Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2211/2516 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MILLIY KINOLOGIYA MARKAZI Ответчик / Подсудимый "TOSHISSIQQUVVATI" унитар корхонаси
Source ID 1068638 Claim ID 3142085 PDF Hash 55a76b94aebf7b3a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2211/2516-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья Б.Султонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Саидов Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Халмирзаев ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси Миллий кинология маркази вакили Д.Аскаров (2023 йил 16 мартдаги 26/4-23-0141-сонли ишончномага асосан), “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонаси вакили К.Умиров (2023 йил 6 январдаги 33-07/07-сонли шиончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 майдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси Миллий кинология маркази (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Тошиссиққуввати” давлат унитар корхонасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 46 926 505,7 сўм ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДКнинг 2021 йил 17 августдаги 122059-2021-сонли хабарномаси ва ушбу хабарномага асос бўлган 2021 йил 11 августдаги баённомасида ўлчов воситасида мавжуд хатоликлар нотўғри талқин этилганлиги, даъвогар томонидан иссиқлик энергияси ўчирилиб қўйилган бўлса ҳам ҳисоблагич томонидан ўртача 90-95 м2 иссиқлик энергияси ҳисоблаганлиги аниқланганлиги, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган “Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) 35-банди еттинчи хатбошисида истеъмолчи ҳисобга олиш приборининг бузилганлиги тўғрисида иссиқлик таъминоти корхонасини ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгунгача ҳисоб-китоблар, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан шартномадаги юклама ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш соатлари сони бўйича амалга оширилиши белгиланганлиги, шу сабабли жавобгар ҳисоб-китобни шартномадаги юклама ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш соатлари сони бўйича амалга ошириши лозимлиги, шартномадаги юкламага мувофиқ 83,34 гкал/с бўйича ҳисобланиши кераклиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилишни, янги қарор қабул қилиб, жавобгардан 46 926 505,7 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Аниқланишича, 2021 йил 25 майдан 24 июнгача бўлган давр учун тарафлар ўртасида тузилган ҳисоб-фактура (ведомость)га асосан даъвогар томонидан фойдаланилган энергия юкламаси ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш соатлари 371,237 гкал/с ҳисобланиб, суммаси 60 510 721,5 сўмни ташкил этган. Даъвогарнинг 2021 йил 25 майдан 24 июнгача бўлган давр учун иссиқлик энергиясидан фойдаланишини ҳисобга олиш маълумотномасига кўра, 2021 йил 25 майдан 10 июнгача бўлган муддатда даъвогар ўртача 40-45 м2 иссиқлик энергиясини ишлатган бўлса, 2021 йил 11 июндан 2021 йил 21 июнгача бўлган муддат ичида ўртача 750-800 м2 иссиқлик энергиясини ишлатгани тасдиқланган. 2021 йилнинг 22 июнидан 2021 йил июль ойининг охирига қадар даъвогар иссиқлик энергиясини ўртача 90-95 м2 ҳажмида ишлатган. Шундан сўнг даъвогар томонидан ҳисобга олиш ўлчов воситаси жавобгар вакиллари иштирокида ечиб олинган ва “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасасига давлат қиёсловидан ўтказиш учун топширилган. “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасасининг 2021 йил 17 августдаги 122059-2021-сонли хабарномасига кўра даъвогар ихтиёридаги СВТУ-10М русумли ўлчов воситаси заводнинг техник ҳужжатлари талабларига мос эмаслиги ҳамда давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш соҳасида қўлланишига йўл қўйилмаслиги тасдиқланган. Шу сабабли даъвогар 2021 йил июнь-июль ойлари учун қайта ҳисоб-китоб қилишни сўраган. Жавобгар томонидан мазкур мурожаатни тўлиқ ўрганиб чиқиш мақсадида 2021 йил 30 августдаги 16-07/7848-сонли хат билан даъвогардан қўшимча ҳужжатлар сўралган. Даъвогарнинг 2021 йил 17 ноябрдаги 02-26/10-07/4-сонли хати билан сўралган хужжатлар тақдим этилган. Жавобгар томонидан даъвогарга юборилган 2021 йил 6 декабрдаги 35-07/10856-сонли жавоб хати билан ҳисоб-китоблар 17 кунлик муддатда кўриб чиқилиши, жавобгар томонидан даъвогардан сўралган қўшимча ҳужжатлар 2021 йил 17 ноябрда, яъни 77 куни ўтиб тақдим қилинганлиги, “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси мутахассислари томонидан берилган, ўлчаш воситасининг яроқсизлиги ҳақида 2021 йил 17 августда 122059-2021-сонли хабарномада ҳисоблагичнинг айнан қайси параметрлари нотўғри ишлаганлиги ҳақида аниқ хулоса берилмаганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил май ойининг 25 санасидан июнь ойининг 24 санасигача бўлган давр учун фойдаланилган иссиқ сув даъвогарнинг ўзи томонидан кўп ишлатилганлиги ёки оқизилганлиги ёки қувурда авария ҳолати содир бўлганлиги сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилмаслиги маълум қилинган. Шунингдек, иссиқлик инспекцияси хизматининг хулосасида ҳисоблаш ускунаси тўғри ишлаганлиги, ҳолатни янада аниқроқ ўрганиш мақсадида даъвогарга хизмат кўрсатадиган 8-ИМ қозонхонада ўрнатилган СВТУ-10 маркали завод рақами №10442 бўлган электрон ҳисоблагичдан маълумотлар олиб ўрганилганда, суткалик иссиқ сув сарфи юқори бўлганлиги аниқланган. Қоидаларнинг 35-бандига кўра, ҳисобга олиш приборларининг бузилган ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрилигига шубҳа туғилган тақдирда истеъмолчи ёки иссиқлик таъминоти корхонаси бу ҳақда тегишли равишда иссиқлик таъминоти корхонасига ёки истеъмолчига дарҳол маълум қилиши шарт. Ушбу ҳолат бўйича икки томонлама тегишли далолатнома тузилиб, ҳисобга олиш приборларининг ишлашидаги носозликларни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинади. Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш даври мобайнида иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар приборлар тўхташидан олдинги охирги 15 сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади. Истеъмолчининг балансидаги иссиқликни ҳисобга олиш приборлари таъмирлаш учун 15 суткагача бўлган муддатга тўхтатилганда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар приборлар тўхташидан олдинги охирги 15 сутка учун ўртача суткалик сарф бўйича, 15 суткадан кўп бўлган муддатга тўхтатилганда эса ҳисоб-китоблар шартномадаги бир соатлик юклама ва иссиқлик энергиясини узатиш соатлари сони бўйича амалга оширилади. Истеъмолчи ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш тугагунгача истеъмол қилишни тўхтатиб туришга ҳақлидир, бу ҳолда иссиқлик таъминоти корхонаси беркитиш арматурасини пломбалайди ва бу ҳақда биргаликда далолатнома тузилади. Истеъмолчи ҳисобга олиш приборининг бузилганлиги тўғрисида иссиқлик таъминоти корхонасини ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгунгача ҳисоб-китоблар, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан шартномадаги юклама ва иссиқлик энергиясини етказиб бериш соатлари сони бўйича амалга оширилади. Шунингдек, Қоидаларнинг 54-бандига асосан, истеъмолчи томонидан ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги нуқсонлар ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда йўл қўйилган хатолар аниқланган тақдирда истеъмолчи бир ҳафта муддатда бу ҳақда иссиқлик таъминоти корхонасига ариза бериши керак. Иссиқлик таъминоти корхонаси 10 кун муддатда (истеъмолчининг аризаси берилган кундан бошлаб) ҳисобга олиш приборларини ёки у бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини истеъмолчининг вакиллари иштирокида текшириши шарт. Бундан ташқари, Қоидаларнинг 55-бандига кўра, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларининг нотўғрилиги ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда хатоларга йўл қўйилганлиги тасдиқланган тақдирда иссиқлик таъминоти корхонаси охирги ҳисоб-китоб давридаги иссиқлик энергияси сарфини тегишли равишда, истеъмолчининг вакиллари билан биргаликда далолатнома тузиб, қайта ҳисоб-китоб қилишга мажбур. Йўл қўйилган хатолар бўйича бажарилган қайта ҳисоб-китоб кейинги ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда ҳисобга олинади. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.11-бандида “истеъмолчи” томонидан ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги нуқсонлар ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблашда йўл қўйилган хатолар аниқланган тақдирда “истеъмолчи” бир ҳафта муддатда бу ҳақида “иссиқлик таъминоти корхонаси”га ариза бериши кераклиги белгиланган. Мазкур ҳолатда даъвогар юқорида қайд этилган Қоидаларнинг бандларига риоя қилмасдан, ҳисобга олиш приборларининг бузилган ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрилигига шубҳа туғилган тақдирда тегишли равишда ўз вақтида иссиқлик таъминоти корхонасига маълум қилмаган. Даъвогарнинг 2021 йил 25 майдан 24 июнгача бўлган давр учун иссиқлик энергиясидан фойдаланишини ҳисобга олиш маълумотномасига кўра, 2021 йил 25 майдан 10 июнгача бўлган муддатда даъвогар ўртача 40-45 м2 иссиқлик энергиясини ишлатган бўлса, 2021 йил 11 июндан 2021 йил 21 июнгача бўлган муддат ичида ўртача 750-800 м2 иссиқлик энергиясини ишлатгани (шу миқдордаги иссиқлик энергияси ўлчов воситасидан ўтганлиги) тасдиқланган. “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси вакили 2021 йил 17 августдаги 122059-2021-сонли хабарномасига асос бўлган 2021 йил 11 августдаги текширув баённомасига кўра, ўлчов воситасининг завод ҳужжатларига кўра +2% бўлган эҳтимолий хатолик амалда 3,18% ва 4,23% кўрсаткични, +3% бўлган эҳтимолий хатолик амалда 4,51% ва 4,29% кўрсаткични берган. Ўз-ўзидан мазкур ҳолатда ўлчов воситаси кўпи билан +2% (завод ҳужжатидаги рухсат берилган хатолик ҳисобга олинса +4-5%) иссиқлик энергиясини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйган. Бироқ, мазкур эҳтимолий хатоликни инобатга олган тақдирда, даъвогар 2021 йил 11 июндан 2021 йил 21 июнгача бўлган муддат ичида ўртача 95-105 м2 сув ишлатган бўлиши лозим бўлган. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилиш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 майдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги ЎРҚ–600-сон Қонуни 9-моддасининг 12-бандига асосан даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, кассация шикояти учун давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 майдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари: О.Халмирзаев Т.Аннаева