← Назад
Решение #607865 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2206/46832-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Хусаинов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Убайдуллаев
ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, Б.Мурадқосимовнинг котиблигида,
“Andijon tola terminal” масъулияти чекланган жамиятининг вакили
Э.Хачатурян (2023 йил 15 мартдаги 147-сонли адвокатлик ордери билан),
“O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятининг вакиллари А.Абдурахмонов
(2022
йил
4
июлдаги
АХ-22/751-сонли
ишончнома
билан),
Б.Бобокелдиевнинг (2023 йил 4 январдаги СХ-07/02-сонли ишончнома
билан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси “Andijon tola terminal” масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатида “O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятидан
2 262 237 596,30 сўм асосий қарз ва 78 000 000 сўм зарар ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
4 январдаги қарори устидан “O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамияти тугатиш
лойиҳа офисининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Andijon tola terminal” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ва “O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамияти
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2018 йил 1 октябрда Uzpaxta/T-03-сонли шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар пахта толаси маҳсулотларини пахта тозалаш корхоналаридан
сақлаш жойига ташиб келиш, харидорларга ташиб бериш, пахта толасини
суғурталаш, сақлаш учун қабул қилиш, юклаб жўнатиш ва сақлаб бериш
мажбуриятларини олган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) шартномага асосан
1
жавобгарга хизматлар кўрсатилган бўлса-да, жавобгар томонидан
кўрсатилган хизматлар учун қисман тўлов амалга оширганлиги натижасида
2 262 237 596,30 сўм миқдорида қарздорлиги қолганлиги, ушбу қарздорлик
тўланмаётганлиги, низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида юборилган
талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги важлари
билан даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 2 262 237 596,30 сўм асосий қарз ва 78 000 000 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 2 262 237 596,30 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм зарар ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 4 январдаги қарори билан апелляция шикоятини қаноатлантириш
рад этилган ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
18 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 4 январдаги қарори устидан “Ўзпахтасаноат”
акциядорлик жамияти тугатиш лойиҳа офиси кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда даъвогарнинг “Ўзинтеримпекс” акциядорлик
жамиятидан 2 880 077 707 сўм қарзи мавжуд бўлганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 февралдаги
118-Ф-сонли
фармойишига
асосан
ушбу
қарздорлик
ҳисобига
“Ўзинтеримпекс”
акциядорлик
жамиятининг
ҳуқуқий
вориси
“Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамиятининг даъвогардаги улуши ҳисобига
ўтказилиб, “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамиятининг улуши оширилиши
белгиланганлиги аммо даъвогарнинг 49 фоиз улуш эгаси Ж.Қосимов
томонидан “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамиятининг даъвогардаги
улуши оширилишига қарши овоз берилганлиги сабабли “Ўзпахтаэкспорт”
акциядорлик жамиятининг даъвогардаги улуши оширилмасдан қолганлиги,
натижада
даъвогар
“Ўзпахтаэкспорт”
акциядорлик
жамиятидан
2 880 077 707 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, даъвогарнинг устав капиталида
“Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамиятининг 51 фоиз улуши бўлганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3408сонли қарори асосан “Ўзпахтаэкспорт” акциядорлик жамияти жавобгарга
қўшиб юборилганлиги ва ушбу 51 фоиз улуш жавобгарга ўтганлиги, мазкур
қарорга асосан даъвогар ва жавобгар бир тизим ҳисобланиши, даъвогар
жавобгарга 2017 йил 1 декабрдаги Uzpaxta/T-03-сонли ва 2018 йил
1 октябрдаги Uzpaxta/T-03-сонли шартномаларга асосан жавобгарга хизмат
кўрсатганлиги ва шу шартномаларга асосан жавобгар тўловни амалга
оширганлиги, даъвогар ва жавобгар бир тизимда бўлганлиги сабабли
кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар учун ҳисоб-китоблар бухгалтерияда
иккала тараф учун ўрнатилган 1-С-электрон дастурда амалга ошириб
2
келинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
11 февралдаги 118-Ф-сонли фармойишининг 1-иловасига асосан ўтказилган
2 880 077 707 сўм қарздорлик қайд этилган иккита шартномалар асосида
кўрсатилган хизматлар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги, шу боис
даъвогар 2021 йил 31 декабрь ҳолатига 943 140 797,62 сўм, 2022 йил
31 март ҳолатига 912 103 556,53 сўм қарзини таққослаш далолатномасига
асосан тан олганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 11 февралдаги 118-Ф-сонли фармойиши асосида ўтган қарздорлик
тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномалари бўйича
жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжуд эмаслиги, балки даъвогарнинг
жавобгардан 912 103 556,53 сўм қарзи мавжуд эканлиги, шунингдек,
даъвогар ўз ҳуқуқини тиклаш учун қилган ҳақиқий зарарнинг миқдорини
асослаб бермаганлиги, 2022 йил 18 августдаги юридик ёрдам кўрсатиш
тўғрисидаги шартномада биринчи инстанция судида қатнашиш учун
78 000 000 сўм мукофот пули тўлаб берилиши белгиланганлиги ҳақида
важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини ва қарорни бекор қилиб, даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, кассация шикоятига
қўшимча равишда фикрномасини тақдим қилиб, унда келтирилган
важларини қўшимча билдириб, биринчи ва апелляция инстанция судларнинг
қарорларини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига нисбатан эътирозномада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, қўшимча равишда ҳисобфактуралар нусхаларини тақдим қилиб, кассация шикоятини рад этишни
ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, вакиллари
суд мажлисига иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий
3
судининг 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 январдаги қарорни
ўзгартиришсиз
қолдиришни,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар
томонидан жами 4 392 837 596,30 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб,
жавобгар томонидан эса кўрсатилган хизматлар учун қисман – 2 130 600 000
сўм миқдорида тўлов амалга оширганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида 2 262 237 596,30 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур ҳолат шартнома бўйича тарафлар ўртасида тузилган ҳисобфактуралар ва даъвогарга хизмат кўрсатувчи “Ҳамкорбанк” АТБнинг
2022 йил 10 майдаги хати билан тасдиқланди.
Шартнома бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги
мавжудлиги иш ҳужжатларидаги ҳамда қўшимча тақдим қилинган ҳисобфактуралар билан тасдиғини топганлиги боис, даъвогарнинг жавобгардан
2 262 237 596,30 сўм асосий қарзни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида тўғри хулосага келинган.
Судлов ҳайъати жавобгар томонидан шикоятида келтирилган тарафлар
ўртасида тузилган 2018 йил 1 октябрдаги Uzpaxta/T-03-сонли шартнома
бўйича даъвогарнинг жавобгар олдида 912 103 556,53 сўм қарздорлиги
мавжудлиги ва ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида 2022 йил 31 март
ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаси
билан тасдиқланганлиги каби важлари билан келишмайди.
Чунки, ИПКнинг 73-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра,
ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари
исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича
қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди
шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот
қилинмайди.
Жавобгарнинг 4-1001-2207/10982-сонли иш бўйича даъвогардан
912 103 556,53 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш
учун асос қилиб олган 2022 йил 31 март куни ҳолатига тузилган ўзаро ҳисобкитоб солиштирма далолатнома бўлган. Бироқ, Олий суднинг 2022 йил
27 декабрдаги қарори билан “O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятининг
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги суд қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур қарорда қуйидаги ҳолатлар аниқланган: 2017 йил январдан
2022 йил 31 март ҳолатига далолатномада тарафлар ўртасида тузилган
2018 йил 1 октябрдаги Uzpaxta/T-03-сонли шартномадан ташқари, тарафлар
ўртасида тузилган 2017 йил 1 декабрдаги Uzpaxta/T-03-сонли шартнома
бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 11 февралдаги 118-Ф-сонли фармойишининг
1-иловасига асосан МЧЖнинг “Узинтеримпекс” АЖдан бўлган
4
2 880 077 707 сўмлик қарздорлиги киритилганлиги аниқланганлиги, бироқ
АЖнинг даъво аризасида даъвонинг асосида МЧЖдан бошқа шартнома,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
11 февралдаги 118-Ф-сонли фармойишининг 1-иловасига асосан МЧЖнинг
“Узинтеримпекс” АЖдан бўлган қарздорлигини ундириш сўралмаганлиги,
МЧЖ томонидан судга тақдим этилган 2018 йил 1 октябрдаги Uzpaxta/T-03сонли шартнома бўйича 2019-2021 йиллардаги ҳисоб-фактуралар
ўрганилганда, ушбу шартномага асосан МЧЖ томонидан жами
4 392 837 596,30 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги аниқланганлиги,
АЖ эса 2 130 600 000 сўмлик тўловларни амалга оширганлиги МЧЖга хизмат
кўрсатувчи “Хамкорбанк”АТБнинг 2022 йил 10 майдаги 1843/13020183сонли хати билан тасдиқланганлиги баён этилган.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 78 000 000 сўм
зарар ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс
ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда
тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари,
ҳуқуқи бузилган шахснингҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Аниқланишича, даъвогар томонидан ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида адвокат хизматидан фойдаланиш учун 2022 йил 18 августда
“Kosta Legal” адвокатлик фирмаси билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида
тузилган шартномага асосан 2022 йил 24 августдаги тўлов топшириқномаси
билан 78 000 000 сўм миқдорида мукофот пулини тўлаб берган.
5
сўралган 78 000 000 сўм зарар суммаси даъво талабига номутаносиб деб
ҳисоблаб, уни 15 000 000 сўмгача камайтириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция
судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация
инстанция суди учун тўлаб чиқилган 30 000 сўм почта харажатларни ҳамда
23 402 376 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилди:
“O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
18 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 январдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
О. Халмирзаев
Б. Убайдуллаев
6