Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2002-2301/34 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро таъмирлаш механика заводи акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қурилиш ва ободонлаштириш унитар корхонаси
Source ID 1068473 Claim ID 3216610 PDF Hash 299c0937d3daea19... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 41-моддаси онуннинг 41 law
ФКнинг 50-моддаси ФКнинг 50 law
ИПКнинг 46-моддаси ИПКнинг 46 law
олдириш учун ИПК 155-моддаси олдириш учун ИПК 155 law
бандида даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддаси бандида даъво аризасининг ушбу Кодекс 149 code_article
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онун 26-моддаси онун 26 law
Кредиторнинг ФКнинг 50-моддаси Кредиторнинг ФК 50 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2002-2301/34-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Муродов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Болтаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, кредитор вакили - муҳандис А.Акмалжонов (2023 йил 4 январдаги 10.00/ПП-3-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, кредитор “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамиятининг қарздор “Қурилиш ва ободонлаштириш” унитар корхонасига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатлари устидан кредитор томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Қурилиш ва ободонлаштириш” унитар корхонаси (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва қарздорни банкрот деб топшни сўраган. Когон туманлараро ийтисодий суднининг 2023 йил 16 январдаги ажрими билан ариза қайтарилган. Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан кредитор кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси судининг қарорида қарздор 30 663 440 сўм қарздорликни 3 ойдан ортиқ муддат ичида тўламасдан келаётганлиги, қарздорда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик (вақтинча тўловга қобилиятсизлик) аломатлари мавжудлиги, бироқ, кредитор томонидан аризада қарздорни соддалаштирилган тартибда вақтинчалик ёки доимий тартибда 1 тўловга қобилиятсиз деб топиш талаби кўрсатилмаганлигини асос қилиб кўрсатилганлиги, Қонуннинг 41-моддасида кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак бўлган маълумотлар келтирилганлиги, аммо, ушбу моддада аризада қарздорни соддалаштирилган тартибда вақтинча ёки доимий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш талаби ёхуд сўзи кўрсатилиши шарт ёки лозим эканлиги белгиланмаганлиги ва мажбурий деб кўрсатилмаганлиги, шунингдек, апелляция инстанцияси судининг қарорида Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги маълумотида қарздор (“Қурилиш ва ободонлаштириш” унитар корхонаси) “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонасига қўшиб олинган (бирлашган)лиги маълум қилинганлиги, ушбу Марказ томонидан 2021 йил 22 ноябрда 55534-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятининг “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонаси уставининг 1.2-бандида “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 31 майдаги 16-сонли баённомасида қарздор “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонасига қўшилиши муносабати билан ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 50-моддасининг талаблари асосида кредитор арз қилинган талаб билан қарздорга эмас, балки “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонасига нисбатан судга мурожаат қилиши лозимлиги кўрсатилганлиги, бироқ, ФКнинг 50-моддасида юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтиши белгиланганлиги, ИПКнинг 46-моддасида тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради деб белгиланганлиги, бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан юқоридаги қонун талаблари қўпол равишда бузилган ҳолда апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида кредитор вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни ҳамда Бухоро вилоят суди судьяларига нисбатан хусусий ажрим чиқаришни сўради. Қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 2 Шунинг учун судлов ҳайъати ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Биринчи инстанция суди аризани қайтариш учун, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдириш учун ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса судья даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтарилиши белгиланганлиги, кредитор аризада Қонун 5-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига кўра вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга қобилиятсизлик аломати эканлигини важ қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш тўғрисидаги талаб баён этилганлиги, қарздор кредитор олдидаги мавжуд 30 663 440 сўм қарздорликни 3 ойдан ортиқ муддат ичида тўламасдан келаётганлиги сабабли Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик (вақтинча тўловга қобилиятсизлик) аломатлари мавжудлиги, бироқ, кредитор аризада қарздорни соддалаштирилган тартибда вақтинчалик ёки доимий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш талаби кўрсатилмаганлиги ҳамда Қонун 26-моддасининг талабларига биноан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти барабари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилмаганлигини асос қилиб кўрсатган. Бироқ, Қонуннинг 41-моддасида кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак бўлган маълумотлар келтирилган бўлиб, ушбу моддада кредиторнинг аризасида қарздорни соддалаштирилган тартибда вақтинча ёки доимий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш талаби кўрсатилиши лозимлиги назарда тутилмаган. Қолаверса, Қонуннинг 238 ва 241-моддаларига кўра, қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳамда ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги 3 тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, бундай қарздорлар тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари қўлланган ҳолда банкрот деб топилади. Қонун 26-моддасининг тўртинчи ва олтинчи қисмаларига биноан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Агар суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтаради. Мазкур ҳолатда кредиторнинг аризасида суднинг 2020 йил 19 майдаги ҳал қилув билан ундирилган 30 663 440 сўм қарздорликни қарздор 3 ойдан ортиқ муддат ичида тўламасдан келаётганлиги сабабли унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топишни сўраган. Шунинг учун, биринчи инстанция суди асоссиз равишда кредитор аризада қарздорни соддалаштирилган тартибда вақтинчалик ёки доимий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш талаби кўрсатилмаганлиги ҳамда Қонун 26-моддасининг талабларига биноан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг етти барабари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилмаганлиги важ билан кредиторнинг аризасини қайтарган. Бироқ, ишдаги Бухоро шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги маълумотига кўра, қарздор (“Қурилиш ва ободонлаштириш” унитар корхонаси) “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонасига қўшиб олинган (бирлашган). Ушбу Марказ томонидан 2021 йил 22 ноябрда 55534-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятининг “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонаси уставининг 1.2-бандига кўра, “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 31 майдаги 16-сонли баённомасига асосан қарздор “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонасига қўшилиши муносабати билан ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 49-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. 4 Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг аризани қайтариш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиши лозим эди. Чунки, кредитор томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш сўралган қарздор “Махсус кимё ҳимоя қурилиш” унитар корхонасига қўшиб юборганлиги сабабли бу ҳақида ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилган ва шундан сўнг қарздорнинг фаолияти тугатилган. Кредиторнинг ФКнинг 50-моддасида юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтиши белгиланганлиги, ИПКнинг 46-моддасида тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради деб белгиланганлиги, бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан юқоридаги қонун талаблари қўпол равишда бузилган ҳолда апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, ИПКнинг 46-моддасига кўра, ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Яъни, тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштирилиши суднинг иш юритувида иш мавжуд бўлганда амалга оширилиши мумкин. Мазкур ҳолатда эса кредиторнинг аризаси суднинг иш юритувига қабул қилинмаган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди кредиторнинг аризасини қайтаришда, апелляция инстанцияси суди эса ажримни ўзгаришсиз қолдиришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўлланган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кредиторнинг шикоятини қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларини бекор қилишни ва кредиторнинг аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг 5 118-моддасига асосан суд харажатлари кредитор зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари кредитор зиммасида қолдирилади. Шунингдек, кредитордан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Когон туманлараро ийтисодий суднининг 2023 йил 16 январдаги ажрими ва Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамиятининг “Қурилиш ва ободонлаштириш” унитар корхонасига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилиш рад этилсин. “Бухоро таъмирлаш механика заводи” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев 6