← Назад
Решение #607731 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2202/4585 – сонли иқтисодий
иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Т.Салимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(апелляция инстанцияси)
2023 йил 6 апрель
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
апелляция инстанцияси, судья Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар А.Арипов ҳамда И.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Ш.Матчановнинг котиблигида, даъвогар вакиллари А.Хакимов,
Б.Алимадонов (2023 йил 20 февралдаги Т-11-01/14-852-сонли ҳамда 2023
йил 4 январдаги Т-11-01/14-25-сонли ишончномалар асосида), жавобгар
вакили С.Эргашев (2023 йил 23 январдаги 04-04/332-сонли ишончнома)
иштирокида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши
курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“Toshkent suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
истеъмолчилардан ортиқча олинган 7 087 539 346,8 сўм пул маблағини
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиш, асоссиз
олинган сумманинг 20 фоизи миқдорида, яъни 1 417 507 869 сўм молиявий
жарима қўллаш ва жаримани Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш
жамғармасига ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги
ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Toshkent suv ta’minoti” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
Тошкент вилоят суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича Ўзбекистон Республикаси
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан
“Toshkent suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарор билан
тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 98-банди бешинчи хат боши
талабларига асосан иссиқлик таъминоти, ИСКХ ташкилотлари, идоралар
турар жой фонди ва ётоқхоналар (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги бундан истисно), бюджет ташкилотлари, диний ташкилотлар,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой эгалари
1
ширкатлари (ўз эҳтиёжлари учун) ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш
хизматлари учун тўловларни жисмоний шахслар учун белгиланган
тарифлар бўйича, қўшимча қиймат солиғини қўллаган ҳолда амалга
оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Ўрганиш давомида “Toshkent Suv Ta’minoti” МЧЖ томонидан тақдим
этилган маълумотлар таҳлил қилинганда иссиқлик таъминоти
корхоналарига ичимлик суви етказиб берилиши оқова хизматлар
кўрсатилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарор талабларига риоя этилмаганлиги,
яъни жавобгар томонидан “Olmaliq Issiqlik Manbai” МЧЖ, “Angren Issiqlik
Energiyasi” ДУК, “Chirchiq Issiqlik Energiyasi” ИЧК УК, “Qibray Issiqlik
Energiyasi” ДУК ҳамда Тошкент вилояти “Issiqlik Manbai” ишлаб чиқариш
бошқармаси таъминоти корхоналарига 2019, 2020, 2021 йиллар ва
2022 йил 1 июль ҳолатига етказиб берилган ичимлик суви ҳамда
кўрсатилган оқова хизматлар учун юридик истеъмолчилар учун
белгиланган тарифлар қўлланилганлиги аниқланган.
Ушбу иссиқлик корхоналарга ичимлик суви етказиб бериш ҳамда
оқова хизматларни кўрсатиш бўйича белгиланган тарифларни нотўғри
қўлланиши натижасида 2019, 2020, 2021 йиллар ва 2022 йил 1 июль
ҳолатига ҳолатига жами 7 087 539 346,8 сўм асоссиз даромад олинганлиги
аниқланган.
Даъвогарнинг мазкур асоссиз олинган пул маблағларини
истеъмолчиларга қайтариш, бунинг имкони бўлмаган тақдирда Рақобатни
ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги
2022 йил 14 сентябрда 03/91-сонли қарори ва кўрсатма хати жавобгар
томонидан ихтиёрий бажарилмаган.
Шунга
кўра,
даъвогар
даъво
аризасида
жавобгардан
истеъмолчилардан ортиқча олинган 7 087 539 346,8 сўм пул маблағини
Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказишни,
асоссиз олинган сумманинг 20 фоизи миқдорида, яъни 1 417 507 869 сўм
молиявий жарима қўллашни ва жаримани Рақобатни ривожлантиришга
кўмаклашиш жамғармасига ундиришни сўраган.
2023 йил 6 январдаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Olmaliq
Issiqlik Manbai” МЧЖ, “Angren Issiqlik Energiyasi” ДУК, “Chirchiq Issiqlik
Energiyasi” ИЧК УК, “Qibray Issiqlik Energiyasi” ДУК ҳамда Тошкент вилояти
“Issiqlik Manbai” ишлаб чиқариш бошқармаси жалб қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилган ва унда Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили апелляция
шикояти важларини қўллаб қувватлаб, суд томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар, тўлиқ аниқланмаганлигини истеъмолчилар мавжуд бўлса-да,
2
истеъмолчилар йўқ деб ҳуқуқий баҳо берилган ҳолда даъво аризаси
қаноатлантирилганлигини, қолаверса ушбу маблағлар жавобгар
томонидан истеъмолчилардан тўлиқ ундириб олинганлиги даъвогар
томонидан исботлаб берилмаганлигини таъкидлаб, Чирчиқ туманлараро
иқтисодий судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Даъвогарнинг вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз
билдириб, суд томонидан қонуний ва асосли қарорлар қабул қилинганлиги,
истеъмолчилардан ортиқча пул маблағлари олинганлиги аниқланганлиги,
шунга кўра жавобгарга истеъмолчилардан ортиқча олинган пул
маблағларини уларга қайтариш, агарда истеъмолчиларни аниқлаш имкони
бўлмаган
тақдирда
Рақобатни
ривожлантиришга
кўмаклашиш
жамғармасига ихтиёрий ўтказиб бериш тўғрисида қарор қабул
қилинганлиги ва кўрсатма берилганлиги, жавобгар қарор ва кўрсатма
ижросини ўз вақтида бажариб асоссиз олинган даромадни истеъмолчилар
қайтариш чораларини кўрмаганлигини билдириб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
“Olmaliq Issiqlik Manbai” МЧЖ аввалги суд мажлисида иштирок этиб
жавобгар томонидан истеъмолчилардан ортиқча олинган пул
маблағларини уларга қайтариш, агарда истеъмолчиларни аниқлаш имкони
бўлмаган
тақдирда
Рақобатни
ривожлантиришга
кўмаклашиш
жамғармасига ихтиёрий ўтказиб бериш тўғрисида қарордан ва суд
қароридан норози эканлигини, МЧЖнинг аризасига асосан ўрганиш
ўтказилиб, пул маблағлари МЧЖга қайтарилмасдан даъвогарга
ундирилишига эътироз билдирди ва МЧЖнинг ҳисоб рақамига
қайтаришни МЧЖ ҳам ўз навбатида тўлиқ фуқароларга қайтаришини
билдирган ва кейинги суд мажлисини унинг иштирокисиз кўришни
сўраган.
“Chirchiq Issiqlik Energiyasi” ИЧК УК аввалги суд мажлисида иштирок
этиб жавобгар томонидан истеъмолчилардан ортиқча олинган пул
маблағларини уларга қайтариш, агарда истеъмолчиларни аниқлаш имкони
бўлмаган
тақдирда
Рақобатни
ривожлантиришга
кўмаклашиш
жамғармасига ихтиёрий ўтказиб бериш тўғрисида қарордан ва суд
қароридан норози эканлигини, пул маблағлари УКга қайтарилмасдан
даъвогарга ундирилишига эътироз билдирди ва УКнинг ҳисоб рақамига
қайтаришни УК ҳам ўз навбатида тўлиқ фуқароларга қайтаришини
билдирган ва кейинги суд мажлисини унинг иштирокисиз кўришни
сўраган.
Бугунги суд мажлисида учинчи шахс вакиллари белгиланган
тартибда суд мажлисининг ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
3
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахслар иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, биринчи инстанцияси судининг даъво аризасини
қаноатлантириш учун келтирган хулосалари билан қуйидагиларга асосан
келишмайди, шу сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим
топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 69-моддасининг биринчи қисмига кўра, далиллар ишда
иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг истеъмолчилардан
7 087 539 346,8 сўм кўрсатилмаган хизматлар учун асоссиз ҳақ
олинганлиги ишдаги далиллар билан исботланганлигини асос қилиб,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш, тўғрисида барвақт
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган “Товарлар (ишлар,
хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш,
декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг
қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низом
(бундан
буён
матнда
Низом
деб
юритилади)
43-бандига кўра, ушбу Низомнинг 37-41-бандларида кўрсатилган
маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш
мумкин бўлмаган тақдирда, бюджетдан ташқари Жамғармага олиб
қўйилади.
Даъвогар томонидан Низом талабига мувофиқ асоссиз олинган
маблағларни қайтариш учун истеъмолчиларни аниқлаш имкони мавжуд
бўлмаганлиги исботлаб берилмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида
истеъмолчиларнинг рўйхати мавжуд бўлиб, бу ҳолат маблағларни
қайтариш бўйича истеъмолчиларни аниқлаш имкони мавжуд эмаслиги
ҳолатини инкор қилади.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг
жавобгардан истеъмолчилардан ортиқча олинган 7 087 539 346,8 сўм пул
маблағини Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига
ўтказиш ва асоссиз олинган сумманинг 20 фоизи миқдорида, яъни
1 417 507 869 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда жаримани Рақобатни
ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига ундириш талабларини
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
ИПКнинг 278-моддасига кўра апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув
4
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман
бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини
ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш
юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан
қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида
назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос
бўлади: иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорни бекор
қилиб, даъвонинг истеъмолчилардан ортиқча олинган 7 087 539 346,8 сўм
пул маблағини Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига
ўтказиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни, мазкур талаб
мазмунан кўриб чиқилмаганлиги ва молиявий жарима ортиқча олинган
пул маблағи суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганлиги сабабли
даъвонинг асоссиз олинган сумманинг 20 фоизи миқдорида молиявий
жарима қўллаш ва ундириш талабларини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Шунга кўра, даъво аризасини беришда олдиндан тўланган
харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдириш, апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатларини даъвогардан
жавобгар фойдасига ундириш, даъвогар давлат божи тўлашдан озод
этилганлиги сабабли уни ундирилмаслик ҳамда мазкур иш юзасидан
берилган ижро варақалари бўйича ундирувни бекор қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 343-моддасига кўра, агар ижро этилган суд ҳужжати
ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш
тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки
даъво кўрмасдан қолдирилса, бекор қилинган ёки тегишли қисми
ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича даъвогар фойдасига ундирилган ҳамма
нарса жавобгарга қайтарилади.
Агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб,
даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул
қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд
5
бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича
ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул
қилади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 69, 118, 278-279-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 январдаги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
Тошкент вилоят ҳудудий Бошқармаси ҳисобидан жавобгар “Toshkent suv
ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур иш юзасидан биринчи инстанцияси суди томонидан
берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти
берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
А.Арипов
(имзо)
И.Юсупов
Қарорининг кўчирма
нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов
6