Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2201/4030 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекгидроэнергоқурилиш" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Қибрай тумани Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими
Source ID 1080297 Claim ID 3161786 PDF Hash 6b55ad0c5c76d3a6... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 86-моддаси онуннинг 86 law
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй. 0 370 7151311. ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz Тел: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 апрель 4-1102-2201/4030-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, аризачи – “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг жавобгар – Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими ҳамда учинчи шахс – “Автотранспортэнергоқурилиш” УКга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг “Автотранспортэнергоқурилиш” УК қарздорлигини ундириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан иқтисодий ишни аризачи вакили – З.Мирзакулов (2023 йил 10 январдаги 01-06/0125-сонли ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳамда “Автотранспортэнергоқурилиш” УК (бундан буён матнда – учинчи шахс деб юритилади)га нисбатан Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг “Автотранспортэнергоқурилиш” УК қарздорлигини ундириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси жалб қилинган. Шунингдек, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ судга 2022 йил 23 декабрдаги 01-06/1697-сонли аризани тақдим қилиб, даъво предметини Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлимининг давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ҳуқуқий ворисликни белгилаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва ижро органи зиммасига асоссиз ушлаб қолинган пул маблағларини қайтариш мажбуриятини юклашга ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган. Ариза иш юритувига қабул қилинган. Суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантириб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ҳуқуқий ворисликни белгилаш ҳақидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, ижро органи зиммасига асоссиз ушлаб қолинган пул маблағларини қайтариш мажбурияти юклатилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қибрай туман прокурори томонидан апелляция протести берилган. Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 февралдаги қарори билан Қибрай туман прокурорининг апелляция протести қисман қаноатлантирилиб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иқтисодий иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Судининг 2023 йил 9 мартдаги ажрими билан ишга учинчи шахслар “Автотранспортэнергоқурилиш” УК ва “Omega Avto Postavka” МЧЖлар тегишли тартибда ҳабардор қилинган. Суднинг 2023 йил 23 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Avto Soz Etti” МЧЖ, “Olis Yo`l Yuk Trans” МЧЖ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Fergana Fartuna Atlantika Oil” МЧЖ, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ, Тошкент солиқ бошқармаси, Тошкент вилояти Молия бошқармалари жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар ва учинчи шахсларнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ва учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими ҳамда учинчи шахслар “Автотранспортэнергоқурилиш” УК, “Omega Avto Postavka” МЧЖ, “Avto Soz Etti” МЧЖ, “Olis Yo`l Yuk Trans” МЧЖ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Fergana Fartuna Atlantika Oil” МЧЖ, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ, Тошкент солиқ бошқармаси, Тошкент вилояти Молия бошқармалари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили судга ёзма ариза тақдим қилиб, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими томонидан 2023 йил 2 мартдаги 906-сонли тўлов топшириқномаси бўйича 797.925.288,66 сўм ҳамда 15.632.395,80 сўм қисми 2023 йил 24 мартдаги тўлов топшириқномаси билан жами 813.557.648,46 сўм пул маблағлари тўлиқ тўланганлигини, 4-11022201/4030-сонли иқтисодий иш бўйича Қибрай туман давлат ижрочисининг 2022 йил 24 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни сўради. Шунингдек, даъвогар вакили судга ёзма аризани тақдим қилиб, процессуал муддатни тиклашни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Даъвогар вакили судга ёзма ариза тақдим қилиб, давлат ижрочиси томонидан чиқарилган қарори тўғрисида “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ қонунчиликда тартибда тегишлича хабардор қилинмаганлиги хусусан, ижро органи қарори Жамият манзилига юборилмаганлиги ёки унинг вакиллари бу тўғрида хабардор қилинмаганлиги, 2022 йил 29 ноябрь куни АЖ ҳисобидан бегона корхоналар ҳисобига Қибрай туман ижро органи депозит ҳисоб рақами орқали пул маблағлари электрон тартибда ечила бошлагани аниқлангач, бу тўғрида 2022 йил30 ноябрда Ижро органи раҳбариятига хат билан мурожаат қилинганлиги ва пул маблағларининг ушланиши учун асос бўлган ҳужжат сўралганлиги ҳамда суд ажрими орқали ҳаракатларни тўхтатиш чораларини кўрганлиги, Ижро органининг низоли қарори 2022 йил 22 декабрда тақдим этилганлиги боис, судга даъво предметига ўзгартириш тўғрисида ариза билан билан мурожаат қилинганлиги ҳамда мазкур ҳолат ижро органининг бир томонлама ҳаракатлари натижаси вужудга келганлиги боис, амалдаги Қонуннинг 86-моддасида белгиланган 10 кунлик муддатларга риоя қилишни имконияти бўлмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман давлат ижрочисининг қарорига нисбатан судга ариза бериш муддати ўтказилганлигини узрли деб топишни ва процессуал муддатни тиклаб беришни сўраган. ИПКнинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Суд даъвогар вакилининг важларини ва кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ Кузатув кенгаши йиғилишининг 2020 йил 26 майдаги 15-сонли баённомаси билан “Автотранспортэнергоқурилиш” УК “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖга қўшиб олиган. “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг 2020 йил 28 майдаги 92-сонли “Унитар корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақида”ги буйруғи билан юқорида қайд этилган баённома ижро учун қабул қилиниб, қўшиб олинаётган “Автотранспортэнергоқурилиш” УКнинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш қабул қилиш ҳужжатларига мувофиқ, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖга ўтиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги қарори билан “Автотранспортэнергоқурилиш” УКни унинг ҳуқуқий вориси “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ билан алмаштирган. Шундан сўнг, “Автотранспортэнергоқурилиш” УКнинг ҳуқуқ ва бурчлари унинг ҳуқуқий ворисига ўтмасдан туриб, давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинганлиги боис, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ижро иши юритишда унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 декабрдаги фармойиши (ХДФУ), унинг асосида “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ Кузатув кенгаши (Ягона акциядори)нинг 2023 йил 18 январдаги 1-сонли баённомасига мувофиқ, “Автотранспортэнергоқурилиш” УКни жамият тизимидан чиқарилиб, уни “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ таркибига қўшиб юбориш йўли билан ташкил этиш белгиланганлиги, хозирги кунда мазкур унитар корхона мавжуд ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан “Ўзбекэнерготаъмир” АЖга топшириш-қабал қилиш далолатномаси асосида тўлиқ ўтказиб берилган бўлиб, ушбу Жамият унитар корхонанинг ҳуқуқий вориси деб топилганлиги сабали корхонанинг Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юритувидаги барча қарзлар тўлиғича қоплаб берилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖнинг 2023 йил 18 январдаги 12-сонли буйруғи, “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖга қарашли “Автотранспортэнергоқурилиш” УК ва “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ ўртасидаги 2023 йил 20 январдаги топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ҳуқуқий ворисликни белгилаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ижро органи зиммасига аоссиз ушлаб қолинган пул маблағларини қайтаришни сўраган. Бироқ, даъвогар вакилининг судга тақдим қилган аризасига кўра, жавобгар томонидан 2023 йил 2 мартдаги 906-сонли тўлов топшириқномаси бўйича 797.925.288,66 сўм ҳамда 2023 йил 24 мартдаги тўлов топшириқномаси билан 15.632.395,80 сўм жами 813.557.648,46 сўм пул маблағлари тўлиқ тўланганлигини маълум бўлди. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган тўлов топшириқномалари билан ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда ижро органи томнидан асоссиз ушлаб қолган пул маблағлари қайтарилганлиги сабабли мазкур талаб бўйича давлат божи суммаси даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси “Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига асосан, Бюро Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб юритилади) ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 13-бандида, прокуратура органли – давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар ҳамда бериладиган аризалар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни ва даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Суд мажлисида даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб олдиндан тўлаб чиқилган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни сўраган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топиб, ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин. Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси О.Нурметовнинг 2022 йил 24 октябрдаги ҳуқуқий ворисликни белгилаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топилсин. “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ томонидан олдиндан тўланган 3.000.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолидирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов