Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/2214 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определения (об утверждении мирового соглашения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий боқшармаси Ответчик / Подсудимый Фарғона сув таъминоти унитар корхонаси
Source ID 1070310 Claim ID 3181014 PDF Hash 8481bc22131fbc3f... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
Келишув битими шарти ва ИПК 118-моддаси Келишув битими шарти ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида) 2023 йил 6 апрель 4-1501-2302/2214-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Р. Иброхимов (2023 йил 23 март кунги 01-12/821-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Р.М. Каххаров (2023 йил 30 арт кунги 01/341-сонли ишончномага асосан) Номининг жавобгар номидан 490 480 700 сўм маблағ ва 98 096 140 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Номи судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар номидан 490 480 700 сўм маблағ ва 98 096 140 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар вакиллари келишув битими тузилганини билдиришди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. ИПК 133-моддасининг ўнинчи ва ўн биринчи қисмларига кўра, келишув битимини тузган шахслар уни ушбу битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради. Суд томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, битимнинг ушбу Кодекс V-бўлими қоидаларига биноан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим. Суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битими ваколатли шахслар томонидан имзолангани, келишув битими қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини, шунингдек келишув битими шартлар асосида тузилмаганини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлаш мумкин, деб ҳисоблайди. Келишув битими шарти ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб суд даъвогар фойдасига жавобгардан асосий қарз суммасини ташкил этган 171 500 000 2 сўмни икки фоизи миқдордаги номи қўшма корхонаси 490 480 700 сўм маблағи ва 98 096 140 сўм жарима икки фоизи миқдорида 11 771 536,6 сўм миқдорида давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195, 334-моддаларини қўллаб, ҚИЛДИ : Даъвогар Номи ва жавобгар жавобгар номи ўртасида 2032 йил 5 апрель куни тузилган келишув битими тасдиқлансин. Келишув битимига асосан: Жавобгар № Тўлов муддати Сумма 1 2023 йил 30 апрель куни 81 746 783 2 2023 йил 30 май куни 81 746 783 3 2023 йил 30 июнь куни 81 746 783 4 2023 йил 30 июль куни 81 746 783 5 2023 йил 30 август куни 81 746 783 6 2023 йил 30 сентярь куни 81 746 783 Жами 490 480 700 Келишув битимидаги шартлари бўйича номи томонидан тўлов амалга оширилмаганида даъвогар қарздорлик суммасини ундириш учун ижро ҳужжатини олиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жавобгардан даъвогар Номи фойдасига 30 000 сўм почта харажати ва республика бюджетига 11 771 536,8 сўм давлат божи ундирилсин. Келишув шартларини лозим даражада бажарилмаганлиги учун тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилиги ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Суд ажрими дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова