ва соғлиги учун ҳавфлилиги бўйича ўта
захарли моддаларнинг 1-ҳавфлилик синфига мансублиги сабабли, уни фақат
махсус рухсатномага эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар реализация
қилиши мумкин бўлиб, бошқа шахслар бу фаолият билан шуғулланиши
ва маҳсулотни реализация қилиши мумкин эмаслиги, даъвогар томонидан
тақдим қилинган 105 кг квикфос 57% фумигантлари жавобгар томонидан
Қашқадарё вилояти бошқармасига мақсадли сарфланиши учун тарқатилган
эканлиги маълум бўлгани, бироқ фумигантлар махсус сарфланмасдан,
талон-тарож қилиниб жавобгарни ўзига сотилаётганлиги маълум бўлгани,
сертификати мавжуд бўлмаган фумигант олиб келинганлиги унинг устига
2
квикфос 57 % ўрнига квикфос 56% фумигантлари тақдим қилингани
ва бошқа важларини келтиририб, суд қарорларни бекор қилиб, даъво
аризасини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қўллабқувватлади, уни қаноатлантириб беришни ҳамда иш ҳолати бўйича хусусий
ажрим чиқаришни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдирди, уни
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда қабул қилинган суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Шартноманинг 1-бандига кўра, жамият (ижрочи) мувофиқлик
сертификатига эга бўлган 2 000 кг фумигант “Квикфос 57%” товарини
(1 кг 233 920 сўмдан) етказиб беришни, агентлик (буюртмачи) эса товарни
қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаб беришни ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.3-бандида, буюртмачи товарнинг бутлигини,
сифатини ва эълонда ёки офертада кўрсатилган бошқа талабларга
мувофиқлигини ижрочининг иштирокида текшириб қабул қилиб олиши
шартлиги, 2.5-бандида, товар ижрочи томонидан етказиб берилганлиги
ва буюртмачи томонидан саралаб олинганлиги ижрочи томонидан тузилиб,
тарафлар томонидан имзоланган ҳисобварақ-фактура (топшириш-қабул
қилиш далолатномаси) билан тасдиқланиши белгилаб қўйилган.
Шартноманинг 3.1-бандида, буюртмачи ижрочидан шартноманинг
1-бандида назарда тутилган миқдор ва сифатдаги товарни талаб қилиб
олиш, сифатсиз товар етказиб берилганда: товарни сифатлисига
алмаштириб беришни; камчиликларни текинга бартараф этишни талаб
қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.
Шартноманинг 3.4-бандида, ижрочи товарларни шартномада назарда
тутилган миқдорда ва сифатда белгиланган муддатда буюртмачига етказиб
беришга, буюртмачининг талаби бўйича етказиб бериш жараёнида
аниқланган камчиликларни етказиб бериш муддатида текинга бартараф
этишга мажбурлиги белгилаб қўйилган.
Даъвогар 2021 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасига мурожаат этилиб, унда “Квикфос” кимёвий воситаси
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаслиги, ўта заҳарли моддалар таркибига
кириши ҳамда эркин савдода сотилмаслигини инобатга олиб, даъвогар
томонидан етказиб берилган 2 000 кг маҳсулотнинг қаердан олинганлиги
ва мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги масалаларига аниқлик
киритиш зарурати туғилганлиги баён этилиб, даъвогар томонидан
3
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил
10 мартдаги 11/2-28244/22-сонли хатида, тарафлар ўртасида 2021 йил
6 сентябрда тузилган электрон шартномага асосан жамият томонидан сифат
сертификати ва бошқа тегишли ҳужжатлари бўлмаган “Квикфос 56%”
ва “Квикфос 57%” кимёвий воситаларини агентликка топширганлиги
ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
2511-моддасининг иккинчи қисми ва бошқа моддалари билан жиноят иши
қўзғатилганлиги маълум қилинган.
Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг
170002/2022-46-сонли жиноят иши бўйича 2022 йил 14 ноябрдаги қарорида,
жиноят иши юзасидан якуний қарор қабул қилингунга қадар агентлик
омборида 2 001 кг “Квикфос 56%” ва “Квикфос 57%” фумигантлари
сақланишини таъминлаш агентликка юклатилган.
Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг
170002/2022-46-сонли жиноят иши бўйича 2022 йил 15 ноябрдаги қарорига
асосан
фуқаролар
З.Сайфутдинов,
И.Рахмонов,
О.Муйдинбаев,
А.Ахмаджанов,
Ж.Жуманиязов,
Х.Юлдашев,
А.Ҳожиев
ва
С.Исомиддиновларнинг хатти-ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси 2511-моддасининг иккинчи қисми ва бошқа моддаларида
кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд эмас деб топилиб, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига
асосан тугатилган. Жамият таъсисчиси З.Сайфутдиновга агентлик омборига
шартномага асосан топширилган “Квикфос 56%, 57%” кимёвий
фумигантлари юзасидан тегишли тартибда иқтисодий судга мурожаат
қилиши тушунтирилган. Агентлик омборида сақланаётган 2 001 кг
“Квикфос 56%” ва “Квикфос 57%” фумигантлари суднинг қонуний қарори
чиққунга қадар сақлаб турилиши белгиланган.
Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан
2023 йил 3 мартдаги 170022/2022-46-сонли жиноят иши бўйича айблилик
тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишининг бир қисми
тугатилган, унда А.Хожиев ва С.Турсуновнинг ҳаракатларида ЖКнинг
167-моддаси 2-қисми “в,г” бандларида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд
бўлса-да, уларга нисбатан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай
туриб жиноят ишининг бир қисми ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми, 2-бандига
асосан тугатилган.
Шунингдек, Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими
томонидан 2023 йил 3 мартдаги 170022/2022-46-сонли жиноят иши бўйича
жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган, унда ЖКнинг
251-1-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги
деб ҳисоблаб ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарорида жавобгар товарнинг
аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида даъвогарни
4
дарҳол ёзма равишда хабардор қилмаганлиги, тарафлар ўртасида буни
тасдиқловчи далолатнома тузилмаганлиги, даъвогар шартноманинг
3.1-бандида кўрсатиб ўтилган ёки қарорда кўрсатиб ўтилган қонун
нормаларида белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланмаганлиги, уч ой
ўтгандан кейин, яъни 2021 йил 20 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратурасига даъвогар томонидан “Квикфос” кимёвий воситасини
агентликка етказиб беришнинг қонунийлигини ўрганиш учун мурожаат
этганлиги кўрсатилган.
Бундан ташқари, апелляция инстанцияси суди даъвогар таъсисчиси
Сайфиддинов Зохиджон Олимжон ўғли 2021 йил 30 августдаги
далолатномага асосан 2021 йил 30 августдаги 3008/21-сонли ҳисобварақфактура билан “Квикфос 57%” дори воситаси (таблетка) 740 кг 1 кг нархи
155 000 сўмдан бўлган 114 700 000 сўмлик ва “Квикфос 56%” 1 260 кг 1 кг
нархи 155 000 сўмдан бўлган 195 300 000 сўмлик жами 310 000 000 сўмлик
товар моддий бойликларни жамиятнинг устав фондига улуш сифатида
топширганлигини, тарафлар томонидан имзоланган ҳисобварақ-фактура
(топшириш-қабул қилиш далолатномаси) билан тасдиқланиши белгилаб
қўйилган бўлиб, агентликнинг ишлар бошқармаси бошлиғи Б.Хашимов,
бош мутахассис А.Ташбаев ва слесарь-сантехник А.Шокировлар томонидан
имзоланган 2021 йил 9, 16 ва 27 сентябрдаги далолатномалар товарларни
қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши, Ўзбекистон
Республикаси Товар хомашё биржасининг 2022 йил 9 ноябрдаги 05/4191сонли хатида, “Квикфос 56%” таблетканинг 2021 йил 1 сентябрдан
15 октябрга қадар давлат харидлари электрон дўкон савдо платформаси
орқали сотилган нархи 1 кг учун 263 500 сўм бўлганлиги боис, биринчи
инстанция суди, тарафлар ўртасидаги шартномада “Квикфос 57%” 1 кг
233 920 сўмдан етказиб берилишига келишилганлигини, 2021 йил
9 сентябрдаги, 16 сентябрдаги ва 27 сентябрдаги далолатномалар билан
етказиб берилган 740 кг “Квикфос 57%” фумигация препарати 173 100 800
сўм (1 кг 233 920 сўм х 740 кг = 173 100 800 сўм)ни, Ўзбекистон
Республикаси
Товар
хомашё
биржасининг
2022
йил
9 ноябрдаги 05/4191-сонли хатига асосан, “Квикфос 56%” таблетканинг
2021 йил 1 сентябрдан 15 октябрга қадар давлат харидлари электрон дўкон
савдо платформаси орқали сотилган нархи 1 кг учун 263 500 сўм
бўлганлигидан келиб чиқиб, 1 260 кг “Квикфос 56%” фумигант препарати
332 010 000 сўм (1 кг 263 500 сўм х 1 260 кг = 332 010 000 сўм)ни, шунда
жами етказиб берилган фумигант препаратларининг нархи 505 110 800
сўмни ташкил этишини, бироқ, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
етказиб берилган фумигация препаратлари учун 467 840 000 сўм ундириб
беришни сўраганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 467 840 000 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб
топиб, тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблади.
Бироқ, судлар ишни кўришда қуйидаги муҳим ҳолатларни ўрганиб
чиқмади.
5
Судлар шартноманинг шартларида аниқ ёзилган ҳолатларни четлаб
ўтган, яъни 1-бўлимида товарнинг номи квикфос 57 фоиз, 2000 кг, тоннаси
233 920 сўм деб белгиланган. Шунингдек, сертификат мавжуд бўлиши
мажбурий шартлари деб белгиланган. Товар сертификатлашган бўлиши ҳам
муҳим шарти деб белгиланган. Товарнинг айнан квикфос 57 фоизли бир
тоннаси 233 920 сўм деб белгиланган бўлса-да, суд шартнома нарҳидан
келиб чиқиб 1 кг 233 920 сўм х 740 кг = 173 100 800 сўм ҳисоблаб, шу
суммани ундириб олган. Шунингдек, шартномада етказиб берилиши
келишилмаган “Квикфос 56%” фумигантни 2021 йил 1 сентябрдан
15 октябрга қадар давлат харидлари электрон дўкон савдо платформаси
орқали сотилган нархи 1 кг учун 263 500 сўм бўлганлигидан келиб чиқиб,
1 260 кг “Квикфос 56%” фумигация препарати 332 010 000 сўм (1 кг 263 500
сўм х 1 260 кг = 332 010 000 сўм)ни ҳисоблаб чиққан. Жами бўлиб, суд
шартномада ва етказиб берилиши келишилмаган товарни нарҳини савдо
платформасида котировкалар бўйича ҳисоблаб, жами бўлиб шартнома
умумий нарҳидан ошириб 505 110 800 сўмни ҳисоблаб, бироқ даъво
талабидан чиқиб кетмай даъво этилган суммани ундириб берган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 400-моддаси биринчи қисмига кўра агар олди-сотди
шартномасига кўра товарлар тур, модель, ўлчам, ранг ва бошқа белгилари
(ассортимент) бўйича муайян нисбатда топширилиши лозим бўлса, сотувчи
товарларни сотиб олувчига тарафлар келишган ассортиментда топшириши
шарт.
Агар олди-сотди шартномасида ассортимент белгиланмаган ҳамда
шартномада уни белгилаш тартиби кўрсатилмаган бўлса, лекин мажбурият
моҳиятидан товарлар сотиб олувчига ассортимент бўйича топширилиши
лозимлиги келиб чиқса, сотувчи сотиб олувчига товарларни сотиб
олувчининг шартнома тузиш пайтида сотувчига маълум бўлган
эҳтиёжларидан келиб чиқадиган ассортиментда топширишга ёки
шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан шартномада келишилмаган
Квикфос 56% фумигант олиб келинганлигига, маҳсулотнинг сертификати
мавжуд эмаслигига, бундан ташқари сертификат қайси ташкилот бериши
кераклигига ҳам тегишлича баҳо берилмаган.
Бундан ташқари, ФКнинг 401-моддасида (шартноманинг товар
ассортименти тўғрисидаги шартини бузиш оқибатлари) назарда тутилган
тегишлича ҳар бир бандида белгиланган сотувчи ва сотиб олувчи
ҳуқуқларини ҳисобга олмасдан, одатда шартнома тузиш пайтидаги ўхшаш
вазиятларда худди шундай товарларга берилган баҳода тўлаш қоидани
қўллаб, биржадаги котировкалар бўйича нарҳини ҳисоблаб чиқарган.
Юқоридагиларга кўра, иш бўйича аниқлик киритилмаган ҳолатларга
ойдинлик киритиб, жумладан сертификация масаласига ойдинлик киритиш,
Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2023 йил
3 мартдаги 170022/2022-46-сонли жиноят иши бўйича айблилик
6
тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишининг бир қисмини
тугатитиш, яъни унда А.Хожиев ва С.Турсуновнинг ҳаракатларида ЖКнинг
167-моддаси 2-қисми “в,г” бандларида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд
бўлса-да, уларга нисбатан айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай
туриб жиноят ишининг бир қисми ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми, 2-бандига
асосан тугатиш ҳақидаги қарорда аниқланган ҳолатларни ўрганиб чиқиш,
Товар-хом ашё биржасидан мутахассисларни жалб қилишни ва ишни ҳар
томонлама кўриб чиқиш лозим бўлади.
Шунга кўра, юқорида кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш
мақсадида ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим
қилишни таклиф қилиш, жиноят иши бўйича 2023 йил 3 март кунидаги
қарорда
аниқланган
ҳолатларни
ўрганиб
чиқиш,
мутахассис
кўрсатмаларини ўрганиб чиқиш, уларга тегишли баҳо бериш лозим. Ушбу
далилларни кассация инстанцияси судида текширишнинг ва уларга баҳо
беришнинг имконияти мавжуд эмас.
Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
Жавобгарнинг иш ҳолати бўйича хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги
илтимосномаси қаноатлантирилмайди, чунки кассация инстанцияси суди
суд қарорларини бекор қилиб, биринчи инстанция судига юбормоқда.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
15 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 январдаги қарори бекор қилинсин.
7
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Наманган туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси
агентлиги кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси
агентлигининг хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Б. Убайдуллаев
8