← Назад
Решение #607628 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шунингдек | 736 | — | law | |
| олати юзасидан ЖК | 228 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий судга ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
- сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судьялар
И.Ҳамроқулов, О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судьялар
О.Нуримов, Н.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 12 апрель
Тошкент шаҳри
4-1401-1903/1704сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, АТ “Алоқабанк” вакили Х.Узоқов (2023 йил 7 февралдаги
07-04/53-сонли ишончнома), “Lyuks Dizayn Mebel” масъулияти
чекланган жамиятининг иштирокчиси О.Давлатов ва унинг вакили
Ш.Хусанов (адвокат) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Алоқабанк” манфаатида
“Akmal farm” масъулияти чекланган жамияти ва “Qandiyor ota”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган ҳамда “Lyuks
Dizayn Mebel” масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчиси
О.Давлатовнинг АТ “Алоқабанк”нинг амалиёт бошқармаси, “Lyuks Dizayn
Mebel” масъулияти чекланган жамияти, “Akmal farm” масъулияти
чекланган жамиятига, Самарқанд вилоят Адлия бошқармасига нисбатан
берилган даъво аризалари бўйича қабул қилинган Самарқанд шаҳар
иқтисодий судининг 2021 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори
ва 2021 йил 8 июндаги ажрими ҳамда Самарқанд вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 июндаги ва 2021 йил
19 июлдаги қарорлари устидан берилган “Lyuks Dizayn Mebel”
масъулияти чекланган жамиятининг иштирокчиси О.Давлатовнинг
кассация
шикоятларини
иш
ҳужжатлари
билан
бирга
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
2
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ
“Алоқабанк” (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Akmal farm”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Жавобгар
деб юритилади) ва “Qandiyor ota” масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан буён матнда Қўшимча жавобгар деб юритилади) солидар
тартибда 3 285 474 885 сўм кредит қарзини муддатидан олдин ундириш,
ундирувни Жавобгар ва Жамиятга тегишли бўлган гаровдаги
мулкларга қаратиш ҳамда гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич
сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган (4-1401-1903/1704-сонли
иш).
Шунингдек, “Lyuks Dizayn Mebel” масъулияти чекланган
жамиятининг (бундан буён матнда Жамият деб юритилади)
иштирокчиси О.Давлатов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Жамият, Банкнинг амалиёт бошқармаси ҳамда Жавобгар ўртасида
2018 йил 24 июлда тузилган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган (4-1401-1902/1879-сонли иш).
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 29 мартдаги ажрими билан
4-1401-1903/1704 ва 4-1401-1902/1879-сонли иқтисодий ишлар битта
иш юритувга бирлаштирилиб, бирлаштирилган ишга 4-1401-1903/1704
тартиб рақами берилган.
Шундан сўнг, Банк судга қўшимча даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Жавобгар ва Қўшимча жавобгардан солидар тартибда жами
4 204 011 780,74 сўмни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 29 мартдаги ҳал қилув
қарори билан Банкнинг даъво аризаси қаноатлантирилган, Жавобгар
ва Қўшимча жавобгардан Банк фойдасига 3 000 000 000 сўм кредит
асосий қарзи, 1 151 232 876 сўм фоиз қарзи, 52 778 904 сўм пеня жами
4 204 011 780 сўм кредит қарзи солидар тартибда муддатидан олдин
ундирилган ва ундирув кредитнинг таъминоти сифатида гаровга
қўйилган Жавобгарга тегишли бўлган Самарқанд вилояти, Каттақўрғон
шаҳар, “Қорадарё” кўчасида жойлашган қурилиш ости майдони
613,27 кв.м., фойдали (ички) майдони 178,68 кв.м. бўлган “Музқаймоқ
павильони” биносига ҳамда Жамиятга тегишли бўлган Самарқанд
шаҳар, “Ипак йўли” кўчаси 9-манзилда жойлашган ишлаб чиқариш цехи,
устахона ва омборхона биноларининг қурилиш ости майдони
749,25 кв.метр, фойдали (ички) майдони 634,21 кв.метр, ер майдони
1 624,32 кв. метр бўлган (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) кўчмас
мулкларга қаратилган. Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг 2018 йил
24 июлдаги ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги
даъво аризасини эса қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 25 июндаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 29 мартдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жамият иштирокчиси О.Давлатов судга ариза билан мурожаат
қилиб, биринчи инстанци судининг ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 8 июндаги ажрими билан
Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг ҳал қилув қарорини янги
очилган ҳолат бўйича бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 19 июлдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 8 июндаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилган.
Жамият иштирокчиси О.Давлатов биринчи инстанция судининг
2021 йил 29 мартдаги ҳал қилув қарори ва 2021 йил 8 июндаги ажрими
ҳамда апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 25 июндаги ва
2021 йил 19 июлдаги қарорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Олий судига кассация шикоятлари билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган Жамият иштирокчиси О.Давлатов ва
унинг вакили Ш.Хусанов ўз тушунтиришларида иқтисодий иш бўйича
иш юритиш нотўғри тикланганлигини, иш юритиш тўхтатилиши
лозимлигини билдириб, кассация шикоятларини қаноатлантиришни,
суд ҳужжатларини бекор қилишни, ҳал қилув қарорининг ипотека
шартномасига оид қисмини бекор қилишни, қарши даъво аризасини
қаноатлантиришни, ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни,
даъво аризасининг ундирувни Жамиятга тегишли бўлган мулкка
қаратиш қисмини қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили кассация шикоятларида
келтирилган
важларни
асоссиз
эканлигини
билдириб,
суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз, Жамиятнинг кассация шикоятларини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати Банк ҳамда Жамият иштирокчиси О.Давлатов
ва унинг вакилининг тушунтиришларини тинглаб, Жамиятнинг
кассация шикоятларида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг кассация шикоятларини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга
кўра, Банк амалиёт бошқармаси (Кредитор) ва Жавобгар (Қарздор)
ўртасида 2018 йил 18 июль куни 124-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Кредит шартномасининг 1.3.-бандига кўра, “Кредитор”, “Қарздор”га
иш фаолиятида фойдаланиш мақсадида Самарқанд вилоят Каттақўрғон
шаҳар Қорадарё кўчасида жойлашган бино-иншоотларни сотиб олиш
учун 4 йил муддатга асосий қарз тўлови бўйича 12 ой имтиёзли давр
асосида йиллик 20 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан
3 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш, 1.4.-бандига кўра, “Қарздор”
ушбу олинган кредитни мақсадли ишлатиш, олинган асосий қарз ва
фоиз тўловларини шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда ўз
вақтида қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ажратилган 3 000 000 000 сўм кредит маблағи кредит олувчининг
2018 йил 25 июлдаги 1-сонли тўлов топшириқномасига асосан
“Nodirabegim-SXS” МЧЖнинг ҳисоб рақамига музқаймоқ повильонини
сотиб олиш учун кўчириб берилган. Кредит мақсадли ишлатилганлиги
томонлар ўртасида тузилган кредитни мақсадли ишлатилганлиги
ҳақидаги далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шартноманинг 4.2.3.-бандида, “Қарздор” кредитни тўлай олмаслик
хатаридан қочишлик учун кредитни қайтариш таъминоти сифатида
“Кредитор”га сотиб олинаётган кўчмас мулк, Жамиятга тегишли
Самарқанд шаҳар Ипак йўли кўчаси 9-манзилда жойлашган ишлаб
чиқариш цехи, устахона ва омборхона бино иншоотлари гарови ва
Қўшимча жавобгарнинг тўлиқ кафиллигини тақдим этиши белгиланган.
Шунга кўра, кредит эвазига сотиб олинган ва Каттақўрғон шаҳар
“Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДКнинг 2018 йил 20 июлдаги
288-сонли маълумотномасига асосан Жавобгарга тегишли бўлган
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қорадарё кўчасида жойлашган
қурилиш ости майдони 613,27 кв.м., фойдали (ички) майдони
178,68 кв.м. бўлган “Музқаймоқ повильони” биноси гаровга қўйилган ва
2018 йил 24 июль куни ипотека шартномаси нотариал тасдиқланган.
Гаровга қўйилган бинолар томонлар ўртасида 1 750 000 000 сўмга
баҳоланган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳар “Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри” ДКнинг 2018 йил 20 июлдаги 1655-сонли маълумотномасига
асосан Жамиятга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Ипак йўли кўчаси
9-манзилда жойлашган ишлаб чиқариш цехи, устахона ва омборхона
биноларининг қурилиш ости майдони 749,25 кв.метр, фойдали (ички)
майдони 634,21 кв.метр, ер майдони 1 624,32 кв. метр бўлган кўчмас
мулклар ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган ва 2018 йил
24 июль куни ипотека шартномаси нотариал тасдиқланган. Гаровга
қўйилган бинолар томонлар ўртасида 2 000 000 000 сўмга баҳоланган.
Шунингдек, кредитнинг таъминоти сифатида 2018 йил 18 июлда
Банк амалиёт бошқармаси (Кредитор), Қўшимча жавобгар (Кафил) ва
Жавобгар (Қарздор) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган.
Кафиллик шартномасига мувофиқ, “Кафил” 2018 йил 18 июлдаги
124-сонли кредит шартномаси бўйича “Қарздор”нинг “Кредитор”
олдидаги жами қарзларини, шу жумладан кредит, кредитга ҳисобланган
фоизлар, неустойкалар, ҳақиқий зарар, бой берилган фойда, суд
харажатлари, ижро йиғими, қарздорликни ундириш учун 3-шахсларга
тўланган пуллар ва бошқа суммалар бўйича тўлиқ миқдорда солидар
тартибда жавобгар ҳисобланади.
Бироқ, “Қарздор” кредитни қайтариш жадвали бўйича тўловларни
ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 2021 йил 29 март ҳолатига
2 333 333 336 сўм асосий кредит қарзи, 666 666 664 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 980 730 594 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 170 502 282 сўм
муддати ўтган асосий қарздорликка ҳисобланган фоиз, 26 389 452 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорликка ҳисобланган пеня, 26 389 452 сўм
муддати ўтган асосий қарздорликка ҳисобланган фоиз, жами
4 204 011 780 сўм кредит қарзи келиб чиққан.
Банк Жавобгар, Қўшимча жавобгар, Жамиятга 2019 йил 19 июнда
30-11/2029-сонли хат билан мурожаат этиб, зудлик билан кредит
қарзини тўлашни, акс ҳолда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
муддатидан олдин ундириш тўғрисида судга мурожаат этилиши
тўғрисида огоҳлантирган. Аммо, қарз олувчи томонидан ушбу
огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган. Жавобгар томонидан
кредитни сўндириш борасида ҳеч қандай чоралар кўрилмагандан сўнг,
Банк Палата орқали судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Кредит шартномасининг 2.1.-бандига кўра, “Қарздор” “Кредитор”
тарафидан ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли
мажбуриятномага ёки кредитни қайтариш жадвалига ва кредит
шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтариши
лозим, 2.6.-бандига кўра, “Қарздор” мазкур шартномада назарда
тутилган кредитни ёки фоизларни тўлаш муддатини бир кунга
кечиктирган тақдирда, “Кредитор” қарз мажбуриятларининг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 3.1.5.-банди 2-хатбошисига кўра,
“Қарздор” тарафидан кредитдан фойдаланиш даврида кредит ёки унга
ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати бир кунга кечиктирилган
тақдирда, “Кредитор” судга даъво аризаси билан мурожаат этиб кредит
ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, кредит шартномасининг 5.1.-бандида “Қарздор” мазкур
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини кечиктирган
тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Банкнинг қўшимча даъво аризасида Жавобгарнинг 2021 йил
29 март куни ҳолатига Банк олдидаги қарзи 3 000 000 000 сўм, шундан
муддати ўтган асосий кредит қарзи 666 666 664 сўм, фоиз қарзи
1 151 232 876 сўм, кредит қарздорлигини тўлашни кечиктирганлик учун
ҳисобланган пеня 52 778 904 сўм эканлиги, жами қарздорлик эса
4 204 011 780 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Банк амалиёт бошқармаси томонидан кредит шартномаси
шартлари лозим даражада бажарилиб, Жавобгарга кредит маблағи
тўлиқ ажратилган бўлса-да, Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз
зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, яъни
кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, тўловларни ўз вақтида
амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(Банк) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз
олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади, шунингдек 736-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмида кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши
учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши,
293-моддасида қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор
кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши
назарда тутилган бўлмаса, башарти, кафиллик шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор
билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди,
қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги
“Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш,
фаолияти
самарадорлигини
ошириш
ва
кредит
сиёсатини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4071-сонли
қарорининг 7-бандида кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига
ундириш
қаратиладиган
гаров
мулки
қўшимча
равишда
баҳоланмаслиги ҳамда тижорат банки ва қарздор ўртасида тузилган
гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича
сотилиши назарда тутилган.
Демак, биринчи инстанция суди Жавобгар ва Қўшимча жавобгардан
солидар тартибда Банк фойдасига 4 204 011 780 сўм кредит қарзини
муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги мол-мулкларга
қаратиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Жамият иштирокчиси О.Давлатов амалдаги қонун талабига
мувофиқ
йирик
битим
тузиш
тўғрисида
қарор
Жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши
керак бўлса-да, Жамиятга тегишли бўлган мулклар унинг розилигисиз,
яъни йиғилиш баённомасидаги унинг имзоси қалбакилаштирилган
ҳолда гаровга қўйилганлиги сабабли 2018 йил 24 июль куни тузилган
ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраб судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Банк ва Жавобгар ўртасида 2018 йил 18 июль куни тузилган
124-сонли кредит шартномасига асосан Банк томонидан ажратилган
3 000 000 000 сўм кредит маблағининг таъминоти сифатида Жамиятга
тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Ипак йўли кўчаси 9-манзилда
жойлашган ишлаб чиқариш цехи, устахона ва омборхона биноларининг
қурилиш ости майдони 749,25 кв.метр, ер майдони 1 624,32 кв. метр
бўлган кўчмас мулклар ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга
қўйилган бўлиб, 2018 йил 24 июль куни ипотека шартномаси нотариал
тасдиқланган. Гаровга қўйилган бинолар томонлар ўртасида
2 000 000 000 сўмга баҳоланган. Ипотека шартномасининг 5-бандида
Жамиятга тегишли бўлган мулкни гаровга қўйиш учун Жамият
иштирокчиларининг йиғилиш баённомаси олинганлиги кўрсатилган.
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ва 2017 йил
15 ноябрда Самарқанд шаҳар Ягона дарча марказида рўйхатга олинган
ўзгартиришларга кўра, Жамиятнинг иштирокчилари Бахриев
Абдурахмон Мухсинович (4 фоиз улуш билан) ва Давлатов Обиджон
Ташимович (94 фоиз улуш билан) ҳисобланади.
Жамиятнинг 2018 йил 18 июлдаги иштирокчилар умумий йиғилиш
баённомасида,
Жавобгар
томонидан
Банкдан
олинаётган
3 000 000 000 сўм кредитнинг таъминоти сифатида Жамиятга тегишли
бўлган Самарқанд шаҳар Ипак йўли кўчаси 9-манзилда жойлашган
ишлаб чиқариш цехи, устахона ва омборхона биноларини гаровга қўйиш
назарда тутилган. Ушбу баённома Жамият иштирокчилари томонидан
имзоланиб муҳрланган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ бўлинма
бошлиғи Э.К.Газиевнинг 2019 йил 1 июлдаги “Жиноят иши қўзғатиш ва
иш юритишга олиш ҳақида”даги қароридан кўринишича, Жамиятнинг
2018 йил 18 июлдаги йиғилиш баённомасидаги Жамият иштирокчиси
О.Давлатовнинг имзоси қалбакилаштирилганлиги ҳолати юзасидан
ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб,
дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЭКБнинг 2019 йил 8 майдаги
48-сонли экпертиза хулосасига кўра, Жамиятнинг 2018 йил 18 июлдаги
рақамсиз йиғилиш баённомасидаги иштирокчи О.Давлатовнинг имзоси
бошқа шахс томонидан қўйилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертиза марказининг 2019 йил 26 июндаги
6382-6383/-сонли қайта суд хатшунослик экспертизаси хулосасига кўра
ҳам 2018 йил 18 июлдаги йиғилиш баённомасидаги О.Давлатов номидан
бажарилган имзо, унинг ўзи томонидан эмас, балки бошқа шахс
томонидан унинг имзосига тақлид қилиб бажарилганлиги аниқланган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига кўра,
жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа
қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул
қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки
баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига
кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Жамиятга тегишли бўлган мол-мулкларни гаровга қўйиш ҳақидаги
Жамиятнинг 2018 йил 18 июлдаги йиғилиш баённомасидаги Жамият
иштирокчиси О.Давлатовнинг имзоси бошқа шахс томонидан
бажарилганлиги ҳолати экспертиза хулосалари билан тасдиқланган
бўлса-да, мазкур йиғилиш баённомаси (қарори) суд томонидан ҳақиқий
эмас деб топилмаган.
Бундан ташқари, Жамият иштирокчиларининг Жамият мулкини
гаровга қуйишга розилик беришини ифодоловчи ва тасдиқловчи
баённомаси (қарори) мавжуд бўлган ва ундаги имзолар бошқа шахслар
томонидан бажарилганлиги Банкка маълум бўлмаган.
Демак, 2018 йил 24 июль куни тузилган ипотека шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг 2021 йил
29 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2021 йил 25 июндаги қарорини бекор қилиш ва ўзгартириш учун
асослар мавжуд эмас.
Жамият
иштирокчиси
О.Давлатовнинг
Жамият
иштирокчиларининг 2018 йил 18 июлдаги йиғилиш баённомасини
(қарори) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик
судининг 2021 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан
қаноатлантирилган ва Жамият иштирокчиларининг 2018 йил
18 июлдаги йиғилиш баённомаси (қарори) ҳақиқий эмас деб топилган.
Жамият иштирокчиси О.Давлатов суд ҳужжатини янги очилган
ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш учун асос мавжуд деб ҳисоблаб, судга
ариза билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2021 йил
29 мартдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар қайта кўриб
чиқишни, аризани қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
ишни қайтадан кўриб чиқишни сўраган.
Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг ўз аризасида янги очилган
ҳолатга асос сифатида Жамият иштирокчиларининг 2018 йил
18 июлдаги йиғилиш баённомасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги доимий фаолият
кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2021 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини келтирган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”
қонунининг 9-моддаси қисмига кўра, ҳакамлик судлари фуқаролик
ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан
тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий
низоларни ҳал этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 25-моддасининг биринчи қисми
5-бандига кўра, иқтисодий судга ушбу Кодекснинг 30-моддасида
кўрсатилган корпоратив низолар бўйича ишлар тааллуқлидир.
Демак, хакамлик суди, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга
келувчи иқтисодий низони эмас балки, ўзининг судловига тегишли
бўлмаган корпоратив низо юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган.
Ҳакамлик судининг 2021 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди.
ИПКнинг 327-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар
қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин
аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш
учун муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг
била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима
қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган
бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд
ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд
судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят
ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд
ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа
органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги.
Ушбу ҳолатда, Хакамлик суди томонидан ўзининг судловига
таалуқли бўлмаган низо бўйича суд қарори қабул қилинганлиги боис,
биринчи инстанция суди Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг суд
ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга,
апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг кассация шикоятларида
келтирилган важлари билан келишиб бўлмайди, чунки МЧЖ
иштирокчилари умумий йиғилишини қарорини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги низо Иқтисодий процессуал конунчилиги ҳамда
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, корпоратив
низо ҳисобланади, янги очилган ҳолат сифатида кўрсатилган асосни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
327-моддасига мувофиқ янги очилган ҳолат сифатида баҳолаб
бўлмайди,
бирлаштирилиши
мумкин
бўлмаган
ишларни
бирлаштирилганлиги ва Банкнинг қўшимча аризаси процессуал тартиб
бузилган ҳолда қабул қилинганлиги тўғрисидаги важини инобатга
олинмайди, чунки ишларни бирлаштирилиши, Банкнинг қушимча
аризасини қабул қилинганлиги қонуний ва асослантирилган суд
қарорларини бекор қилишга олиб келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги
талаблар кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва
кўрилмайди.
Судлов ҳайъати, Жамият иштирокчиси О.Давлатовнинг иш
юритишни тўхтатиб туриш лозимлиги тўғрисидаги важини инобатга
олиб бўлмайди. Чунки, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция
ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари
тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя
этилганлигини иш материаллари бўйича текширади ҳамда жиноят иши
бўйича тергов харакатларини олиб борилаётганлиги кассация
инстанцияси суди томонидан қуйи инстанцияси судлари қарорларининг
қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўсқинлиқ қилмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2021 йил
29 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2021 йил 25 июндаги қарорини, биринчи инстанция судининг 2021 йил
8 июндаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил
19
июлдаги
қарорини
ўзгаришсиз,
Жамият
иштирокчиси
О.Давлатовнинг кассация шикоятларини эса қаноатлантирилмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини
Жамият иштирокчиси О.Давлатов зиммасида қолдиришни, Жамият
иштирокчиси О.Давлатовдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 29 мартдаги ҳал
қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 25 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Lyuks
Dizayn Mebel” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси
О.Давлатовнинг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2021 йил 8 июндаги ажрими
ва Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 19 июлдаги қарори ўзгаришсиз, “Lyuks Dizayn Mebel”
масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси О.Давлатовнинг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Lyuks Dizayn Mebel” масъулияти чекланган жамияти иштирокчиси
О.Давлатовдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Т.Аннаева
Б.Убайдуллаев