Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/952 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SHAHAR EKOLOGIYA VA ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH BOSHQARMASI" Ответчик / Подсудимый "SMART STEEL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080304 Claim ID 3189214 PDF Hash b2722659861fef6e... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Тошкентвилояти, Чирчиқшаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 11. Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: 0 370 715 13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБ ЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 6 апрель 4-1102-2302/952-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, даъвогар Тошкент вилояти экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар - “Smart Steel” МЧЖ ҳисобидан 7.636.484 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакиллари – А.Фёдорова (ишончномасиз) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошкент вилояти экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси (матнда - даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Smart Steel” МЧЖ (матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7.636.484 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари жавобгарга нисбатан конпенсация қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъвогар олдидаги конпенсация тўлови суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини эшитиб, даъво аризаси ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони 1-иловасининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарорига асосан Тошкент вилоят Қибрай туманида фаолият олиб борилаётган “Smart Steel” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланган. Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Smart Steel” МЧЖда бир қатор камчиликлар аниқланиб, хусусан Ўзбекситон Ресмпублкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан компенсация тўловлари ҳисоб китоб қилинганда “Smart Steel” МЧЖга нисбатан 7.636.484 сўм компенсация қарздорлиги ҳисобланганлиги ва ушбу тўловлар ҳозирда амалга оширмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2022 йил 23 августдаги 01/11-3890-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Даъвогар жавобгардан ҳисобидан 7.636.484 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган. Бироқ, иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27 июлдаги ПФ5490-сонли Фармони 1-иловасининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 202-сонли қарорига асосан текшириш ўтказилганлиги тўғрисида, ушбу текшириш натижаси мавжуд бўлган камчиликлар юзасидан далолатнома тузилганлиги ҳамда ушбу камчиликлар бартараф қилиши юзасидан даъвогар томонидан жавобгарга кўрсамалар берилганлиги тўғрисида ҳужжатларни судга тақдим Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 7.636.484 сўм компенсация тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда даъвонинг 7.636.484 сўм рад этилганлиги сабабли даъво аризаси бўйича давлат божи суммаси даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 8-бандида, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари – атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатни ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишнинг тартиб ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари – давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни ва даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 128, 176-179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаблари қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Тошкент вилояти экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин. Даъвогар Тошкент вилояти экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 30.000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов