← Назад
Решение #607712 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KASBI TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KASBI INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
180600, Kasbi tumani,
Muglon ko'chasi
180600, Kasbi, street
Muglon
Tel: 75 642 30 34,
E-Pochta: i.kasbi@sud.uz
Veb-sayt: www.oliysud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 6 апрель 4-1805-2302/990-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси С.Қудратовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
“MIRISHKOR ALOQA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармасидан 103.647.513
сўм асосий қарз, 51.823.756 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили К.Турсунов (шахсий маълумотнома асосида),
жавобгар вакили М.Қурбонов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейин матнда палата деб юритилади) даъвогар
“MIRISHKOR ALOQA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар Миришкор туман
Ободонлаштириш бошқармаси (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 103.647.513 сўм асосий қарз, 51.823.756 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 29.03.2023 йилдаги ажрими билан судга мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ
қўллаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини асосий
қарзни тан олиб, даъвогар томонидан ҳақиқатдан ҳам 103.647.513 сўмлик
ишлар бажарилганлиги, даъво талабини пеня ундириш талаби асоссизлиги
ҳақида тушунтириш бериб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган учинчи
шахс бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд учинчи шахс вакили суд
мажлисидан хабардорлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган далилларни атрофлича ўрганиб чиқиб,
уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Миришкор туман ДХХ бўлимининг маъмурий
биносини том қисмини ва ташқи деворларини таъмирлаш ишларини
бажариш бўйича комиссия аъзолари томонидан имзоланган нуқсон
далолатномаси асосида “Qashqadaryoyo`lloyiha” МЧЖ томонидан 103.647.513
сўмга лойиҳа ҳужжатлари тайёрлаган. Ушбу лойиҳа “Shaharsozlik hujjatlari
ekspertizasi” ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган.
Мазкур Миришкор туман ДХХ бўлимининг маъмурий биносини том
қисмини ва ташқи деворларини таъмирлаш ишларини бажариш учун
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 10 мартда 17-сонли пудрат
шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига асосан даъвогарпудратчи лойиҳада кўрсатилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш
бўйича қурилиш ишларини бажариш, жавобгар-буюртмачи эса пудратчига
қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул
қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Пудратчи томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, тарафлар
ўртасида тузилган бажарилган ишлар тўғрисидаги (Ф-3, Ф-5) далолатномага
асосан 103.647.513 сўм ишларни жавобгарга топширган. Шунингдек,
тарафлар ўртасида 03.02.2023 йилда тузилган солиштирма далолатномага
асосан жавобгарни даъвогар олдида 103.647.513 сўмлик қарздорлиги
мавжудлиги тасдиқланган. Лекин, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида
амалга оширилмаган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Даъвогарнинг жавобгардан ундириш талаб этиладиган 103.647.513 сўм
асосий қарз асосли бўлиб, суд ушбу талабни қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 65-бандига
асосан 01.09.2022 йилдан 01.03.2023 йилгача 178 кунга тўлов кечиктирилган
учун
0,5
фоиз
миқдорида
пеня
ҳисоблаб,
яъни
92.246.186
(103.647.513*0.5%*178) сўм пеня миқдори мажбуриятлар бажарилмаган
қисмининг 50 фоиздан ошмаслигини инобатга олиб, жавобгардан
(103.647.513*50%) 51.823.756 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 65-бандида буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар
бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 100 фоизидан ошмаслиги
кўрсатилган.
Бироқ, даъвогарнинг жавобгардан 51.823.756 сўм пеня ундириш талаби
асоссиздир. Чунки, жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланиши, шунингдек,
даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 10 мартда тузилган 17-сонли
шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмаган.
Ваҳоланки, 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан
қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 306-сонли
қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга
асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси
шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик
чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш
тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади деб тушунтириш
берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, Бюджет ташкилотлари
ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар
бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан
тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан
кейин кучга киради.
Шунга кўра, агар ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши
лозим бўлган қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиққан низони ҳал
этишда, шартнома рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур
қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 51.823.756 сўм пеня
ундириш талабини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши қайд этилган.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши; ушбу
модданинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб
равишда ундирилиши кўрсатилган.
Баён этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 103.647.513 сўм
асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати, республика
бюджетига жавобгардан 2.072.950,26 сўм давлат божи, даъвогардан
1.036.475,12 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан:
Даъвогар “MIRISHKOR ALOQA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 103.647.513 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 30.000 сўм
почта харажати;
Республика бюджетига 2.072.950,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “MIRISHKOR ALOQA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 1.036.475,12 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Касби
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев