Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2201/4002 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Убайдуллаев Бахберген Сагидуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HAMKORBANK АТБ Ответчик / Подсудимый GREENHILL GLORY хусусий корхонаси
Source ID 1068430 Claim ID 3147925 PDF Hash 348c3f352af2b488... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
ушбу Кодекснинг 744-моддаси ушбу Кодекс 744 code_article
Ушбу Кодекснинг 279-моддаси Ушбу Кодекс 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2201/4002-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья С.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья Т.Атабоев Кассация инстанциясида маърузачи судья Б.Убайдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 апрель Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ш.Мирзахакимов ва Т.Аннаевадан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Greenhill Glory” хусусий корхонаси вакиллари Р.Тўхтасинов ва Ў.Хакимов (2022 йил 1 декабрдаги 4-сонли ишончномага асосан), Чет эл капитал иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки вакиллари И.Маматкулов (2023 йил 19 январдаги 13/11-04-70-сонли ишончномага асосан) ва Ш.Ибрагимов (2023 йил 21 октябрдаги 2802/13-04-70-сонли ишончномага асосан) иштирокида, мазкур иш бўйича қабул қилинган Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори устидан “Greenhill Glory” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Чет эл капитал иштирокидаги “Hamkorbank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб аталади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Greenhill Glory” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб аталади) ҳисобидан 95 500 776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз, 64 611 774,22 сўм муддати ўтган фоиз, 460 517 456,39 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 24 308 101,62 сўм пеня ундириш, ундирувни гаровдаги “Asaka Trade Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб аталади)га тегишли Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкасига қаратиш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 31 мартдаги 151-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 31 мартдаги 151-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган, жавобгардан 95 500 776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз, 64 611 774,22 сўм муддати ўтган фоиз, 460 517 456,39 сўм муддати келмаган асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня ундирилган, ундирув гаровдаги қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкасига қаратилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 19 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятда корхона банк ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, кредит қарздорлиги тўланмасдан қолиб кетганлиги, банк томонидан кредит қарзини тўлаш учун муддат бермаганлиги, суд ажримлари бошқа манзилга юборилганлиги тўғрисида важлар келтирилиб, қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари кредит қарзини тан олишини, бироқ, банк томонидан кредит қарзини тўлаш учун муддат бермаганлигини билдириб, кредит қарзини тўлаш учун муддат беришни, ишни бошқа кунга қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юборишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган банк вакиллари жавобгарнинг кредит қарзини тўлаш учун ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини ва кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси ва кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 31 март куни 151-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк жавобгарга “савдо дўконларини жихозлаш ва асосий воситаларни сотиб олиш” мақсадида йиллик 22,9 фоиз устама тўлаш шарти билан 6 ой имтиёзли давр билан 36 ой муддатга жами 660 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкаси гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган ушбу мулклар 2021 йил 16 мартда тузилган тарафлар ўртасида ўзаро келишув далолатномаси асосида 825 000 000 сўмга баҳоланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган. Жавобгарнинг 2022 йил 12 сентябрь ҳолатига 95 500 776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда 64 611 774,22 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 95 500 776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз, 64 611 774,22 сўм муддати ўтган фоиз, 460 517 456,39 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 24 308 101,62 сўм пеня ундириш, ундирувни гаровдаги “Asaka Trade Group” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака тумани, “Барака” МФЙ, Умид кўчасида жойлашган ер майдони 240,00 кв.метр, қурилиш майдони 165,23 кв.метр бўлган “Нотариал идора” биноси бириктирилган ер участкасига қаратиш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 31 мартдаги 151-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Чунки, жавобгарнинг 2022 йил 12 сентябрь ҳолатига 95 500 776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда 64 611 774,22 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ишдаги банк маълумотномаси билан ўз тасдғини топган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларининг 3.8 ва 9.1-бандларида кредит маблағларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар белгиланган муддатларда қайтарилмаганда банк ундирувни қарздорнинг кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги, ушбу Кодекснинг 744-моддасига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекснинг 279-моддасида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли биринчи инстанция суди жавобгардан даъвогар фойдасига 95 500 776,61 сўм муддати ўтган асосий қарз, 64 611 774,22 сўм муддати ўтган фоиз, 460 517 456,39 сўм муддати келмаган асосий қарз ҳамда 5 000 000 сўм пеня қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Кассация шикоятида кўрсатилган корхона банк ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, кредит қарздорлиги тўланмасдан қолиб кетганлиги, банк томонидан кредит қарзини тўлаш учун муддат бермаганлиги, суд ажримлари бошқа манзилга юборилганлиги ҳақидаги важлар асоссиз бўлиб, суд қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Чунки, корхона банк ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли кредит қарздорлиги тўланмасдан қолиб кетганлиги, банк томонидан кредит қарзини тўлаш учун муддат бермаганлиги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишга асос бўлмайди. Суд мажлиси ва жойи тўғрисидаги суд ажримлари жавобгарнинг манзилига юборилганлиги ишдаги “Гибрид почта” хизматининг маълумоти билан тасдиқланган. Қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, биринчи инстанция суди даъво талабларини қаноатлантириш, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси асоссизлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 19 январдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация шикояти учун тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан Олий суд депозит ҳисоб рақамига ишни суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни, ижро варақа беришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Greenhill Glory” хусусий корхонасининг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Greenhill Glory” хусусий корхонасидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақа берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Убайдуллаев ҳайъат аъзолари: Ш.Мирзахакимов Т.Аннаева