← Назад
Решение #608000 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 130 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| амда | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 06 апрель
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/634-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида,
А.Розматов котиблигида, даъвогар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик
жамиятининг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти
чекланган жамиятидан 216.949.739 сўм асосий қарз ва 41.654.349 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Қ.Шодиев (ишончномага асосан), жавобгар вакили
О.Деҳқонов (ишончномага асосан)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда “даъвогар”)нинг манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”)дан 216.949.739 сўм асосий қарз ва
41.654.349 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 06 апрелда тузилган 15-м-сонли медиатив келишувни судга тақдим
этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Даъво аризасида мазкур иқтисодий иш юзасидан бўладиган суд
муҳокамасини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг вакили иштирокисиз кўриш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга
иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга
кўмаклашади.
131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 06 апрелдаги
15-м-сонли медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив
келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини
юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат
божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда олдиндан
тўланган почта харажати жавобгар зиммасида қолдирилганлиги сабабли почта
харажатини ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар “Уч тепа пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “AGRO ELEGAND KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан
216.949.739 сўм асосий қарз ва 41.654.349 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи
қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур
иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Қурбанов