Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/2654 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Арзиев Акмал Туропович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KADASTR AGENTLIGI QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "XUDOYQULOVA ZARINA ISLOMOVNA" фермер хўжалиги
Source ID 1062666 Claim ID 3230111 PDF Hash eefe2fd632f76c8f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
збекистон Республикаси Ер Кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер Кодекси 36 code_article
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения 6 982 символов
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Qarshi sh, Bunyodkorlik ko’chasi 10 A uy город Карши, улица Бунёдкорлик, дом 10 А Тел: (75) 221 13 20, Факс: (75) 221 13 55, Почта: i.qashqadaryo@sud.uz ҚА РОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов, апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арзиев. 2023 йил 6 апрель 4-1802-2202/2654-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, судьялар Д.Рахимов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар вакили Э,Хамдамов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбарининг турмуш ўртоғи Ю.Рузиқулова иштирокида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ажрими устидан Kадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан берилган апелляция шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Kадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Худойқулова Зарина Исломовна” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Китоб туман К.Рустамова массиви ердан фойдаланиш харитасининг 445қ-контуридан ижарага берилган ер майдонида қурилган 6х4 метр ўлчамдаги ноқонуний қурилишни бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш мажбуриятини юклашни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ажрим билан иш юритиш тугатилган. Даъвогар ажримдан норози бўлиб, апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанцияси суднинг ажримини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбарининг турмуш ўртоғи Ю.Рузиқулова суд мажлисида иштирок этиб, у фермер хўжалиги ҳудудидан қурилган бино вақтинча фойдаланиш учун ер майдони уйидан узоқ бўлганлиги сабабли қурганликларини, ўрганишга борган комиссияга бу ҳақида тушунтирганлигини, қурилган бино ер майдонининг четида эканлиги, экин экиши учун халақит қилмаслигини билдириб, бу масалани ҳал этиша ёрдам сўраб, ишни кўришни судга ҳавола қилди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, даъво аризасини кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПКнинг 281-моддаси иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Иш ҳужжатларига кўра, Китоб туман ҳокимининг 2017 йил 15 февралдаги Х-635/2-сонли қарори билан Қуйиоқбой ҚФЙ ҳудудида фаолият кўрсатаётган «Худойқулова Зарина Исломовна» фермер хўжалиги бошлиғи И.Муминовнинг ёшга доир нафақага чиққанлиги сабабли туман ҳокимининг 2016 йил 7 майдаги Х-1106/5-сонли қарори билан К.Рустамова массиви 445қ-контуридан, жами 3,2 гектар ерни ижарага бериш шартномаси ўғли Муминов Ёрқин Исломович номига расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6243-сонли Фармонига кўра, давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 36-моддасига асосан ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Kадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Китоб туман бўлими инспекторлари томонидан Китоб тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг тадбири ўтказилган. Ўрганишда, жавобгар ижарага берилган ер майдонида ноқонуний қурилиш қуриш ҳолати аниқланган. Шу боис даъвогар жавобгар нисбатан К.Рустамова массиви ердан фойдаланиш харитасининг 445қ-контуридан ижарага берилган ер майдонида қурилган 6х4 метр ўлчамдаги ноқонуний қурилишни бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш мажбуриятини юклашни сўраган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабида фуқаро Муминов Ёрқин Исломовичнинг ҳуқуқ ва манфаатлари мавжудлиги сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Яъни туман ҳокимининг 2017 йил 15 февралдаги Х-635/2-сонли қарори билан фермер хўжалиги раҳбари ўзгарган бўлиб, ер майдонини ижарага бериш шартномаси Муминов Ёрқин Исломович номига расмийлаштирилган. ИПКнинг 25-моддаси мазмунида, талабларига кўра, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлилиги белгиланган. Бу ҳолатда, фуқаронинг манфаатлари эмас, балки фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва манфаатларига тегишли бўлиб, мазкур иш иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 110-моддаси 1-бандига кўра, суд иш судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатади. Қайд этилган асосларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини қонуний ва асосли деб бўлмайди. ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 3-банди мазмунига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция суди Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274, 276, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л а д и: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими бекор қилинсин. Иш кўриб чиқиш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи М.Астанов Судьялар Д.Рахимов А.Арзиев