Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/1207 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "MADINA-BEGIM" деҳқон хўжалиги Ответчик / Подсудимый Абдухошимов Жамшид Акбар угли якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 1079975 Claim ID 3238289 PDF Hash d66d0d4edc39733e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
збекистон Республикасининг Жиноят кодекси 179-моддаси збекистон Республикасининг Жиноят кодекси 179 code_article
ИПКнинг 73-моддаси ИПК 73 law
ФКнинг 790-моддаси ФКнинг 790 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “а” е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz Tel: (+99870) 762-30-94 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 апрель 4-1104-2302/1207-сонли Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси жавобгар ЯТТ "ХХХХ" ҳисобидан 6 300 000 сўм молиявий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили Т.Абдужабборов (суд бошқарувчиси), жавобгар вакили Ж.Абдухошимов, З.Хайдаров (“Хххх” деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари), иштирокида очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ "ХХХХ" ҳисобидан 6 300 000 сўм молиявий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси талабини қўллаб, жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлигини таъкидлаб, бироқ "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари З.Хайдаров жавобгардан ушбу молиявий қарздорликни нақд кўринишда олганлиги ҳақида 1-1105-1901/125-сонли жиноят иши материалларида маълумотлар борлигини айтиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, жавобгарга молиявий қарзни нақд кўринишда "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари З.Хайдаровга қайтарганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари З.Хайдаров, ҳақиқатан ҳам ЯТТ "ХХХХ"га берилган 6 300 000 сўм молиявий қарзни нақд кўринишда олганлигини таъкидлаб, ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотлар 1-1105-1901/125-сонли жиноят иши материалларида борлигини, мазкур иши учун жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг 2020 йил 12 февралдаги ҳукмига асосан жазога тортилганлигини таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси ариза билан Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, қарздор "ХХХХ" деҳқон хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Аризачининг аризаси иш юритишга қабул қилиниб, 4-1104-2202/545-сонли иқтисодий иш қўзғатилган. 4-1104-2202/545-сонли иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, қарздор "ХХХХ" деҳқон хўжалиги соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган. 4-1104-2202/545-сонли иқтисодий иш бўйича Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 июлдаги ажримига асосан қарздор"ХХХХ" деҳқон хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб, Т.Б.Абдужабборов тайинланган. Даъвогар "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ "ХХХХ" ҳисобидан 6 300 000 сўм молиявий қарзни ундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида иштирок этувчи шахсларни тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ “Халқ банки” Бўка филалининг 2022 йил 19 сентябрдаги 09-18/30-сонли хати орқали "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг банк айланмалари ҳақидаги маълумотида ЯТТ "ХХХХ" га 6 300 000 сўм молиявий ѐрдам берилган. Суд муҳокамасида иштирок этган "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг собиқ раҳбари З.Хайдаровнинг кўрсатувлари ва судга тақдим этган ѐзма тушунтиришларига кўра, З.Хайдаров "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг раҳбари бўлиб ишлаганлиги, жавобгар ЯТТ "ХХХХ" га ўтказиб берилган 6 300 000 сўм молиявий ѐрдам маблағини жавобгарга нақд пул кўринишида олганлиги аниқланди. Шунингдек, З.Хайдаровнинг "ХХХХ" деҳқон хўжалигининг раҳбари бўлиб ишлаган давридаги мазкур ҳаракатларига қонуний баҳо берилганлиги, бунда 11105-1901/125-сонли жиноят иши бўйича 2020 йил 12 февралдаги жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг ҳукмига асосан, З.Хайдаров Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 179-моддаси, 189-моддаси, 184-моддаси 3- ИПКнинг 73-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ѐки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. ИПКнинг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан нақд пул кўринишида пул маблағи даъвогарга топширилиб, молиявий ѐрдам тўлов мажбурияти бажарилган. Бундай ҳолатда эса, жавобгарнинг даъвогар раҳбари томонидан олинган пул маблағлари банк орқали қарздорликни қоплаш учун кирим қилинмаганлигида айби мавжуд эмас. Қолаверса, ФКнинг 790-моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ ҳолда улар иштирокидаги ҳисобкитоблар нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулда ҳам амалга оширилиши мумкин. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини рад этишни суд харажатларини эса, даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 68, 73, 118, 176, 179,180, ва 186моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар "ХХХХ" деҳқон хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи, Тошкент вилояти судининг депозит ҳисоб рақамига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтгач қонуний кучга кириши қайд этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья Т.Салимов