← Назад
Решение #608221 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 107 | — | code_article |
Текст решения
4 559 символов
4-1405-2301/756-сонли иш
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Тойлоқ тумани
2023 йил 06 апрель
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.К.Мажидовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ССС ва қўшимча жавобгар ВВВга нисбатан тақдим этган
даъво аризасини, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида, жавобгар вакили З.А. (раҳбари)нинг иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ССС (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар ВВВ (бундан буён матнда
қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2022 йил
17 январдаги 17/01-сонли шартномалар (битим) қалбакилиги ҳолатларини
аниқлаб, уларнинг оқибатларини қўллаш, жавобгарнинг ҳаракатларида
ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлигидан ва корхона томонидан
жами 14 400,0 минг сўмлик қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга
олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан жами 14 400,0 минг сўм қўшилган
қиймат солиғи ундиришни сўраган.
Даъвогар ва қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили З.А. даъво аризасига
эътироз билдириб, қўшилган қиймат солиғини қўшимча жавобгар тўлаши
лозимлигини, чунки у билан ўрталарида тузилган шартнома ижроси бўйича
барча хужжатлари мавжудлигини маълум қилди.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ХХХнинг жавобгар ССС
ва қўшимча жавобгар ВВВга нисбатан тақдим этган даъво аризаси суднинг
2023 йил 23 мартдаги ажрими билан иш юритувга қабул қилинган бўлиб, иш
2023 йил 06 апрель куни соат 10-20да Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Суднинг ажрими 2023 йил 23 март куни даъвогар ХХХнинг электрон
почтасига электрон шаклда юборилган. Бундан ташқари, даъвогар вакилига
суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида телефонограмма орқали 2023 йил 29
март куни маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси иккинчи қисмига кўра,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бироқ, даъвогар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги
суд мажлисига келмади ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида
арз қилмади.
ИПКнинг 107-моддаси 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва
божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек
алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг биринчи суд мажлисига
келмаганлиги ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ундирмасликни,
олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекснинг 107-моддаси 6-банди ва 108, 118, 195-моддаларига
асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ССС ва қўшимча жавобгар ВВВга
нисбатан тақдим этган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати даъвогар ХХХнинг
зиммасида қолдирилсин.
Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов