← Назад
Решение #607790 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 24 | — | law | |
| онуннинг | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖТК | 88 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 79 | — | code_article | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| оланки ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1103-2201/1521-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Якубов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар
вакиллари – ҳуқуқшунослар Қ.Ҳамраев ва З.Холиқов (2023 йил 5 апрелдаги
01/141-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Тошкент вилояти
Табиат ресурслари бошқармасининг жавобгар “TCT Agro Cluster” масъулияти
чекланган жамиятидан 681 314 035 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 3 октябрдаги
ПҚ-3956-сонли қарори, “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил
30 октябрдаги ПФ-5863-сонли Фармони ҳамда Ўзбекисон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси раисининг
2022 йил 28 мартдаги 114-сонли буйруғи ва Тошкент вилояти Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) бошлиғининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
соҳасидаги рейд тадбирларини ўтказиш тўғрисида" 2022 йил 1 апрелдаги
153/А-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар ҳамда унинг
ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган.
Даъвогарнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган рейд
тадбирлари натижасида Қуйичирчиқ туманида фаолият юритувчи “TCT Agro
Cluster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ
деб юритилади)га тегишли бўлган “Пахтачи-1”, “Пахтачи-2”, “Беруний”,
“Тошовул” ҳамда “Дўстлик” ҳудудларида ғалладан бўшаган ер майдонларида
сомон пояларни ёқиш бўйича жами 21 та ҳолат аниқланган ва аниқланган
ҳолатлар юзасидан далолатномалар расмийлаштирилган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан рўйхатига олинган “Бошоқли дон экинлари
сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда
ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан
жарималар қўллаш бўйича” Низом талабларига мувофиқ жавобарга “Пахтачи-1”,
“Пахтачи-2”, “Беруний”, “Тошовул” ҳамда “Дўстлик” ҳудудларида ғалладан
бўшаган ер майдонларида сомон пояларни ёқиш бўйича аниқланган 21 та ҳолат
юзасидан расмийлаштирилган далолатномалар асосида жами 681 314 035 сўм
зарар ҳисобланган ва табиатга етказилган ушбу зарар суммасини икки кун
муддат ичида ихтиёрий равишда қоплаш сўралган.
Бироқ, ушбу суммани ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 681 314 035 сўм табиатга етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори билан биринчи инстнация судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, холисона қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда текширишлар қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда
ўтказилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июлдаги
ПФ-5490-сонли Фармонининг 2 ва 3-бандларида назорат қилувчи органлар
томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча
текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга
олиниши шартлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2018 йил 7 сентябрда 3067-сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи
органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўтказиладиган
текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақида”ги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг 17-бандида назорат қилувчи орган
текширувни ўтказиш келишилган кундан бошлаб уч иш куни ичида текширув
ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилиши, ушбу буйруқда текширувни ўтказиш
учун асос бўлган хужжат номи, рақами ва санаси, назорат қилувчи органнинг
текширувда иштирок этадиган маъсул ходимлар рўйхати, текшириладиган
тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси) солиқ тўловчининг
идентификация
рақами,
манзили,
текширув
мақсади,
муддати
ва текшириладиган фаолият даври кўрсатилиши ҳамда текширув дастури илова
қилиниши белгиланганлиги, аммо даъвогарнинг вакиллари буйруқ ва текшириш
режаси билан МЧЖ раҳбариятини таништирмаганлиги, текширишни ўтказувчи
ходимларнинг фамилияси кўрсатилмаганлиги, уларга МЧЖни текшириш учун
махсус гувоҳнома берилмаганлиги, текширишда МЧЖнинг раҳбарияти
қатнашмаганлиги, Низомнинг 23-бандида назорат қилувчи органнинг масъул
ходимлари тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган “Текширувларни
рўйхатга олиш китоби”ни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда
тўлдириши шартлиги, техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда
“Текширувларни рўйхатга олиш китоби”нинг электрон шакли тўлдирилиши,
бунда қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмаслиги белгиланганлиги, бироқ,
даъвогар ушбу талабга риоя қилинмаганлиги ва “Текширишларни рўйхатга олиш
китоби”га ҳеч қандай ёзув киритмаганлиги, Низомнинг 31-бандида текширувлар
натижалари 2 нусхада далолатнома билан расмийлаштирилиши, бир кунлик
муддатда ўтказиладиган текширув далолатномаси текширув ўтказилган кунда,
муддати бир кундан ортиқ бўлган текширув бўйича эса, текширув муддатининг
охирги кунидан кечиктирмасдан расмийлаштирилиши шартлиги қайд
қилинганлиги, даъвогарнинг вакиллари МЧЖга тегишли объектларда 2022 йил
21 июндан 1 июлга қадар МЧЖ вакилисиз ноқонуний текшириш ўтказилганлиги,
текшириш натижаси бўйича тузилган далолатномалар МЧЖ раҳбариятига имзо
қўйдириб топширишни ўрнига, текширувлар ўтказилганидан бир ярим ойдан
ортиқ муддат ўтганидан кейин почта орқали МЧЖга юборилганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги
ПФ-5490-сонли Фармонида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик
субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни
электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шартлиги, ушбу
тизимда рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида
ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланиши белгиланганлиги, даъвогар
МЧЖда ўтказилган текширишда баён қилинган қонунбузилишлар содир
этганлигини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакили девонининг ходими биринчи инстанция судида батафсил асослантириб
берганлиги, аммо апелляция инстанцияси суди юқоридаги ҳолатларни умуман
эътиборга олмаганлиги, қолаверса, 2022 йил ғалла ҳосилидан бўшаган
майдонларидан бир қисми, яъни, “Пахтачи-2”, “Беруний”, “Тошовул” ҳамда
“Дўстлик” ҳудудларидаги жами 138.13 гектар ер майдонлари тумандаги кам
таъминланган фуқароларга такрорий экинлар экиш учун ажратиб берилганлиги
ва ушбу ерларда такрорий экинлар етиштирилганлиги, бу ҳолатни биринчи
инстанция судида қатнашган туман Қишлоқ ҳўжалик бўлими ходими тўлиқ
тасдиқланганлиги, даъвогарнинг далолатномаларида кўрсатилган экин
майдонларининг қарийб 3/4 қисми такрорий экинлар экиш учун фуқароларга
берилган ерлар контурига тўғри келиши ва бу ерларда ғаллапоя қолдиқларини
ким ёндирганлигини батафсил текширилиши, бунинг учун тегишли фуқароларни
ишга жавобгар сифатида жалб этиш ва уларнинг даҳлдорлигини текшириш
лозим бўлишини кўрсатган.
4
Суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий
вориси Тошкент вилоят Табиат ресурслари бошқармаси билан алмаштирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган
важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди.
Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 16, 17 ва 20-моддаларига кўра, табиий ресурслардан фойдаланишга
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, табиат
мажмуалари яхлитлигини сақлаб қолиш, жонли табиат объектларининг яшаш ва
ўсиш муҳити бузилишига йўл қўймаслик, бошқа табиий ресурслардан
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик шарти билан йўл қўйилади,
тупроқдан унинг унумдорлигини пасайтирмаган ҳолда табиий ва маданий
ўсимликлардан ҳосил олиш учун фойдаланилади, ҳаводан фойдаланишга муайян
ҳудуд ҳавосининг сифатини ўзгартирмаслик, уни белгиланган нормативлардан
ортиқ даражада ифлослантирмаслик ёки сийраклаштирмаслик шарти билан йўл
қўйилади.
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 24-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
биноан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ёқиш учун мўлжалланмаган
жойларда
ва
(ёки)
қурилмаларда
ёқилғининг,
ёқилғи
сифатида
фойдаланиладиган моддаларнинг ёки моддалар аралашмасининг ёқилишига,
шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материаллар ва чиқиндиларнинг
ёқилишига йўл қўймаслиги лозим, бундан ёқиш махсус ускуналардан
фойдаланиб ҳамда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги
ва чиқиндилар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда амалга
оширилган ҳоллар мустасно.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2022 йил 1 июнда
жавобгарга 96-сонли огоҳлантириш кўрсатма берилган ва унда ғалладан бўшаган
ер майдонларида сомон пояларни ёқишга ва “Табиатни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 24-моддалари бузилишига йўл қўймаслик, ушбу
қонунбузилиш ҳолати содир этилганда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг
88-моддасига асосан жарима солиши ҳамда Адлия вазирлиги томонидан
2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан зарар
ундирилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Бироқ, даъвогарнинг ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларни
ёқилмаслиги чораларини кўриш ҳақидаги огоҳлантиришига қарамасан, жавобгар
унга тегишли “Пахтачи-2”, “Беруний”, “Тошовул” ҳамда “Дўстлик” ҳудудларида
ғалладан бўшаган ер майдонларида сомон пояларни ёқишига йўл қўйган.
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг
25 ва 29-моддаларида атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун
компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан
қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб
олиниши, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар атмосфера
ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш оқибатида
етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши
шартлиги, зарарнинг ўрнини қоплаш айбдорларни қонунчиликка мувофиқ
жавобгарликка тортишдан озод этилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2006 йил 25 декабрда
1647-сон билан рўйхатига олинган “Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб
юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни
содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш
бўйича” Низомнинг 8-бандига кўра, мазкур Низомнинг 7-бандида қайд қилинган
шахслар (ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва бошқа
фуқаролар) томонидан бошоқли дон экинлари ер майдонида ўрим-йиғим
мавсумида ёки мавсумдан сўнг сомонни ёқиб юборганлик ҳолатлари
аниқланганда, тупроқ унумдорлигига етказилган зарар суммалари ҳудудий
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат
инспекторлари мазкур Низомнинг II бўлимида қайд қилинган тартибда
ҳисоблаб, қонун бузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний
шахслардан қонунчиликда белгиланган тартибда етказилган зарарни ундириш
чораларини кўради.
Жавобгар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги
қонунчиликни бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли даъвогар ушбу Низом
талабларига мувофиқ 681 314 035 сўм зарар ҳисоблаган ва уни ундириш учун
судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиш учун жавобгарга тегишли “Пахтачи-2”, “Беруний”, “Тошовул” ҳамда
“Дўстлик” ҳудудларида ғалладан бўшаган ер майдонлари 2022 йилда туманда
кам таъминланган оилалар ва бошқа фуқароларга такрорий экин экиш учун
берилганлиги, ғалладан бўшаган ер майдонларидаги сомон поялари айнан ким
томонидан ёқилганлиги ҳамда текширишлар хўжалик юритувчи субъектнинг
иштирокисиз ўтказилганлиги натижасида зарар айнан жавобгар томонидан
етказилганлиги исботлаб берилмаганлигини асос қилиб кўрсатган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига биноан, ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдори ерларни муҳофаза қилишга оид, ушбу Кодекснинг
79-моддасида назарда тутилган туркум тадбирларни амалга оширишни
бажариши шарт.
Ушбу Кодекс 79-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ерларнинг муҳофаза
қилинишини таъминлаш мақсадида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар
ва ижарачилар:
ҳудудни оқилона ташкил этадилар;
тупроқ унумдорлигини, шунингдек ернинг бошқа хоссаларини
тиклайдилар ва оширадилар;
ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захлашдан,
қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш
чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб
қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;
қишлоқ хўжалик ерларини бута ва майда дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар
босиб кетишидан ва ерларнинг маданий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи
бошқа жараёнлардан ҳимоя қиладилар;
ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини
бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация
қиладилар;
бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантирадилар, уларнинг
унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини оширадилар;
ерларни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида
тупроқнинг унумдор қатламини сидириб оладилар, ундан фойдаланадилар ва
уни сақлаб қоладилар;
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан
қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш бўйича
чоралар кўради.
Аммо, жавобгар ерларни муҳофаза қилишга оид тадбирларни бажармаган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли
тўхтамга келган.
Жавобгарнинг текширув ваколатсиз инспекторлар томонидан қонун
талабларига зид равишда тадбиркорлик субъекти вакилининг иштирокисиз
ўтказилганлиги ва текширишларни рўйхатга олиш китобига ёзув
киритилмаганлиги ҳақидаги важлари билан судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 27 июлдаги
ПФ-5490-сонли Фармони билан тасдиқланган “Текширувларни электрон
рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни
хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхати”нинг 21-бандида
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан
материалларни сақлаш ёки ёнувчан моддаларни ва қурилиш материалларини
очиқ оловда ёқиш пайтида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига
риоя қилмаслик ҳолатлари юзасидан тезкор назорат чоралари текширувларни
электрон рўйхатга олиш ягона тизимда рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли
органни хабардор этиш тартибида ўтказилиши белгиланган.
Даъвогар ҳамда унинг ҳудудий бўлинма ходимлари томонидан ўтказилган
рейд тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони талабларига мувофиқ, текширувларни
электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинган ҳолда ўтказилган.
Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида назорат
қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятини текширишига текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги
тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома ва ушбу Қонуннинг
9 ва 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд булган тақдирда йўл
қўйилиши белгиланган.
Текшириш ўтказилган даъвогарнинг ходимлари Зиятов Кайрат
Тагайбекович, Халиқулов Дилшод Сафаралиевич, Ануаров Жанғали Рахимович
махсус гувоҳномага эга эканлиги Тошкент вилояти экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармасининг Тошкент вилояти ҳамда туман (шаҳар)
инспекцияси ходимларини тадбиркорлик субъектларини фаолиятини текшириш
ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома бериш бўйича ўтказилган аттестация
мажлисининг 2022 йил 3 мартдаги 14/22-сонли баёни билан тасдиқланади.
Қолаверса, текшириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонининг талаблари бузилган ҳолда
ўтказилганлиги ва ИПК талабларига мувофиқ қонунни бузган ҳолда олинган
далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги хулосага келганда ҳам
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиб бўлмайди. Чунки,
жавобгар томонидан судга айнан даъвогарнинг далолатномаларида кўрсатилган
ҳудудларда сомон поялари ёқиб юборилганлиги ҳақида жавобгар вакиллари
томонидан тузилган 21 та далолатнома тақдим қилинган.
Ваҳоланки ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Баён этилганлардан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш
юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ
аниқланган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асоослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини эса
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасида қодирилади. Жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат қилишда 6 813 140,35 (681 314 035 х 2 % х 50 %) сўм давлат
божи тўлаши лозим бўлса-да, аслида 10 219 710,60 сўм миқдорида давлат божи
тўланган. Яъни, 3 406 570,25 (10 219 710,60 - 6 813 140,35) сўм ортиқча давлат
божи тўланган. Шунинг учун, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан
жавобгарга республика бюджетидан ортиқча тўланган давлат божи қайтарилиши
лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“TCT Agro Cluster” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“TCT Agro Cluster” масъулияти чекланган жамиятига республика
бюджетидан ортиқча тўланган 3 406 570,25 сўм давлат божи қайтарилсин
ва бу ҳақда маълумотнома берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев