Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1646 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый Тошкент вилояти ИИББ Жазони ижро этиш Департаменти 1-минтақавий ҳудуд 13-сонли жазони ижро этиш калонияси
Source ID 1071140 Claim ID 3242242 PDF Hash 3972122ac0b1b912... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2032-моддаси нинг 2032 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 апрель 4-1102-2302/1646-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судья А.К.Пайғамов, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар – Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси ҳисобидан 579.601,48 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъвоси аризаси бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейин матнда - даъвогар) даъво ариза билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1минтақавий ҳудуд, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси (бундан кейин матнда - жавобгар) ҳисобидан 579.601,48 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида”ги 102-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахбороткоммуникатцияси технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ+-4771-сонли қарорлари талаблари Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти ва унинг қуйи тизимларида бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошққармаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланган. Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Алғабас МФЙ манзилидаги умумий майдони 1 кв.м бўлган жойдан “Spil №1” МЧЖ шартномасиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, 2022 йил 17 декабрь куни далолатнома тузилган. Далолатномага мувофиқ, “Spil №1” МЧЖ томонидан 1 кв.м майдондан радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси фаолияти учун уч томонлама ижара шартномаси тузмасдан 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 17 декабрга қадар белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўлови 289.800 сўм, унинг икки баравар миқдори ҳисобланганда жами 579.601,48 сўмни ташкил этган. Далвт мулкини ижарада сақловчи Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси юқорида қайд этилган давлат мулкини ижарага бериш тартибига амал қилмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида”ги 102-сонли қарорига зид равишда фойдаланиш (ижара)га бериб келганлиги маълум бўлган. Тошкет вилояти ҳокимининг ҳар йил бошида ва 2022 йил 3 февралдаги 6110-0-Q/22-сонли қарори билан вилоят ҳудудидаги давлат кўчмас мулкларидан 2022 йилда фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари тасдиқланган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2023 йил 4 январдаги 01/01-08-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги ижара тўлови бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 579.601,48 сўм ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 333, 535моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 579.601,48 сўм ижара ҳақи ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ички ишлар Вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий ҳудуд, 13-сонли жазони ижро этиш колонияси ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси V бўлимининг қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.К.Пайғамов