← Назад
Решение #607682 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| д пулга сотиб юборганлигини баён этганлиги ва ИПК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 184 | — | code_article | |
| исми ва | 189 | — | law | |
| бу билан Жиноят кодекси | 184 | — | code_article | |
| исми ва | 189 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2001/223-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Мирмақсудов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Аманов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Фарғона вилоят
судининг ходими С.Каримов, кредитор вакиллари – Ш.Рустамов (раҳбар)
ва адвокат О.Тўхтабоев (2023 йил 5 апрелдаги 40-сонли ордер асосида),
қарздорнинг собиқ раҳбари А.Ғаниев, “Mubina Express Trans” хусусий
корхонаси вакили – У.Холматов (раҳбар)нинг иштирокида, кредитор “Luxury
Life Invest” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “Farteks” хусусий
корхонасини банкрот топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарори устидан “Luxury Life Invest”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Luxury Life Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “Farteks” хусусий
корхонаси (бундан буён мантда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб
топишни сўраган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 26 июлдаги ҳал
қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга
доир иш юритиш белгиланган.
Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси С.Нурматов кредиторга уни
кредиторларнинг
талаблари
реестридан
чиқарилганлиги
тўғрисида
билдиришнома берган.
Тугатиш бошқарувчисининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб,
кредитор судга шикоят билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ажрими
билан
кредиторнинг
аризаси
қаноатлантирилиб,
тугатиш
бошқарувчисининг кредиторни кредиторларнинг талаблари реестридан
чиқаришда ифодаланган хатти-ҳаракатлари қонунга ҳилоф деб топилган
1
ва кредиторларнинг талаблари реестрига кредитор 980 000 000 сўм ҳақдорлик
билан киритилиши белгиланган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2022 йил
7 ноябрдаги ажрими бекор қилинган ва кредиторнинг аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кредитор кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси судининг қарорида “қарздор
корхонада “Akademik Audit” аудиторлик ташкилоти аудитори М.Султонов
ва аудитор ёрдамчиси А.Сотволдиев томонидан 2020 йилнинг 24 июлидан
10 октябригача ўтказилган текширишда кредиторнинг 2018 йил 10 июлдаги
13-сонли шартнома ва ҳисоб фактурага асосан 980 000 000 сўм қарздорлиги
борлиги аниқланганлиги ва қарздор тугатиш бошқарувчисига кредиторлар
билан ўзаро таққослаш далолатномасига асосан жорий кредитор қарздорларни
кредиторлар реестрига киритиш тавсия қилинганлиги, худди шундай, қарздор
корхонада “Mustaqil-M” аудиторлик ташкилоти аудитор ёрдамчиси Х.Уролов
томонидан 2021 йилнинг 14 августидан 24 сентябригача ўтказилган қайта
аудиторлик текшируви маълумотида кредитордан олинган умумий қиймати
980 000 000 сўм бўлган 49 000 метр (ДЕУ) х/б материаллари, 2018 йил 21 июнь
санасидаги ҳисоб фактура билан “Fer inter grant textile” МЧЖдан жамиятга
қайтарилган 15 753 комплект умумий қиймати 2 299 938 000 сўмлик ёзги махсус
кийимбошлар 2018 - 2020 йилларда сотилганлиги ёки ишлаб чиқаришга
берилганлиги тўғрисида маълумот мавжуд эмаслиги, 2021 йил 1 июль санасида
ўтказилган инвентаризацияда юқорида номлари келтирилган моддий
бойликларнинг мавжудлиги инвентаризация рўйхатидаги мол-мулклар
рўйхатида акс эттирилмаганлиги, бунга аниқлик киритиш мақсадида (яъни
юқоридаги материаллар, тайёр уст бош сотилган ёки сотилмаганлигига) солиқ
инспекциясига 2018 йил якуни бўйича тақдим этилган 2 шакл “Молиявий
натижалар тўғрисида”ги ҳисоботнинг 010-сатридаги йиллик сотув ҳажми
ўрганилганда йиллик сотув ҳажми атиги 15 274 минг сўм деб кўрсатилганлиги,
бунга янада аниқлик киритиш мақсадида мазкур йил банк айланмаси ҳам таҳлил
этилганида 15 274 минг сўмгина пул айланмаси бўлганлиги, демак
юқоридагиларни сотуви амалга оширилмаганлиги аниқланганлиги, текширув
жараёнида юқоридаги умумий қиймати 3 279 938 минг сўм бўлган материал,
тайёр уст бошларнинг бошқа бир ҳолатда четлатиш ҳолатлари мавжуд бўлса
ҳужжат тақдим этиш сўралганда, бу ҳақда текширувчига ҳужжат тақдим
этилмаганлиги қайд этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона
вилоят Бешариқ тумани бўлимининг “Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида”
2022 йил 17 январдаги 7/13-22-сонли тақдимномасига асосан Ўзбекистон
Аудиторлар палатаси Фарғона вилоят ҳудудий филиали томонидан ўтказилган
хизмат текшируви маълумотномасида “Текшириш кунига корхона балансидаги
асосий воситалар ва товар моддий бойликлари саноқдан ўтказилиб далолатнома
тузилган
бўлса-да,
нима
сабабдан
кредитордан
сотиб
олинган
2
980 000 000 сўмлик х/б материаллар ва “Fer inter grant textile” МЧЖдан
қайтарилган тайёр махсус кийимлари камомади ҳисоботда акс эттирилмаган?”
деб берилган 5-саволига текширишда аниқланишича, “Akademik Audit”
аудиторлик ташкилоти ҳисоботида товар моддий захиралар тўғрисида ҳеч
қандай маълумотлар кўрсатилмаганлиги, лекин 887-тартибнинг 2-иловасида ҳам
“0” ҳолатда жадвал тузилганлиги, буни тўлиқ ҳужжатлари талаб қилинмасдан,
корхонада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаса-да, кредиторлар реестрида кредитор
980 000 000 сўмлик ҳақдор кўрсатиб ўтилганлиги, лекин шартномалар,
ҳисобварақ фактуралар ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб далолатномаси олинмаганлиги
ва аудиторлик ҳужжатларига қўшилмаганлиги, аудит ҳисоботида ушбу ҳолат
ёритилмаганлиги, текширишда ушбу корхона раҳбари чақиртирилганлиги,
лекин ҳеч нарса тақдим қилмаганлиги ҳамда қатнашмаганлиги, “Mustaqil-M”
аудиторлик ташкилоти ёрдамчиси аудитори Х.Уролов томонидан аудит
ўтказилганида ушбу ҳужжатлар йўқлиги, товар моддий захираларда
кўрсатилмаганлиги, баланс активларига кирим қилинмаганлиги ёки молиявий
натижаларда ҳам акс эттирилмаганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, агар ушбу товар
кирим қилинганида ёки сотилганда молиявий натижаларда кўрсатилган бўлиши,
2018 йил солиққа топширилган бухгалтерия балансида атиги 15,3 млн. сўм
даромад кўрсатилганлиги, асл ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли
кредиторнинг 980 000 000 сўм ҳақдорлиги кредиторларнинг талаблари
реестридан чиқариб юборилганлиги, аудиторларнинг тушунтиришича, кредитор
раҳбари чақиртирилганида у келмаганлиги ва ҳужжатларини тақдим
қилмаганлиги, аслида бу раҳбар А.Ғаниевни ўғли эканлиги ҳам аниқланганлиги
кўрсатилганлиги, кредиторнинг раҳбари Рустамов Шохжахон Авазжон ўғли
эканлиги аниқланганлиги, Қўқон шаҳар ИИБ 4-сон ИИБ тергов гуруҳи
суриштирувчисининг 2022 йил 7 мартдаги айблилик масаласини ҳал қилмай
туриб, жиноят ишини харакатдан тугатиш ҳақидаги қарорида жиноят иши
бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган аудиторнинг ёрдамчиси А.Сотволдиев
ҳақиқатдан ҳам қарздор корхонада 2020 йилнинг 24 июлидан 10 октябригача
банк молиявий ҳисоботларини текширганлиги, ушбу текширув 2017 йилнинг
1 январидан 2020 йилнинг 26 июнь кунигача бўлган вақт оралиғини қамраб
олганлиги, корхона балансидаги ҳужжатлар, молиявий ҳужжатлар, бухгалтерия
ҳужжатлари, омборхона ҳужжатларини тақдим қилишни собиқ тугатиш
бошқарувчиси Р.Хайдаровдан сўраганлиги, лекин ҳужжатларни тақдим
қилмаганлиги, корхонада тўлиқ аудит теширувини ўтказа олмаганлиги баён
қилинганлиги, биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими
билан кредиторнинг аризасини қаноатлантиришга Жиноят ишлари бўйича
Фурқат тумани судининг 2022 йил 19 июлдаги 1-1519-2201/87-сонли ҳукми
судланувчи А.Ғаниев қарздор корхонанинг раҳбари лавозимида ишлаган
пайтида кредитордан қарздор корхонага сотиб олинган 980 000 000 сўмлик
товар моддий бойликларни нақд пулга сотиб юборганлигини баён этган
кўрсатувига асосланган бўлса-да, бироқ Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани
судининг ҳукмида кредитор ва қарздор корхона ўртасида тузилган 2018 йил
10 июлдаги 13-сонли ҳисоб фактура бўйича умумий қиймати 980 000 000 сўм
бўлган 49 000 метр (ДЕУ) материаллари ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан
қабул қилиб олинганлиги масалаларига ҳуқуқий баҳо бериб ўтилмаганлиги,
3
умуман олганда жиноят ишлари бўйича суди томонидан ишни кўриш предмети
тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 10 июлдаги 13-сонли шартнома, ҳисоб
фактура бўйича маҳсулотларни етказиб берилганлик ҳолатлари бўлмаганлиги
боис, судлов ҳайъати юқоридаги ҳолатларни биринчи инстанция суди
томонидан далил сифатида баҳолаб, аризани қаноатлантириш ҳақида барвақт
ҳулосага келганлиги, қарздор корхонада 2022 йил 25 апрель куни
Департаментнинг Фарғона вилоят Бешариқ тумани бўлими, Фарғона вилоят
Давлат солиқ бошқармаси томонидан текшириш ўтказилиб далолатнома
расмийлаштирилган бўлса-да, далолатномада қарздор корхонаси кредитордан
2018 йил 10 июлдаги 13-сонли шартномага асосан шу куни ҳисоб фактура билан
жами 980 000 000 сўмлик 49 000 метр материаллар сотиб олинганлиги
тўғрисидаги ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги баён қилинган бўлса-да, бироқ
ҳақиқатда
мазкур
маҳсулотларни
жавобгарга
топширганлиги
ёки
топширмаганлиги
масалалари
ўрганиш
далолатномасида
акс
эттирилмаганлиги, Бешариқ тумани ДСИнинг маълумотида кредитор
томонидан 2018 - 2021 йиллар давомида молиявий натижасида ушбу
980 000 000 сўмлик маҳсулотлар сотилган ёки сотиб олинганлиги тўғрисида
маълумотлар ёки ҳисоб фактурасини ўз ҳисоботида акс эттирилмаганлиги,
кредитор томонидан 2021 йил 23 декабрь куни 2018 йилнинг 3-чорак учун
айланмадан олинган солиқ тўловида 49 000 000 сўмга солиқ ҳисоботи
берилганлиги маълум қилинганлиги” қайд қилинганлиги, аммо, апелляция
инстанцияси суди иқтисодий суд муҳокама қилган ҳолатлар Жиноят ишлари
бўйича Фурқат тумани судининг 2022 йил 19 июлдаги ҳукмида кўрсатилганлиги
ва жиноят ишини кўриб чиқиш давомида ўрганилганлиги ҳамда муҳокама
қилинган масалалар эканлигига аҳамият бермаганлиги, қарздор корхона
ва кредитор ўртасида 2020 йил 5 март куни тузилган таққослаш далолатнома
билан қарздор қорхона кредитор одидаги 980 млн. сўмлик қарздорликни тўлиқ
тан олганлиги, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмида “судланувчи А.Ғаниев
айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, қарздор корхонада раҳбар лавозимида
ишлаганлиги, шартномага асосан кредитордан 980 млн. сўмлик тайёр матоларни
сотиб олганлиги, лекин кредиторга маҳсулотларнинг қийматини тўлаб
бермаганлиги, сотиб олинган матоларни нақд пулга сотиб юборганлиги,
савдодан тушган пул маблағларини қарзлари ҳисобига бериб юборганлиги,
2018 йилда амалга оширган 3 279,9 млн. сўмлик товар айланмасини
ҳисоботларда яшириб, 163 995 минг сўм ягона солиқни, шунингдек,
4 854,7 минг сўм ер солиғи, жами 168 849 700 сўмлик солиқларни тўлашдан
бўйин товлаганлиги тўғрилиги, ушбу 168 849 700 сўмлик солиқ ва мажбурий
тўловларни тўлалигича депозитга тўлаганлиги, етмаганига гаров пулини
қаратишга рози эканлиги, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги,
суддан енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди” деб кўрсатилганлиги,
ИПКнинг 73-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича суднинг ушбу ҳукми
иқтисодий суд учун мажбурий эканлигини кўрсатган.
Суд мажлисида кредитор вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида
қолдиришни сўради.
4
“Mubina Express Trans” хусусий корхонаси вакили шикоятда келтирилган
важлар асоссиз эканлиги, ўзаро тил бириктириб, нореал қарздорликни юзага
келтириб, қарздорни банкрот қилганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Қарздорнинг суд бошқарувчиси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни қарздор суд бошқарувчисининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредитор ва қарздор ўртасида
2018 йил 10 июлда 13-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
кредитор 13-сонли ҳисоб фактура билан кредитор қарздорга жами қиймати
980 000 000 сўмлик 49 000 метр материал етказиб берган.
Бироқ, қарздор қабул қилиб олган маҳсулотнинг қийматини тўлаб
бермаган ва 2020 йил 5 март ҳолатига кредитор олдида 980 000 000 сўм
қарздорлик вужудга келган. Бу ҳолат тарафлар ўртасида тузилган ўзаро
ҳисоб-китоб далолатномаси билан ўз тасдиғини топган.
Кредитор томонидан йўлланган қарз суммасини тўлаб бериш тўғрисидаги
талабномалар натижа бермаганлиги сабабли, кредитор 2020 йилнинг май ойида
қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
Иқтисодий суднинг 2020 йил 26 июндаги ҳал қилув қарори билан қарздор
банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Кредиторлар талабларини қўйишнинг белгиланган муддат якуни бўйича
тугатиш бошқарувчи томонидан тузилган кредиторларнинг талаблари реестрига
кўра, қарздорнинг кредиторлар одидаги жами қарзи 1 148 380 852 сўмни ташкил
қилган. Ушбу реестрга кредитор 980 000 000 сўмлик талаб билан кредитор
сифатида киритилган.
2022 йил 13 октябрда тугатиш бошқарувчи кредиторга 13/1-сонли
билдиришнома юборган ва унда кредитор кредиторларнинг талаблари
реастридан чиқарилганлигини маъулум қилган. Бунга асос қилиб,
билдиришномада қарздорининг хўжалик фаолиятини дастлаб “Akademik Audit”
аудиторлик ташкилоти томонидан текширувдан ўтказилганда кредиторнинг
ҳақдорлиги аниқланган бўлса-да, кейинчалик ушбу аудиторлик ҳисоботига
нисбатан кредитор томонидан билдирилган эътироз ҳамда Қўқон шаҳар ИИО
ФМБнинг 2021 йил 13 июлдаги 36/2202/38-сонли хатига асосан “Mustaqil-M”
5
аудиторлик ташкилоти томонидан қайта аудиторлик текшируви ўтказилганда
кредиторнинг ҳақдорлиги тасдиқланмаганлигини кўрсатган.
Шундан сўнг, кредитор судга ариза билан мурожаат қилиб, суд
бошқарувчисининг кредиторни кредиторларнинг талаблари реестридан
чиқаришда ифодаланган хатти-ҳаракатлларини ғайриқонуний деб топишни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан
кредиторнинг аризаси қаноатлантирилган ва бунга асос қилиб, Жиноят ишлари
бўйича Фурқат тумани судининг 1-1519-2201/87-сонли жиноят иши юзасидан
чиқарилган 2022 йил 19 июлдаги ҳукмида судланувчи А.Ғаниев “Farteks”
хусусий корхонасининг раҳбари лавозимида ишлаган пайтида, “Luxury Life
Invest” масъулияти чекланган жамиятидан “Farteks” хусусий корхонасига сотиб
олинган 980 000 000 сўмлик товар моддий бойликларни нақд пулга сотиб
юборганлигини баён этганлиги ва ИПКнинг 73-моддасига асосан жиноят
ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми иқтисодий суд учун
мажбурий эканлигини кўрсатилган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажримини
бекор қилиш учун, бошқа асослар билан бирга, Жиноят ишлари бўйича Фурқат
тумани судининг ҳукмида “Luxury Life Invest” масъулияти чекланган жамияти
ва “Farteks” хусусий корхонаси ўртасида тузилган 2018 йил 10 июлдаги
13-сонли ҳисоб фактура бўйича умумий қиймати 980 000 000 сўм бўлган
49 000 метр (ДЕУ) материаллар ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан қабул
қилиб олинганлиги масалаларига ҳуқуқий баҳо бериб ўтилмаганлиги, жиноят
суди томонидан ишни кўриш предмети тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил
10 июлдаги 13-сонли шартнома, ҳисоб фактура бўйича маҳсулотларни етказиб
берилганлик ҳолатлари бўлмаганлигини асос қилиб кўрсатган.
Бироқ, Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани судининг 2022 йил
19 июлдаги ҳукми билан қарздорнинг раҳбари А.Ғаниев Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодекси
184-моддасининг
учинчи
қисми
ва 189-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилиб, унга жиноят жазоси тайинланган. Ушбу ҳукм
билан А.Ғаниев қарздор (“Farteks” хусусий корхонаси) ва кредитор (“Luxury
Life Invest” МЧЖ) ўртасида тузилган шартномага асосан қабул қилиб олинган
980,0 млн. сўмлик тайёр матоларни ва “Fer inter grant textile” МЧЖдан қабул
қилиб олган 2 500,0 млн. сўмлик матонинг бир қисмидан ишлаб чиқарилган
“матрас” маҳсулотларини нақд пулга сотиб юборганлиги, яъни, 2018 йилда
амалга оширилган 3 279,9 млн. сўмлик товар айланмасини ҳисоботлардан
яшириб, 163 995 минг сўм ягона солиқни, шунингдек, 4 854,7 минг сўм ер
солиғи, жами 168 849 700 сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан
қасддан бўйин товлаб ҳамда ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пул маблағларини
банкдан ташқари айланмасини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2002 йил 5 августдаги 280-сонли ва “Фискал хотирага эга бўлган назорат касса
машиналарининг қўлланилишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли қарорлари
талабларига зид равишда жами 3 279 900,0 минг сўмлик маҳсулотларни нақд
6
пулга сотиб юбориб, савдодан тушган нақд пул маблағлари назорат касса
машинасига кирим қилмасдан ва хизмат кўрсатувчи банк муассасига
топширмасдан, бошқа мақсадларга сарфлаб юбориб, савдо ва хизмат кўрсатиш
қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиб, жиноят содир этган деб
топилган.
Яъни, ушбу ҳукм билан А.Ғаниев кредитор (“Luxury Life Invest”
МЧЖ)дан қабул қилиб олинган 980,0 млн. сўмлик тайёр матоларни нақд пулга
сотиб юборганлиги ва савдодан тушган пул маблағларини қарздорнинг
банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаганлиги,
бу билан Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисми ва 189-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги ўз тасдиғини
топган.
ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки
содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари
бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Шунинг учун Жиноят ишлари бўйича Фурқат тумани судининг 2022 йил
19 июлдаги ҳукми билан аниқланган масалалар, яъни А.Ғаниев томонидан
кредитордан қабул қилиб олинган 980,0 млн. сўмлик тайёр матоларни нақд
пулга сотиб юборганлиги ва савдодан тушган пул маблағларини қарздорнинг
банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаганлиги
иқтисодий суд учун мажбурий.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди кредиторнинг аризасини
қаноатлантришда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ариза
юзасидан асосли қарор қабул қилган, апелляция инстанцияси суди эса
процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ва бу ноқонуний қарор қабул
қилинишга сабаб бўлган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация
инстанцияси суди томонидан кўрилади.
ИПК
302-моддаси
биринчи
қисмининг
4-бандида
моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд
ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кредиторнинг
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
бекор қилишни ва биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида
қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан тарафлар
томонидан тўланган суд (почта) харажатлари улар зиммасида қолдирилади.
7
Шунингдек, қарздордан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Luxury Life Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 январдаги қарори бекор қилинсин.
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги
ажрими ўз кучида қолдирилсин.
“Farteks” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозит рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
8