← Назад
Решение #608225 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Фукаролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1401-2301/1948-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 06 апрель
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судьяси К.И.Тухтаев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ манфаатида жавобгар
«Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни Самарқанд шаҳар иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида даъвогар
вакили Х.Икрамов (09.01.2023 йилдаги 01-150/10-сонли ишончнома асосида), жавобгар
«Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Сатторов иштирокида
кўриб чикиб қуйидагиларни-,
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ манфаатида
(бундан буён матнда - даъвогар) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар)дан 38 181 820 сўм асосий кредит қарзи, 549 190,56 сўм фоиз қарзи,
4 242 424 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 2 370 275,31 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, жами 45 343 709,87 сўм кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини
муддатидан олдин ундиришни, ундирувни кредитнинг таъминоти сифатида гаровга
жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30 658 ОВА бўлган, двигател
рақами B15D211213502DFFX0441 бўлган, кузов рақами XWB5V31BVNA519781
бўлган, оқ рангли LASETTI L-ELEGANT/AT PLUS русумли автотранспорт воситасига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Х.Икрамов қарздорлик жавобгар томонидан
тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамияти
раҳбари А.Саттаров даъво аризаси юзасидан эътирози йўқлигини билдирди.
Суд, тарафлар вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даьвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлисидан аниқланишича, даъвогар
«Ўзмиллийбанк» АЖ Самарқанд вилоят филиали (банк) ва жавобгар «Azamat Vizin
Farm» масъулияти чекланган жамияти (қарз олувчи) ўртасида 14.07.2021 йилда
599/00278-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, банк қарз олувчига 36 ой муддатга (3 ойлик имтиёзли даври
билан) йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 70 000 000 сўм кредит бериш
мажбуриятини олган.
Банк томонидан қарз олувчига транспорт воситаси сотиб олиш учун
70 000 000 сўм кредит берилган.
Қарз олувчи банкдан олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни
қайтариш жадвалига мувофиқ равишда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Қарз олувчи томонидан кредитнинг қайтариш жадвалига риоя қилинмаслиги,
яъни кредит қарзи ва фоизлари ўз вақтида тўланмаслиги натижасида банк олдида
30.01.2023 йил ҳолатига 549 190,56 сўм фоиз қарзи, 4 242 424 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 2 370 275,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи 4 242 424 сўм асосий кредит
қарздорлиги юзага келган.
Фукаролик кодексининг 735-моддасига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Қарз олувчи томонидан кредит қарзи ва фоизлари ўз вақтида тўланмасдан
549 190,56 сўм фоиз қарзи, 4 242 424 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи,
2 370 275,31 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйилиб, кредит шартномаси
шартлари қўпол равишда бузилган.
Шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган
бўлиб, банк қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлик
талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Банк томонидан қарз олувчи шартнома шартларини қўпол равишда
бузаётганлиги, яъни мунтазам равишда кредит қарзи ва фоиз тўловларини тўлаш
жадвалини бузиб келаётганлиги учун огоҳлантирилган. Жавобгар томонидан
огоҳлантириш хати ижросиз қолдирилган.
Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномадан жавобгар
томонидан қарздорлик тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Шунинг учун суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 38 181 820 сўм асосий
кредит қарзи, 549 190,56 сўм фоиз қарзи, 4 242 424 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзи, 2 370 275,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 45 343 709,87 сўм кредит қарзи
ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини муддатидан олдин ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Кредитнинг таъминоти сифатида 18.02.2022 йилдаги гаров шартномасига асосан
жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30 658 ОВА бўлган, двигател
рақами B15D211213502DFFX0441 бўлган, кузов рақами XWB5V31BVNA519781
бўлган, оқ рангли LASETTI L-ELEGANT/AT PLUS русумли автотранспорт воситаси
гаровга қўйилган.
Фуқаролик кодекси 279-моддасида гаровга олувчининг(кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Шунинг учун суд, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 38 181 820 сўм
асосий кредит қарзи, 549 190,56 сўм фоиз қарзи, 4 242 424 сўм муддати ўтган асосий
кредит қарзи, 2 370 275,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 45 343 709,87 сўм
кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловларининг ундирувини кредитнинг
таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам
белгиси 30 658 ОВА бўлган, двигател рақами B15D211213502DFFX0441 бўлган, кузов
рақами XWB5V31BVNA519781 бўлган, оқ рангли LASETTI L-ELEGANT/AT PLUS
русумли автотранспорт воситасига қаратишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
далилларни ўрганиб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ фойдасига 38 181 820 сўм асосий кредит
қарзи, 549 190,56 сўм фоиз қарзи, 4 242 424 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи,
2 370 275,31 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 45 343 709,87 сўм кредит қарзи ва
унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундиришни, ундирувни жавобгар «Azamat Vizin
Farm» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган
давлат рақам белгиси 30 658 ОВА бўлган, двигател рақами B15D211213502DFFX0441
бўлган, кузов рақами XWB5V31BVNA519781 бўлган, оқ рангли LASETTI LELEGANT/AT PLUS русумли автотранспорт воситаси суд харажатлари масаласини
мухокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган 906 874 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта
харажатини жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамияти зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб суд-,
Қ И Л Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Ўзмиллийбанк» АЖ фойдасига 38 181 820 сўм асосий кредит қарзи, 549 190,56 сўм
фоиз қарзи, 4 242 424 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 2 370 275,31 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи, жами 45 343 709,87 сўм кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоиз
тўловлари ундирилсин.
Ундирув жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 30 658 ОВА
бўлган,
двигател
рақами
B15D211213502DFFX0441,
кузов
рақами
XWB5V31BVNA519781, оқ рангли LASETTI L-ELEGANT/AT PLUS русумли
автотранспорт воситаси қаратилсин.
Жавобгар «Azamat Vizin Farm» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 906 874 сўм давлат божи,
даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ фойдасига 30 000 почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича сдлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев