← Назад
Решение #608281 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, Истиқбол кўчаси,8-уй.
0 370 7151311.
Эл.почта: i.chirchiq@sud.uz
Тел:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л УВ Қ А Р О Р И
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 6 апрель
4-1102-2302/388-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котибалигида, даъвогар - “Sigma Gold” МЧЖ
тугатиш бошқарувчиси А.А.Мадрахимовнинг жавобгар - “Baliq Agro Servis”
МЧЖга нисбатан 18.000.000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Sigma Gold” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси А.А.Мадрахимов (матнда
кейинги ўринларда - даъвогар) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “Baliq Agro Servis” МЧЖ (матнда кейинги
ўринларда жавобгар)га нисбатан 18.000.000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгар “Baliq
Agro Servis” МЧЖнинг юридик манзилига юборилган бугунги суд
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси
ходимлари томонидан “қадул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди”
қайди билан гибрид почта тизимига маълумот киритилган. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК)нинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг
судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш
жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланишини инобатга олган ҳолда, суд ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Sigma Gold” МЧЖ Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги 4-1001-2213/7075сонли ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб эълон қилинган ва корхонага
тугатиш бошқарувчи этиб А.А.Мадрахимов тайинланган.
“Sigma Gold” МЧЖни тугатиш жараёнида 2019 йил 31 декабрда 1-сонли
тузилган молиявий ёрдам шартномасига асосан жавобгарга 18.000.000 сўм
молиявий ёрдам пуллари ўтказиб берилган.
Даъвогар томонидан пул маблағлари жавобгарнинг хисоб рақамига
ўтказиб берилганлиги 2019 йил 8 июлдаги ҳамда 2019 йил 26 июлдаги тўлов
топшириқномаси билан ўз тасдиғини топган.
Қарздорликни тўлаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга
юборилган 2022 йил 28 ноябрдаги 11/026-А-сонли талабнома оқибатсиз
қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан
даъвогар олдидаги 18.000.000 сўм асосий қарз бўйича қисман бўлса-да
тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
ФКнинг 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 128,
176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Baliq Agro Servis” МЧЖ ҳисобидан “Sigma Gold” МЧЖ фойдасига
18.000.000 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
“Baliq Agro Servis” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 360.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов