Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/449 Дата решения 06.04.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сайимов Шерзод чорваси фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый AGRO ELEGAND KLASTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1080669 Claim ID 3190122 PDF Hash 92b8425056e7702a... Загружено 09.04.2026 07:51 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъводан воз кечишни қабул қилиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 06 апрель Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/449-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “SHERZOD SAYIMOV CHORVASI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгашининг жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 55.397.000 сўм асосий қарз ва 11.079.400 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Сайимов, жавобгар вакили О.Деҳқонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши (кейинги ўринларда “кенгаш” деб юритилади) даъвогар “SHERZOD SAYIMOV CHORVASI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “AGRO ELEGANT KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 55.397.000 сўм асосий қарз ва 11.079.400 сўм жарима ундиришни сўраган. Кенгаш суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўзининг (вакили) иштирокини таъминламади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида техник хато сабабли “TRUCK AND BUS TRADE GROUP” масъулияти чекланган жамияти қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилганлигини, даъво аризасининг хулоса (сўрайман) қисмида қўшимча жавобгардан ундириш кўрсатилмаганлигини инобатга олишни ҳамда судга даъводан тўлиқ воз кечиш ҳақида ариза тақдим қилиб, даъвогар даъводан тўлиқ воз кечишини билдириб, уни қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни, яъни даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишни қабул қилишни ҳамда даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан тўлиқ воз кечиши қонунчиликка хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъводан тўлиқ воз кечишини қабул қилишни, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан мос ҳолда даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 131-133, 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Даъвогар “SHERZOD SAYIMOV CHORVASI” фермер хўжалигининг унинг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Арнасой туман кенгаши томонидан киритилган даъводан воз кечиши қабул қилинсин. Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм давлат божи даъвогар “SHERZOD SAYIMOV CHORVASI” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олинсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Қурбанов