Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/3177 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый "Стилл Макс Текстиль" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1079685 Claim ID 3248922 PDF Hash ea309de4100aaeea... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
Божхона кодексининг 98-моддаси Божхона кодекси 98 code_article
збекистон Республикаси Божхона кодекси 94-моддаси збекистон Республикаси Божхона кодекси 94 code_article
Божхона кодексининг 99-моддаси Божхона кодекси 99 code_article
га асосан ушбу Кодекс 98-моддаси га асосан ушбу Кодекс 98 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 апрель 4-1501-2304/3177-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Ў.Зияев ва Ш.Худоѐровлар (ишончнома асосида) иштирокида жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, Фарғона вилоят божхона бошқармасининг “STILL MAX TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси номига олиб келиниб, 30009,04.11.2019,0010974, 30009,04.11.2019,0010977, 30009,04.11.2019,0010978-сонли БЮДлар билан “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилиб, божхона омборида сақланаѐтган ҳамда ҳозирга қадар якуний божхона режимига расмийлаштирилмаган қиймати 965 180 АҚШ долларига тенг, оғирлиги 26028 кг., бўлган тўқимачилик дастгоҳлари товарларини давлат эгалигига ўтказиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилоят божхона бошқармаси (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “STILL MAX TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан номига олиб келиниб, 30009,04.11.2019,0010974, 30009,04.11.2019,0010977, 30009,04.11.2019,0010978-сонли БЮДлар билан “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилиб, божхона омборида сақланаѐтган ҳамда ҳозирга қадар якуний божхона режимига расмийлаштирилмаган қиймати 965 180 АҚШ долларига тенг, оғирлиги 26028 кг., бўлган тўқимачилик дастгоҳлари товарларини давлат эгалигига ўтказишни сўраган. Даъвогар божхона органи вакиллари даъво талабини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади, суд чақирув қоғози даъвогар вакиллари томонидан жавобгарга етказиб беришлик учун унинг юридик манзилига борилганда ушбу жамият кўрсатилган манзилда фаолият юритмаѐтганлиги, мавжуд эмаслиги аниқланган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин . Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “STILL MAX TEXTILE” МЧЖ ҚК номига 2019 йил 19 июль куни Туркия давлатидан 288, 282, 881-сонли СМРлар ва 2019 йил 28 июндаги 19,06-сонли, 2019 йил 28 июндаги 19,07-сонли ва 2019 йил 28 июндаги 19,08-сонли инвойслар билан қиймати 965 180 АҚШ долларига тенг, оғирлиги 26028 кг. бўлган “Тўқимачилик дастгоҳлари (Текстильное оборудование)” товарлари олиб келинган бўлиб, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ40) божхона режимига расмийлаштириш мажбурияти асосида “Водий” ТИФ божхона постида 30009,04.11.2019,0010974, 30009,04.11.2019,0010977, 30009,04.11.2019,0010978сонли БЮДлар билан “Божхона омбори” (ИМ-74) божхона режимига расмийлаштирилган. “STILL MAX TEXTILE” МЧЖ ҚК томонидан олиб келинган ва 30009,04.11.2019,0010974, 30009,04.11.2019,0010977, 30009,04.11.2019,0010978сонли БЮДлар билан “Божхона омбори” (ИМ-74) божхона режимига расмийлаштирилган Фарғона шаҳар, Ёруғлик кўчаси, 19-уйда жойлашган “Фарғонаулгуржисавдо” МЧЖнинг божхона омборида сақланаѐтган қиймати 965 180 АҚШ долларига тенг, оғирлиги 26028 кг., бўлган “Тўқимачилик дастгоҳлари (Текстильное оборудование)” товарларини якуний божхона режимига расмийлаштириш чоралари кўрилмасдан узоқ муддатдан буѐн қолиб кетган. Божхона кодексининг 98-моддасида “Божхона омбори” божхона режимида туриш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай товар бошқа божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилиниши кераклиги, 99-моддасига асосан ушбу талабга риоя этмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон Фармонининг 4-банди 9-хатбошисида, божхона омборларида уч йилдан ортиқ сақланиб келинаѐтган мол-мулклар божхона органлари томонидан ушлаб қолиниши ва улар уч ой давомида талаб қилиб олинмаган ҳолларда суд қарори асосида давлат фойдасига ундирилиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 94-моддасига мувофиқ товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати уч йилни ташкил этади. Божхона кодексининг 98-моддасига кўра божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай товар бошқа божхона режимига жойлаштириш учун маълум қилиниши керак, бундан вақтинча сақлаш божхона режими мустасно. Божхона кодексининг 99-моддасига асосан ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этади. Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларига кўра, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан жами 965 200 АҚШ долларига тенг тўқимачилик дастгоғларини давлат эгалигига ўтказиш талаби бўйича даъво аризаси судга кирим қилинган 2023 йил 17 март куни санасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 1 АҚШ доллари 11 449,6 сўмга тенг курси бўйича ҳисобланган 11 051 153 920 сўмдан 2 фоизи миқдорида 221 023 078,4 сўм давлат божини республика бюджетига ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундирилади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 94, 98, 99-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво тўлиқ қаноатлантирилсин. “STILL MAX TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси номига олиб келиниб, 30009,04.11.2019,0010974, 30009,04.11.2019,0010977, 30009,04.11.2019,0010978-сонли БЮДлар билан “Божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилиб, божхона омборида сақланаѐтган ҳамда ҳозирга қадар якуний божхона режимига расмийлаштирилмаган қиймати 965 200 АҚШ долларига тенг, оғирлиги 26028 кг., бўлган тўқимачилик дастгоҳлари товарларини давлат эгалигига ўтказилсин. “STILL MAX TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Фарғона вилоят Божхона бошқармасига 30 000 сўм почта ҳаражати ва Республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 221 023 078,4 давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов