Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1401-2202/2820 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Nitro gaz Invest масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073641 Claim ID 3188371 PDF Hash 25c9ff8030f2bc0b... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 266-моддаси нинг 266 law
кодексининг 166-моддаси кодекси 166 code_article
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
кодексининг 266-моддаси кодекси 266 code_article
кодекси 14-моддаси кодекси 14 code_article
аролик кодексининг 113-моддаси аролик кодекси 113 code_article
амда 124-моддаси амда 124 law
кодекси 138-моддаси кодекси 138 code_article
ИПКнинг 177-моддаси ИПКнинг 177 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1401-2202/2820-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И.Ҳамроқулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ж.Юсупов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар В.Сатторова ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишда кўмаклашувчи Самарқанд вилоят суди ходими Д.Маматазимовнинг кўмагида, даъвогар вакиллари адвокат Ш.Зарифов, Ф.Музаффарова, З.Султонов (2023 йил 4 апрелдаги 20/1-31814-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Шукуров (2023 йил 17 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Nitro Gaz Invest” масъулияти чекланган жамияти ва “Tulkin Super Business” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2020 йил 5 августдаги 05/08-сонли шартнома(битим)ни қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, унинг оқибатини қўллашни ва асоссиз ҳисобга олинган 1 304,3 минг сўм қўшилган қиймат солиғини “Nitro Gaz Invest” масъулияти чекланган жамиятидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори ва хусусий ажрими устидан Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа редимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг 2021 йил 23 июлдаги 20/01-00940-кт-сон буйруғига асосан, “Nitro Gaz Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юртилади)нинг 2020 йил январь-декабрь ойлари (12 ой) давомидаги фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Ўтказилган текширув натижаси бўйича тузилган 2021 йил 9 сентябрдаги хулосада жавобгар (сотиб олувчи) ҳамда “Tulkin Super Business” масъулияти чекланган жамияти (сотувчи) (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 5 августда 14 турдаги қиймати 10 000 000 000 сўм (15 фоиз қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан) бўлган маҳсулотларни етказиб ва ўрнатиб бериш тўғрисида 05/08-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан МЧЖ томонидан жавобгарга қайд этилган товарларни етказиб берилганлиги тўғрисида 2020 йил 5 августда 275-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганлиги, қайд этилган шартномага асосан электрон шаклда юборилган ҳисобварақ-фактура орқали ҚҚС суммаси 1 304 347,8 минг сўм бўлган харид қилинган товарлар ҳисобига олинганлиги, жавобарнинг контрагенти бўлган МЧЖ 2020 йил май-декабрь ойларида шартномада кўрсатилган товарлар харидини амалга оширмаганлиги, транспорт хизматлари учун пул маблағлари чиқим қилмаганлиги ҳамда ушбу товарлар хариди учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирмаганлиги, МЧЖ томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлганлиги сабабли унинг ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинганлиги қайд этилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади)нинг 266-моддасига асосан ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш ҳақида солиқ тўловчи, яъни жавобгарга белгиланган тартибда 1 304 347,8 минг сўм ҚҚС суммасига қайта ҳисобот бериш бўйича талабнома юбориш лозимлиги белгиланган. Даъвогар аниқланган ҳолат бўйича жавобгарнинг шахсий кабинетига 2021 йил 10 сентябрда 20/1-59695-сонли талабнома юбориб, 10 кун муддатда ҳисобга олинган 1 304 347,8 минг сўм ҚҚС суммасига тузатиш киритиб, қайта ҳисобот тақдим этишни сўраган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, даъвогар томонидан Солиқ кодексининг 166-моддасига асосан, 2021 йил 28 октябрда “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида” 20/1-70427-сонли қарор қабул қилинган. Шундан сўнг даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 5 августда тузилган 05/08-сонли шартнома(битим)ни қалбакилиги ҳолатларини аниқлаб, унинг оқибатини қўллашни ва жавобгарнинг ҳаракатларида ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги сабабли, асоссиз ҳисобга олинган 1 304,3 минг сўм ҚҚСни ундиришни сўраган. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар ҳамда МЧЖ мансабдор шахслари томонидан шартномани тузишда ва шартнома асосида товарларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва бунинг оқибатида 1 304 347 826,06 сўм ҚҚС тўловлари ҳисобга олинишида ифодаланган хатти-ҳаракатларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун Самарқанд вилоят прокуратурасига, шунингдек жавобгарнинг айбдор шахсларига нисбатан интизомий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш ва келгусида бундай ҳолатларга чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун жавобгарга хусусий ажрим юборилган. Даъвогарнинг кассация шикоятида ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг қарори ҳамда хусусий ажримини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳамда хусусий ажримни бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили МЧЖдан товарлар тўлиқ қабул қилиб олинганлиги ва корхонага кирим қилинганлиги, даъвогар узоқ вақт давомида ҚҚС бўйича тўловларни тўлаш ҳақида асоссиз талаблар қўйиб, тадбиркорлик фаолиятини юритишга халақит бераётганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган МЧЖ суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни МЧЖ вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ҳамда МЧЖ ўртасида 2020 йил 5 августда 14 турдаги қиймати 10 000 000 000 сўм (15 фоиз қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан) бўлган маҳсулотларни етказиб ва ўрнатиб бериш тўғрисида 05/08-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан МЧЖ томонидан 14 турдаги маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилганлиги тўғрисида 2020 йил 5 августда 275-сонли электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган. Даъвогарнинг 2021 йил 23 июлдаги 20/01-00940-кт-сон буйруғига асосан, жавобгарнинг 2020 йил январь-декабрь ойлари (12 ой) давомидаги фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Ўтказилган текширув натижаси бўйича тузилган 2021 йил 9 сентябрдаги хулосада жавобгар 2020 йил 5 августдаги шартномага асосан электрон шаклда юборилган ҳисобварақ-фактура орқали ҚҚС суммаси 1 304 347,8 минг сўм бўлган харид қилинган товарлар ҳисобига олинганлиги, унинг контрагенти МЧЖ 2020 йил май-декабрь ойларида 14 турдаги асбоб-ускуналар харидини амалга оширмаганлиги, транспорт хизматлари учун пул маблағлари чиқим қилмаганлиги ҳамда ушбу товарлар хариди учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирмаганлиги, МЧЖ томонидан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлганлиги сабабли унинг ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинганлиги қайд этилиб, Солиқ кодексининг 266-моддасига асосан ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш ҳақида солиқ тўловчи, яъни жавобгарга белгиланган тартибда 1 304 347,8 минг сўм ҚҚС суммасига қайта ҳисобот бериш бўйича талабнома юбориш лозимлиги белгиланган. Шу сабабли, даъвогар аниқланган ҳолат бўйича жавобгарнинг шахсий кабинетига 2021 йил 10 сентябрда 20/1-59695-сонли талабнома юбориб, 10 кун муддатда ҳисобга олинган 1 304 347,8 минг сўм ҚҚС суммасига тузатиш киритиб, қайта ҳисобот тақдим этишни сўраган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, даъвогар томонидан Солиқ кодексининг 166-моддасига асосан, 2021 йил 28 октябрда “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида 20/1-70427-сонли қарор қабул қилинган. Шундан сўнг, даъвогар Солиқ кодекси 14-моддасининг саккизинчи қисмига, 15-моддасининг биринчи, иккинчи қисмларига, 76-моддасининг иккинчи қисмига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига асосланган ҳолда юқорида қайд этилган талаб билан судга мурожаат қилган. Биринчи ва апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-моддаси ҳамда 124-моддасига асосланган ҳолда МЧЖ ҳамда жавобгар ўртасида расмийлаштирилган 2020 йил 5 августдаги 275-сонли ҳисобварақ-фактураси сохта маълумотлар асосида қонун ҳужжатларига зид тарзда расмийлаштирилганлиги, даъвогар муайян далиллар асосида исботлаб бермаганлиги, 2020 йил 5 августдаги 275-сонли ҳисобварақ-фактурасининг сохталаштирилганлиги ҳолати тергов органларининг қарори ёки жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган хукми билан ўз тасдиғини топмаганлиги, жавобгар ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 5 августда тузилган 05/08-сонли шартнома Солиқ кодексининг 14-моддасида назарда тутилган, яъни солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олиш ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтириш мақсадида ҳуқуқни суистеъмол қилган ҳолда тузилган қалбаки битим эканлиги тегишли далиллар асосида исботлаб берилмаганлиги, даъвогарнинг 2021 йил 28 октябрдаги 20/1-70427-сонли “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорда жавобарга нисбатан ҚҚС бўйича солиқ қарзи ҳисобланмаган (қарорда 0 сўм ҚҚС ҳисобланган)лиги тўғрисидаги асослар билан даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Хусусан, апелляция инстанцияси суди қарорида қайд этилганидек, Солиқ кодекси 138-моддасининг йигирма учинчи қисмида ҚҚС суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текширувчи натижаларига кўра солиқ органлари ушбу суммани қоплаш тўғрисида қарор ёхуд уларни қоплашни рад этиш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилиши белгиланган. Даъвогарнинг 2021 йил 28 октябрдаги 20/1-70427-сонли “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорда эса жавобгарга нисбатан ҚҚС бўйича солиқ қарзи ҳисобланмаган (қарорда 0 сўм ҚҚС ҳисобланган). Бироқ, судлар томонидан даъвогарнинг бундай қарор қабул қилиши учун сабаб бўлган ҳолатлар аниқланмаган. Шунингдек, солиқ органининг бундай қарор қабул қилиши даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлиши моддий ҳуқуқ нормаси билан асослантириб берилмаган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан тақдим этилган даъво аризасининг айрим қисмларида ва камерал текшириш ҳужжатларида жавобгарга 1 304 347 826,06 сўм ҚҚС ҳисобланганлиги, даъво аризасининг сўраш қисмида эса жавобгардан 1304,3 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ундириш сўралган. Ҳал қилув қарорининг матни ҳамда хулоса қисмида ҳам худди шу ҳолат такрорларган. Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатни аниқлаб, аризачига юборилган хусусий ажримда қайд этган бўлса-да, биринчи инсианция суди ҳам апелляция инстанцияси суди ҳам аризачидан бундай ҳолатларга йўл қўйилганлигининг сабабини аниқламаган. Даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасқдиланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандида солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда), солиқ суммасини қоплашни рад этиш (тўлиқ ёки қисман)ни ҳақида қарор қабул қилиниши белгиланганлиги сабабли жавобарнинг ҚҚСдан ҳосил бўлган салбий фарқ суммасини қоплаб бериш юзасидан юборилган аризасини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги кўрсатилган. Судлар томонидан низони ҳал қилиш учун ушбу ҳуқуқ нормасини қўлаш қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ўрганилмаган ва баҳо берилмаган. Ваҳоланки, ИПКнинг 177-моддасида ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бериши, ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилиши лозимлиги белгиланган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди томонидан қўзғатилган 4-1401-2203/915-сонли иш юзасидан кассация инстанцияси суди томонидан қабул қилинган 2022 йил 9 декабрдаги қарор нусхаси мавжуд бўлиб, апелляция инстанцияси суди ушбу қарор билан аниқланган ҳолатлар мазкур 4-1401-2202/2820-сонли иқтисодий иш учун қанчалик аҳамиятга эга эканлигини ўрганмаган. ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда қуйи судлар томонидан иш учун аҳомиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилгандеб ҳисоблайди. Шу сабабли Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади. Апелляция инстанцияси суди томонидан чиқарилган хусусий ажримда қайд этилган, яъни даъвогар томонидан йўл қўйилган камчиликлар иш ҳужжатларида мавжуд бўлганлиги сабабли, судлов ҳаъати хусусий ажримни бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик киритиб, иш ҳужжатларидаги жавобгардан ундириш сўралган ҚҚС суммаларидаги тафовутларни бартараф этиш чораларини кўриб, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ишни кўриш натижаси бўйича қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасига асосан тақсимлаш пайтида ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам ундириши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Самарқанд вилоят солиқ бошқармасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Самарқанд шаҳар иқтисодий судига юборилсин. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 январдаги хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: В. Сатторова Р. Сагатов