← Назад
Решение #607681 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 71 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/222 – сонли иқтисодий
иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Машкуров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 апрель
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья Н.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ҳамда И.Юсуповдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида,
даъвогар раҳбари Н.Пўлатов, жавобгарнинг собиқ раҳбари А.Саттаров,
жамғарма вакили – З.Саттарова (2023 йил 7 мартдаги
05/00-01/15ж-156-сонли ишончнома асосида), “Universal businesses”
масъулияти чекланган жамият раҳбари Ш.Рахматов иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “Lucky Company”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Buka Mega Lux”
масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги
Жамоат ишлари жамғармаси ижро этувчи дирекциясига нисбатан
жавобгар “Buka Mega Lux” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
750 316 506 сўм асосий қарздорлик ва 13 505 580 сўм пеня ундириш
тўғрисида даъво аризаси бўйича Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув қарори устидан “Lucky
Company” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Lucky company” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар ёки пудратчи деб юритилади) ва “Buka mega lux”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки
буюртмачи деб юритилади) ўртасида 2019 йил 4 майда 1-сонли қурилиш
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар (пудратчи) жавобгарга
тегишли бўлган бинонинг ички қисмини жорий таъмирлаш, жавобгар
(буюртмачи) эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (матнда Палата
деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарнинг
объектида жами 750 316 506 сўмлик ишлар бажарилиб, тегишли
далолатномалар
расмийлаштирилганлиги,
жавобгар
томонидан
олдиндан 15 фоиз аванс ҳам тўланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
ишлари жамғармаси ижро этувчи дирекцияси (бундан буён матнда
қўшимча жавобгар деб юритилади) 2019 йил 4 майдаги хат билан
даъвогарга бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун тўловларни
амалга оширишга кафолат берганлиги, 495 739 013 сўм ҳамда
254 577 493 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тегишли тартибда
расмийлаштирилмаганлиги, бироқ жавобгар тўловларни амалга
оширмаганлиги тўғрисидаги важларни асос сифатида келтириб,
жавобгардан 750 316 506 сўм асосий қарз, 13 505 580 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 23 январдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад
этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар ҳам ушбу ҳал
қилув қароридан норози бўлиб судга апелляция шикояти билан
мурожаат қилган ва биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари
тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, суд томонидан моддий ҳуқуқ нормасига амал
қилинмаганлиги натижасида даъво аризаси рад этилганлиги сабабли суд
ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Даъвогар вакили ҳал қилув қарорига нисбатан ўз эътирозларини
билдириб бажарилган ишлар ва имзоланган шартномалар иш
ҳужжатларига берилганлигини, лекин биринчи инстанция суди
томонидан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
нотўғри хулосага келганлигини билдириб, суд ҳал қилув қарорини бекор
қилишни ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз
эътирозларини билдириб биринчи инстанция судида барча ҳолатлар
тўлиқ ўрганилганлигини инобатга олган ҳолда биринчи инстанция
судининг суд ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда
даъвогарнинг апелляция шикоятини рад этишни сўради ва собиқ раҳбар
сифатида ушбу низо ўзининг даврида вужудга келганлиги ҳамда барча
ҳолатларни ўзи тўлиқ билиши сабабли суд мажлисларида ўзи иштирок
этаётганлигини билдирди.
Жамғарма вакили суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
“Universal businesses” МЧЖ ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ҳамда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Бошқа учинчи шахс ваклллари апелляция инстанцияси судининг
суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади ва апелляция
шикояти бўйича ўз фикрини билдирмади.
2
(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи
қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни
ўрганиб,
қўйидаги
асосларга
кўра,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 октябрдаги қарори билан биринчи
инстанция судининг 2021 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент
вилоят суди иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
13 январдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 июндаги қарори бекор
қилинган ва иш янгидан кўриш учун Юқоричирчиқ туманлараро
иқтисодий судига юборилган ҳамда биринчи инстанция судига ишни
янгидан кўриш жараёнида аниқланиши лозим бўлган бир қатор
топшириқлар берилган бўлиб мазкур топшириқлар суд томонидан
бажарилган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 4 майда имзоланган 1-сонли қурилиш
шартномасининг 2-бандига кўра, пудратчи (МЧЖ, даъвогар) мазкур
шартнома шартларига асосан буюртмачига (жамият, жавобгар) тегишли
бўлган бинонинг ички қисмини жорий таъмирлаш ишларини бажариш
мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш таъмирлаш
ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш
ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартнома доирасида даъвогар
томонидан бажарилган ишлар бир нечата суд мажлислари давомида ҳам
ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
тўғри тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 69-моддасига кўра, далиллар ишда иштирок этувчи
шахслар томонидан тақдим этилади.
ИПКнинг 71-моддасига кўра, суд фақат ишга алоқадор бўлган
далилларни қабул қилади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
3
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият
тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса
пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул
қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Ваҳоланки, ФК 680-моддасининг биринчи қисмига кўра,
пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар
натижаси ёки, агар шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг
бажарилган босқичи топширишга тайёр эканлиги тўғрисида хабар олган
буюртмачи дарҳол уни қабул қилиб олишга киришиши шарт.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида ишлар натижасининг
пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул
қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан
расмийлаштирилиши, тарафлардан бири далолатномани имзолашдан
бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилиши ва
далолатномани иккинчи тараф имзолаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сон
қарорининг 9-бандида ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи
бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва
қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан
имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Аммо, тарафлар ўртасида бажарилган ишларни топшириш-қабул
қилиб олиш тўғрисида ҳужжатлар мавжуд эмас.
4
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисоблаган,
иш
учун
аҳамиятли
бўлган
ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда
биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори
қабул қилинган деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан
келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни ҳамда ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 274, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
23 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Lucky company” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“Lucky company” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 7 638 220,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
А.Арипов
Қарорининг кўчирма
нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов
5
И.Юсупов